Latest news

03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  2 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? News

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?

Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили билан танишинг.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" Телеграм-канали) 2022 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилиб келмоқда.

Эътиборингизга Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми биринчи туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлилини ҳавола этамиз.


✅❌ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Янада аниқроқ таҳлил қилиш учун бошқа ракурслардан олинган такрорий вазиятлар етишмайди. Мавжуд такрорий вазиятлардан хулоса қилиш мумкинки, ОКМК ўйинчиси оёқларини йиғиштириб, "Бухоро" дарвозабони билан тўқнашув оқибатларини юмшатишга ҳаракат қилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳужумчи дастлаб дарвозабонни кўрмаган ва қанотдан кесиб узатилган пайтда фақат тўпга интилган. Умуман олганда, ҳакамнинг сариқ карточка кўрсатиш қарорини маъқуллайман.

Жанжал хусусида: ҳакам иккала жамоа ўйинчиларига камида сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

 

ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. "Бухоро" ҳимоячисининг қўли тирсагидан букилган ҳолда ерга тегди. Қўл ёнга перпендикуляр ҳолда чўзилмаган, аксинча танага етарлича яқин жойлашганди.

 

✅✅ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас, ҳужумчилар чизиқ ортида жойлашган. VAR тизими эҳтимолий қоидабузарликни текширган бўлиши мумкин. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ва ОКМК голини ҳисобга олиш қарорига қўшиламан. "Бухоро" ҳимоячиси рақибига суяниб, унинг қўллари елкасида эканлигини сезгач, контактни бўрттириб кўрсатишга уринган ҳолда йиқилди. Бу ерда очиқ-ойдин қоидабузарлик кўзга ташланмайди. Ҳеч бўлмаганда, бизда мавжуд бўлган такрорий вазиятлар асосида шундай хулоса қилиш мумкин. Гол тўғри ҳолатда ҳисобга олинган.

 

"Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

ОКМК - "Бухоро" учрашувидаги қўл билан боғлиқ эпизодидан фарқли ўлароқ, бу ҳолатда тўпга айнан қўл билан ўйнаш ҳолати содир бўлган. Пенальти тўғри белгиланган. "Сурхон" футболчиси тўпни узатаётганда, "Қизилқум" ҳимоячиси қўлини ёнга чўзган, бу эса қоидабузарлик ҳисобланади. Бундай вазиятда сариқ карточка кўрсатиш шарт эмас.

 

✅❓ "Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. "Қизилқум" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у билан "Сурхон" дарвозабони ўртасида тўқнашув юз берди. Бундай ҳолатларда, фақат ҳимоячи томонидан ҳаддан ташқари тажовузкорлик ёки ўта эҳтиётсиз ўйин кўрсатилгандагина пенальти белгиланиши мумкин.

Воқеанинг иккинчи босқичи: тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмаганлиги. Бу саволга аниқ жавоб бериш учун дарвоза чизиғи бўйлаб такрорий вазиятни кўриш зарур. Агар тўп дарвозани тўлиқ кесиб ўтганини тасдиқловчи далил бўлмаса, ўйинни давом эттириш лозим.

 

"Хоразм" - "Шўртан"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда қоида бузилмаган. "Шўртан" жамоаси ўйинчиси зарба беришга чоғланаётган пайт "Хоразм" ҳимоячиси билан тўқнашиб кетган. Контакт ҳолати жуда кам, бу жараён қоидабузарлик ҳисобланмайди. Ҳакам ўйинни тўғри равишда давом эттирди.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Менимча, бу ҳолатда қоидабузарлик йўқ эди. Агар "Динамо" ўйинчиси рақиб дарвозасини ишғол қилганда, голни инобатга олиш керак бўларди. Олдинги эпизодда бўлгани каби, бу сафар жисмоний контакт ҳолати жуда кичик эди. VAR учун бу "ноаниқ зона" ҳисобланади, сабаби, аниқ бўлмаган вазият учун видеоассистент аралашишга ҳақли эмас.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Тўп айнан қаерга теккани ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Агар VAR бошқа ракурслардан такрорий вазиятларни кўрсатмаган бўлса, видеоассистент ҳам эпизодга аралаша олмаган бўларди.


Шу тариқа, Суперлига-2025 мавсумининг биринчи тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, иккита эпизодда экспертимиз қўшимча ракурслар ёки такрорий вазиятлар сифати етарли бўлмагани сабабли ҳакамларнинг қарори тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлай олмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика