Latest news

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради News

Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради

ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусдан сўнг бугундан эътиборан Суперлига баҳслари давом эттирилади.

22-турда мухлисларни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда, десак янглишмаймиз. 

Биз ушбу тур старти олдидан мутахассис Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Фикримча, иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган жамоалар яъни АГМК, "Насаф", "Сўғдиёна",  "Бунёдкор" интригани охиригача ушлаб туришади",- дейди Мурод Исмоилов.

Турнир жадвалининг ўртасидан жой олган жамоалар "Локомотив", "Навбаҳор", "Қизилқум" жамоаларининг имконияти қандай ? Бу борада мутахассис шундай жавоб берди. 

"Назарий жиҳатдан  "Локомотив", "Қизилқум",  "Навбаҳор", "Қўқон -1912" жамоаларида ҳам имконият бор. Бироқ бироз қийинроқ. Яна ким билади, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

Жадвалнинг қуйи поғонасида ҳақиқий жанг кечади. "Металлург", "Машъал",  "Сурхон", "Андижон",  "Турон" жамоаларида имконият тенг, дея оламан. Мана шу тур кўп нарсага ойдинлик киритиб берса керак. Бекобод ва Муборак шаҳри жамоаси иккинчи ўрин учун курашаётган клубларга қарши ўйнайди. "Турон" эса рақобатбатчиси бўлган "Сурхон" билан тўқнаш келади. "Андижон"ни сафарда "Локомотив" билан ўйин кутиб турибди. Ҳаммага омад тилайман ",- дейди мураббий.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика