Latest news

17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  4 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  22 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1

Суперлиганинг 3-турига 85 мингдан зиёд томошабин келди News

Суперлиганинг 3-турига 85 мингдан зиёд томошабин келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида энг яхшиси бўлди. Мазкур турдан жой олган 6 та учрашувни жами 85 209 нафар мухлис кузатиб борди.

Мавсумдаги илк турни кўриш учун стадионларга 80 570 ишқибоз ташриф буюрганди. Бунда энг кўп ишқибоз “Нефтчи” — “Насаф” ўйинига келди — 19 632.

2-турда эса ташрифлар сони камайди — 57 876. Бироқ 1 та ўйин борасидаги кўрсаткич яхшиланди ҳамда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги Тошкент дербисини 20 168 мухлис стадиондан кузатди. Бу кўрсаткич мазкур икки клубнинг ўзаро ўйинлардаги рекорд натижаси бўлди. Бунгача 2008 йилги мавсумдаги Тошкент дербисини 18 мингдан кўпроқ ишқибоз кузатиб борганди.

3-турга келиб Суперлиганинг рекорди Наманганда янгиланди. “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” жамоалари иштирокидаги ўйинни 25 300 ишқибоз стадиондан кузатди. Шу куни айрим секторларга чипталар 30 мингдан сотилган бўлса-да, стадион кассаларида бирорта ҳам чипта қолмади. Шунингдек, Намангандаги стадионга кириш истагида бўлган яна минглаб мухлислар трибуналардан жой топа олмай, “Навбаҳор”ни майдон ташқарисида қўллаб турди.

Натижада 3-турда умумий кўрсаткич янада яхшиланди. Ундан жой олган 6 та учрашувни кўриш учун жами 85 209 ишқибоз стадионга келди.

                                                 Натижалар      Томошабинлар

«Металлург» – «Қўқон-1912»        1:0              5 641

«Бухоро» -  «Сўғдиёна»                3:0              14 800

«Нефтчи – «Бунёдкор»                     0:1              18 051

«Навбаҳор» – «Локомотив»           2:0              25 300

«Пахтакор» – АГМК                       2:1              12 852

«Қизилқум»  – «Насаф»                 1:2              8 565

Жами 3-турга стадионларга тушган мухлислар сони: - 85 209 нафар

Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика