Latest news

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  29 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  2 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  42 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

Ўзбекистон Суперлигаси. "Сурхон" Самарқандда, "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Яйпанда, "Олимпик" эса "Пахтакор"да ўйнайди News

Ўзбекистон Суперлигаси. "Сурхон" Самарқандда, "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Яйпанда, "Олимпик" эса "Пахтакор"да ўйнайди

Бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади.

Унда жамоалар Бергер тизими асосида ўз рақибларини билиб олади. Ўтган мавсум ёзнинг уч ойида “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Машъал” ва “Андижон” жамоалари уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишига тўғри келди. Эндиликда “Сурхон” стадиони талаб даражасига келгунига қадар клуб ўз уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказади. “Қўқон-1912” эса Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида рақибларини қабул қилади.

“Нефтчи” ва “Олимпик” жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, улар мавсум стартида уй ўйинларини бошқа ареналарда ўтказади. “Нефтчи” Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионидан, “Олимпик” Тошкентдаги “Пахтакор” стадионидан фойдаланиб туради.

Қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Шу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади. Демак, қуръа аввалида қуйидаги уч жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”.


Қуръада шарчаларни тортиш айнан мана шу жамоалардан бошланади. Бергерга кўра, қуйидаги рақамлар ўзаро жуфт ҳисобланади:

1 ва 8;

2 ва 9;

3 ва 10;

4 ва 11;

5 ва 12;

6 ва 13;

7 ва 14.

 

Маълумот учун. Агар жуфтликка ажратиб олинган жамоаларга 4 ёки 11 рақамларидан бири тушса, ушбу икки клуб 1-турдаёқ тўқнаш келади. Қолган комбинацияларда бундай ҳолат кузатилмайди. 


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика