Latest news

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  41 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  22

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов News

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" талқини бўйича "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов Суперлига 1-босқичининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Икки даврадан иборат бўлган чемпионатнинг дастлабки босқичи якунланди. Ўтказилган 22 тур давомида барқарор ўйнаган футболчилар орасидан энг яхшилар танлаб олинди. Журналистлар ўртасида ташкил қилинган сўровномада "Энг яхши футболчи", "Энг яхши мураббий" ва "Энг яхши дарвозабон" номинациялари ғолиблари аниқланди.

Суперлиганинг 1-босқичи якунларига кўра, чемпионат ўйинларини мунтазам кузатиб ҳамда ёритиб борган "Championat.asia" ва "Sport" канали журналистлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Ўтказилган сўровномага кўра, "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов 53 балл тўплаган ҳолда катта устунлик билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса "Қўқон-1912" кипери Ўткир Юсуповга (32 балл) насиб этди. "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашев эса 26 балл тўплаган ҳолда учинчи поғонанини банд этди. Номзодлар орасида бўлган "Насаф" посбони Санжар Қувватов эса 7 балл тўплаган ҳолда тўртинчи бўлди. Номзодлар қаторида бўлган "Қизилқум" кипери Евгений Черемисинни эса ҳеч бир журналист "учталик"ка киритмади.


Ким кимга овоз берди?


журналист

1-ўрин

2-ўрин

3-ўрин

1

Нарзулла Сайдуллаев

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

2

Толибжон Қосимов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

3

Хайрулла Холиқов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

4

Шаҳбоз Беғамов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

5

Элдор Мустафоев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

6

Хайрулла Ҳамидов

Ботирали Эргашев
Элдорбек Суюнов
Ўткир Юсупов

7

Фарруҳ Расулов

Ўткир Юсупов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

8

Мурод Ризаев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

9

Жамолиддин Бобожонов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

Элдорбек Суюнов

10

Абдулла Нўрмонов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

11

Дилшодбек Тўхтабеков

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

-

12

Мадина Аметова

Элдорбек Суюнов

Санжар Қувватов

Ўткир Юсупов


P.S. Биринчи ўрин - 5 балл, иккинчи ўрин - 3 балл, учинчи ўрин - 2 баллдан ҳисобланади.

Энг яхши дарвозабон лауреати учун номзодларнинг Суперлигадаги статистикаси:

1. Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") — 22 учрашув, (-12), 11 қуруқ ўйин, 36 сейв, 1 ассист

2. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912") — 22 учрашув, (-20), 6 қуруқ ўйин, 44 сейв

3. Ботирали Эргашев ("Навбаҳор") — 12 учрашув, (-8), 7 қуруқ ўйин, 22 сейв

4. Санжар Қувватов ("Насаф") — 19 учрашув, (-20), 8 қуруқ ўйин, 31 сейв

5. Евгений Черемисин ("Қизилқум") — 16 учрашув, (-18), 7 қуруқ ўйин, 28 сейв

Энг яхши дарвозабон деб топилган Элдорбек Суюнов "PFLMANAGER.UZ"да дарвозабонлар орасида энг кўп очко (99) тўплаган кипер бўлди. "PFLMANAGER.UZ"нинг умумий жадвалида эса фақатгина ҳужумкор вингер Тиаго Безерра ундан кўпроқ очко тўплади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика