Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Суперлига U-18. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади News

Суперлига U-18. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Суперлига U-18 мавсуми расман старт олди. 1-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Қиргулида "Насаф"ни қабул қилди.

Ўйинда Шерзод Зокиров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар 5:2 натижасида ғалаба қозонишди.

Ўйинда деярли майдон эгаларини устунлиги остида ўтди. Бироқ илк бўлимда "Нефтчи" жамоаси жуда кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмади. Баъзи вазиятларда рақиб ҳимоячилари хавфни қийинчилик билан бартараф этишган бўлса, бошқа ҳолатларда ҳужумчиларга бироз аниқлик етишмади. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкорликни янада оширишди. Мураббийлар штаби таркибда ўзгартиришларни амалга оширишди. Бу ҳам ўйин суратига ўз таъсирини ўтказди. "Нефтчи"нинг голларини захирадан майдонга тушган Муҳаммад Умаржонов бошлаб берди. Ҳисоб очилгач, майдон эгалари голларни кетма-кетлигини бошлашди. Фарғоналиклар сафидан Дилшод Умирзақов Қарши жамоаси дарвозасига 3 марта гол киритиб, хет-трик қайд этди. Шунингдек, Аброр Иномов ҳам бир марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар сафидан эса Сардорбек Тураев ва Алпомиш Муров жавоб голларини киритишди. Якуний ҳисоб, 5:2 "Нефтчи" ғалабаси!



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика