Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Суперлигадаги бўлиниш ва “олтин очко” қоидаси ишга тушганда вазият қандай бўлади? News

Суперлигадаги бўлиниш ва “олтин очко” қоидаси ишга тушганда вазият қандай бўлади?

Ўзбекистон Суперлигасининг янги формати ким учундир тушунарли, кимгадир йўқ. Чемпионатда 4 та тур якунига етганидан келиб чиқиб, энди ҳар турдан кейинги ҳолатни тасаввур қилиб боришимиз мумкин бўлади.

Регламентга кўра, 22-турдан кейин жамоалар 2 та гуруҳга бўлинади. Дастлабки 6 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради, кейинги 6 таси жон сақлаб қолиш учун. Бунда “олтин очко” қоидаси ишга тушади. Яъни, ҳар бир жамоа ўзининг йўлидаги рақибларига қарши ўйинлари натижасини сақлаб қолади. Ўзга гуруҳдаги жамоаларга қарши ўйинлар натижаси эса 0 га тенглаштириб юборилади. Бу ўткинчи ўйинлар бўлмаслигини таъминлаш учун қилинган иш.

Ҳозирги ҳолатда дастлабки 6 ўринни эгаллаб турган жамоаларни алоҳида ажратиб чиқсак, шундай манзара гувоҳи бўламиз. “Бунёдкор” чемпионлик учун курашда бўлганлардан фақатгина “Пахтакор”ни таслим қилган. Қолган жамоалар билан эса тўқнаш келмаган. Шунга қарамай, ҳозирча энг яхши натижа унга тегишли.

Чемпионлик йўлида

Бунёдкор      1          1          0          0          1:0      3

Қўқон-1912  2          1          0          1          1:1      3

Металлург    2          0          2          0          1:1      2

Насаф            1          0          1          0          1:1      1

Навбаҳор      2          0          1          1          0:1      1

Пахтакор      1          0          0          1          0:1      0          

Кетма-кет икки йиллик чемпиони “Локомотив” олтиликда бормаяпти. Демак, айни ҳолатга кўра, у жон сақлаб қолувчилар билан бир гуруҳда қолади. Бироқ ўша жамоаларнинг ўзаро ўйинлари бўйича ҳам “темирйўлчилар” энг яхшиси эмас. “Сўғдиёна” эса бу борада яққол аутсайдер ҳисобланади.

Жон сақлаш йўлида

Бухоро          1          1          0          0          3:0      3

Локомотив   2          1          0          1          3:1      3

АГМК             1          1          0          0          1:0      3

Қизилқум     2          1          0          1          3:4      3

Нефтчи          1          0          1          0          0:0      1

Сўғдиёна       3          0          1          2          1:6      1

P.S. Қуйида айни вақтдаги турнир жадвали акс этган. Келаси тур натижаларидан кейин юқоридаги жадваллар жуда катта ўзгаришга юз тутади. Биз якуний хулосага фақатгина 22-турдан кейингина келишимиз мумкин бўлади.

5-тур

5 апрель (пайшанба)

«Нефтчи»  – «АГМК»                    18:00

«Қизилқум»  – «Бунёдкор»           20:00 

6 апрель (жума)

«Бухоро» – «Пахтакор»                 18:00

«Металлург»  – «Сўғдиёна»          20:00

7 апрель (шанба)

«Локомотив»  – «Қўқон-1912»      18:00

«Навбаҳор»– «Насаф»                20:00

         

 

Author :
Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика