Latest news

21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  0 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  4 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0

Суперлига. "Турон"нинг ғалабасиз серияси Термизда ҳам давом этди, "Сурхон"дан иккинчи ғалаба News

Суперлига. "Турон"нинг ғалабасиз серияси Термизда ҳам давом этди, "Сурхон"дан иккинчи ғалаба

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.



СУРХОН – ТУРОН - 1:0
19 май 2021. Термиз. "Сурхон" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Найим Қосимов
Назоратчи: Равил Шаяхмитов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Нуриддин Ҳасанов 69, - 1:0.

"Сурхон": 1. Азамат Аҳмедов, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Исломжон Тошпўлатов (20. Ҳусниддин Ғофуров, 71), 10. Муродбек Бобожонов (9. Низомжон Норов, 90+5), 11. Зохир Пиримов (38. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 90+5), 14. Жасур Холтўраев (18. Элёр Бойматов, 82), 15. Владимир Бубанья, 19. Нуриддин Ҳасанов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асрор Ғофуров.
Захира: 12. Рустам Нартаджиев, 8. Жаҳонгир Аҳмадов, 33. Асилбек Темиров, 55. Шарафиддин Шобиров, 60. Ўрал Чориев.

"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3. Даврон Умиров, 9. Жасурбек Хакимов (11. Асилбек Қаюмов, 72), 10. Жавоҳир Соҳибов, 18. Фозил Мусаев, 19. Владислав Касминин, 30. Синиша Бабич, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев (43. Ким Бойонг, 64).
Захира: 96. Исломжон Абдуллаев, 8. Суннатилла Эрматов, 20. Достонбек Мелиқўзиев, 21. Орипхўжа Абдухалиқов, 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 25. Исмоилжон Охунжонов, .

Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев 77, Владислав Касминин 80.


ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Сурхон" - "Турон" 1:0

90+1. ЗАРБААААААААААА! Акмал Ортиқовдан ажойиб сейв! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Турон". Синиша Бабич, Жавоҳир Соҳибов ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов ва Абдулазизхон Абдурашидов тушди

86. Нуриддин Ҳасановнинг зарбасини Акмал Ортиқов эгаллаб олди.

85. ЗАРБАА! Зоҳир Пиримовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

82. Ўзгариш. "Сурхон". Жасур Холтўраев ўрнига Элдор Бойматов туширилди.

80. Огоҳлантириш. "Турон". Владислав Касминин

77. Огоҳлантириш. "Турон". Фозил Мусаев

72. Ўзгариш. "Турон". Жасур Хакимов ўрнига Асилбек Қаюмов туширилди.

71. Ўзгариш. "Сурхон". Ислом Тошпўлатов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров туширилди.

69. ГООООООООООООООООООЛ! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Нуриддин Ҳасанов аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0





66. ЗАРБААА! Бобожоновнинг зарбасидан кейин тўпни Жаҳонгир Меҳмонов қайтарди

64. Ўзгариш. "Турон". Билолхон Тошмирзаев ўрнига Ким Бойонг туширилди.

49. УХХ! Жасур Хакимовга нисбатан қўполлик ишлатилди, ён ҳакам пенальти бўлганлигини кўрсатди, бош ҳакам эса бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!



45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Даян Поньевичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

40. "Сурхон" ҳужумчиси Жасур Холтўраев жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилди

40. Мезбонлар жарима зарбаси ижро этишди, бу вазиятда Владислав Касминин тўпни жарима майдонимиздан узоқлаштирди.

37. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровнинг жаримадан йўллаган узатмасига Билолхон Тошмирзаев боши билан зарба йўллаганди, Азамат Аҳмедов посбони эгаллаб олди.

36. Жасур Хакимов тўпни рақибдан олиб ўта олмади, акс холда ҳужум чизиғида 4 нафар футболчи дарвоза томон зарба йўллашга шай турганди.

33. Мурод Бобожоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

26. Владислав Касминин жароҳат олди. Легионер футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқалик танаффус берилди.

22. ЗАРБА! "Сурхон"да жарима тўпи, дарвозага йўлланган зарбадан кейин тўпни Ортиқов эгаллаб олди

20. "Турон" чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Бу вазиятда Даян Поньевичнинг рақиб жарима майдони ичкарисига йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.

15. "Сурхон" легионери Владимир Бубанья "Турон"нинг бир нечта ҳужумларини қайтаришга эришди.

10. "Сурхон"да жарима тўпи, Акмал Ортиқов барчадан баланд сакраган ҳолда тўпни эгаллаб олди.

8. Майдон эгаларининг ҳужуми узоқ масофадан йўлланган зарба билан якунланди, Асрор Ғофуровнинг зарбаси ноаниқ.

7. Бугун "Турон"ни польшалик мураббий Багуслав Баниак бошлаб тушган.



6. УХХ. Билолхон Тошмирзаев яхши вазиятга чиқиб бораётганди, ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилган деб топди.

5. Илк дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика