Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  201 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

“SuperMokh Cup 2015”. 2-кун ўйинларида “Бунёдкор”чилар мағлуб бўлишди News

“SuperMokh Cup 2015”. 2-кун ўйинларида “Бунёдкор”чилар мағлуб бўлишди

Бугун “Бунёдкор” тарбияланувчилари “SuperMokh Cup 2015” турнирининг 2-тур учрашувларини ўтказишди.

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоаси билан куч синашишиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўишди. Иккинчи бўлим ўрталарида Жасурбек Жалолиддинов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ қолган дақиқаларда корейслар учта гол уришни уддалашди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Испаниянинг “Райо Валлекано” клуби Филиппиннинг “Спеарс” футбол мактаби тарбияланувчиларини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 8 декабрь
“С” гуруҳи. 2-тур
09:00. “Шоҳ Алам” стадиони
“СУВОН САМСУНГ” (Жанубий Корея) – “БУНЁДКОР” 3:1 (0:0)
Гол: Жасурбек Жалолиддинов 45
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 5.Аббосбек Аширалиев, 6.Жўрабек Рихсибоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 9.Абдурауф Бўриев (С), 10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, 17.Жасурбек Абдулеков
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Любомир Бондаренко, 18.Собир Норбоев, 19.Фарруҳбек Хожибеков,

“Бунёдкор-2003” футболчилари маҳаллий 1МСС жамоасини 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Очиғини айтганда, ушбу баҳсда Малайзия клубига омад кулиб боқди. Чунки рақибнинг 3та зарбасидан 2таси гол билан тугади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12. 8 декабрь
“А” гуруҳи. 2-тур
12:10. “Майбанк” футбол академияси. “В” майдони
1МСС (Малайзия) – “БУНЁДКОР” 2:0 (2:0)
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншох Сайётов (С), 2.Усмонали Абдукаримов, 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 17.Диёрбек Одилжонов

Ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг “SuperMokh Sup 2015” мусобақасидаги 2-кун суратларини томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика