Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда? News

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда?

Бу мавсум Суперлиганинг 5та жамоасида мураббийлар ўзгарди. Янги бош мураббийлар тайинланди.

 Хўш, улар ўз "бригада"лари билан қандай натижа қайд этишмоқда? Ўзаро рақобатда ким олдинда кетяпти? Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 


Мурод Отажонов - "Бунёдкор"

Ушбу мураббийни "қалдирғочлар" учун жуда ҳам янги дейиш ноўрин. Чунки Мурод Отажонов узоқ йиллардан бери клуб академиясида, фарм жамоаси ва мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Бу йилдан бошлаб эса асосий таркибга йўл бошчилик қиляпти. Суперлиганинг 3та турида "Бунёдкор" юз фоизлик натижа билан "Нефтчи"дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Мурод Отажоновдаги улкан тажриба олдиндаги баҳсларда ҳам асқотишига шубҳамиз йўқ. 

"Сурхон" - Сергей Арсланов

Аслида жамоани Сергей Токов бошқараётган бўлсада, матбуот анжуманлари, ҳужжатларда, захира ўриндиғида Сергей Арсланов бош мураббий. Ундан аввал қишда Рауф Инилеев бош мураббий бўлиши кутилган, хориж йиғинида Рауф Талгатович ҳам қатнашганди. Бироқ лицензия билан боғлиқ муаммолар бунга йўл қўймади. Шундай экан Арслановни термизликларнинг устози сифатида кўрсатишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман. Ушбу мутахассис 3та турда барча натижаларни қайд этишга улгурди. Биттадан ғалаба мағлубият ва дуранг билан жамоа 7 ўринда кетмоқда. 

Асрор Алиқулов - "Қизилқум"

Бунга қадар мураббий сифатида Про лигада "Машъал", "Шўртан" жамоаларида ишлаган Асрор Алиқулов учун "Қизилқум"даги фаолият Суперлигадаги дебют ҳисобланади. Навоийда таркиб деярли 60-70 фоизга ўзгарди. Катта номлар билан хайрлашилди. Алиқулов эндиликда қўл остидаги камтарин таркиб билан нимадир кўрсатишга уриниб кўради. Жамоа мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши бошлади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи турда ўз майдонида "Бухоро"ни енгди. Учинчи турда Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди. Айни пайтда 10 ўринни эгаллаб турибди. Бу албатта якун эмас. 

"Андижон" - Александр Хомяков

Виктор Кумиков билан Про лигада ғолиб чиққан "бургутлар" Суперлига учун узоққа боришмади ва собиқ мураббийи Александр Хомяковга ишонч билдиришга қарор қилди. 2019 йил қийин паллада қабул қилиб олиб якунда элитада олиб қолган мутахассис кейинги йилларда "Бухоро", "Машъал"ни бошқарди. Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. Олдинда эса уларни осон бўлмаган тақвим кутяпти. "Андижон" 1та ғалаба, 2та мағлубият билан 11 ўринда кетмоқда. Хомяковнинг иккинчи уриниши қандай тугайди, буни мавсум якунида билиб оламиз. 

Ёрқин Назаров - "Сўғдиёна"

Ўтган мавсум якунига икки тур қолганда "Сўғдиёна" раҳбарияти мураббийни ўзгартирди. Афтидан бу ҳеч нарсани ўзгартирмагандек таассурот қолдиряпти. 3та тур ўтдики, жиззахликлар ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Балки вақт керакдир. Аммо вақт ўтгани сари йўқотилаётган очколар сўнгги йилларда кўтарилган обрўни тушириб юбориши ҳеч гапмас. Узун-қулоқ гапларга қараганда, "Навбаҳор" билан баҳс Ёрқин Назаров учун сўнгги имконият. "Сўғдиёна" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган сўнгги ўринда бормоқда. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика