"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди?
23 dec 2022 23:44
News
"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди?
Мазкур хабар чоп этилиши заҳоти футболчининг дастлабки фикрлари билан қизиқдик.
Расман: Раҳимжон Давронов - "Турон" футболчиси!
— "Турон" бош мураббийи Бахтиёр ака Ашурматов таклиф билан чиқдилар. Очиғи бошқа вариантларим ҳам бор эди. Лекин ушбу мураббийни аввалдан билганим учун ҳеч иккиланмасдан рози бўлдим. Биласиз, Суперлигадаги дебютимни ҳам айнан Бахтиёр Ашурматов қўл остида амалга оширганман. "Бухоро"ни бошқарган кезларида "Машъал"дан таклиф қилганлар. Яхши хотиралар қолган.
— Янги жамоамга келсак, уларни ҳар доим кузатиб келганман. Чунки кўп дўстларим шу ерда тўп тепишади. Айримлари билан илгари бир жамоада ўйнаганмиз. Дастлабки таассуротлар ажойиб. Шароитлар зўр. Қисқаси менга маъқул келди.

— Мухлисларга ўзимни эслатиб қўйиш вақти келдими? Худо хоҳласа ҳаммаси жойига қайтади. Ўзим ҳам шуни ўйламоқдаман. Машғулотларда астойдил ишлаб, спорт формага кириб оламан. Албатта бу менга майдонга қайтиш учун катта мотивация.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments