Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум News

Суперлиганинг 4 та клуби 2025 йилги мавсумни қайси аренада ўтказиши номаълум

Ўтган йилнинг 11 декабрь куни Лига ОАВ билан очиқ мулоқот ўтказиб, унинг асосий қисмида стадионлар масаласига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 13 декабрь куни "Суперлига ва Про лига регламенти"га киритилаётган ўзгаришлар клубларга тақдим этилди. 

Маълумки, Суперлига иштирокчиси бўлган клуб янги мавсумни қайси стадионда ўтказиши масаласини тақвим йилининг 25 декабрь санасига қадар ҳал қилиши лозим. 11 та клуб мазкур масалани аниқлаб олди. Элитада ўйнайдиган яна 4 та клубда эса муаммолар мавжуд. 

Лига "Андижон" клубининг "Бобур Арена"да ўз уй учрашувларини ўтказиши масаласини англатувчи уч томонлама шартномани олгани йўқ. Клуб ва стадион ўртасидаги муаммо ҳал этилмагунига қадар "Андижон" масаласи очиқ қолади. Боиси, стадион клубга қарашли ҳисобланмайди. 

"Қўқон-1912" клуби ўз уй учрашувларини Қўқон шаҳридаги стадионда ўтказишини маълум қилган. Бироқ мазкур стадион Суперлига беллашувларини ўтказиш учун Лига томонидан қабул қилиб олинмаган. Ўтган давр давомида стадион майсаси, унинг дренаж ва суғориш тизими янгилангани Лигага маълум. Стадион ёриткичларининг бугунги ҳолати қайта ўлчаниши лозим. Айни вақтда энг муҳим масалалалардан бири майдон атрофини спортчини жароҳатлардан ҳимоя қилувчи қоплама билан жиҳозлаш ҳисобланади. Қайд этиш керак, ўтган мавсумнинг май ойида "Динамо" стадиони билан ҳам худди шундай муаммо кузатилган бўлиб, якунда майдон атрофи Лига талаб қилган кўринишга келтирилган ва шундан кейингина "Динамо" уй учрашувларини Самарқандда ўтказишни бошлаганди. 

"Динамо" стадиони тест тариқасида Суперлиганинг 1 та учрашувини қабул қилади

"Бухоро" клуби ўз уй учрашувларини ўтказишни режалаштирган стадион жорий йилнинг 20 февраль санасига қадар тайёр бўлиши юзасидан кафолат берган. Бироқ Лига стадионга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган клуб кафолатини қабул қилмайди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам декабрь ойига қадар барча масала ҳал бўлишини билдирган бўлса-да, ҳозирга қадар стадион билан боғлиқ қатор муаммолар ечилмаган.

"Бухоро" истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини ўз шаҳрида ўтказади

Муборакнинг "Машъал" клуби Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, Баҳром Вафоев стадиони элита беллашувларини қабул қила олмаслиги масаласидан хабардор бўлган. Шундан келиб чиқиб, клуб Қарши ва Бухоро шаҳридаги стадионлар билан музокара олиб борилаётганини маълум қилган. Қайд этиш керак, Қаршидаги стадиондан фойдаланувчи иккинчи клуб "Шўртан" бўлди. Шундан келиб чиқиб, "Насаф" клубига қарашли стадионда учинчи клуб ўйнай олмайди. Бухоро шаҳридаги стадион масаласида эса юқорида тўхталиб ўтилди. 

Лига Қўқон ва Бухоро шаҳарларидаги стадионлар февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Суперлига учун тайёр ҳолатга келишига умид билдиради. Бироқ мусобақага қуръа ташлаш ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, расман қабул қилиб олинмаган стадионни Суперлига учун рўйхатдан ўтказмайди. Агар стадионлар жорий йилнинг 10 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, у ҳолда мазкур клублар мавсумни ўз шаҳрида бошлаши мумкин бўлади. Бироқ бу масала конкрет ҳал қилинмагунига қадар клублар Суперлига талабига жавоб берадиган бошқа стадионни вақтинчалик Лига рўйхатидан ўтказиши лозим бўлади.   

Шундан келиб чиқиб, "Андижон", "Бухоро", "Қўқон-1912" ва "Машъал" клубларига жорий йилнинг 15 январь санасига қадар сўнгги муҳлат берилади. Мана шу санага қадар стадион масаласи ҳал этилмаса, регламент талабини ўз вақтида ва кейинги огоҳлантиришгача бажармагани учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. Шунингдек, Суперлиганинг янги мавсумини мазкур клублар фақатгина сафардаги ўйинлар билан бошлаши масаласи кун тартибига киритилади. Бунда сафарда мажбурий равишда ўтказилган ўйинлар ўрни кейинчалик тўлдириб берилмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика