Latest news

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  5 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Суперлигага 11 февраль куни жонли эфирда қуръа ташланади News

Суперлигага 11 февраль куни жонли эфирда қуръа ташланади

Аввалроқ қуръа 10 февраль куни бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Аммо маълум сабаблар туфайли ЎзПФЛ жараённи 1 кунга кечиктирди. 

Бунгача қуръа жараёнига барча клуб вакиллари таклиф этиб келинаётганди. Аммо ҳозирда Суперлиганинг қатор клублари хориж йиғинида бўлиб турибди. Январь ойида футболчилари асосан терма жамоалар билан бирга бўлди. Мавсумга оз қолаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ клубларнинг тайёргарлик жараёнига бевосита таъсир ўтказишни истамади. 

Шунингдек, жорий мавсумдан бошлаб футбол клубларининг ўз йиллик сметасини ЎФА билан келишиши амалиёти йўлга қўйилди. Унга қадар эса клублар ўз футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Бунинг натижасида футбол клублари ўтган йилнинг 6 декабрь санасидан бошлаб очиқ турган трансфер ойнаси давомида роппа-роса икки ой йўқотишларига тўғри келди. Олдиндаги 18 кун давомида улар барча масалага улгуришлари талаб этилади. 

Шуларни инобатга олиб, Суперлига қуръа маросими “Спорт” телеканали студияси орқали жонли эфирга олиб чиқилади. Қуръа ҳаққоний ўтаётганини назорат қилиш учун унга клубларнинг Тошкентда бўлиб турган бир қатор вакиллари ҳам таклиф этилади. 

Хабарингиз бор, айни кунларда “Спорт” Хитойда давом этаётган қишки Олимпиада ўйинларини намойиш қиляпти. Юқоридаги ҳолатлар сабаб телеканал ва ЎзПФЛ келишиб, қуръа маросимини 1 кун кейин 21:30 да эфирга олиб чиқишга қарор қилди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика