Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Суперлига. "Олимпик" икки киши кам бўлиб қолган "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Олимпик" икки киши кам бўлиб қолган "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Иккинчи даврани бошлаб берувчи Coca-Cola Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" баҳси якунланди.

"Сурхон" – "Олимпик" 0:5

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси, 19.00

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Константин Смирнов

Голлар: Жиянов (35, 45), Жўрақўзиев (61), Мирсаидов (65), Одилов (78)

"Сурхон": 86.Даврон Мерганов, 3.Бобиржон Акбаров (с), 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Серхио Родригес (10.Муродбек Бобожонов, 62), 9.Манель Мартинес (1.Азамат Аҳмедов, 5) 14.Рубен Санчес (17.Иброҳим Ғанихонов, 46), 20.Иқбол Маликжонов (2.Зоир Жўрабоев, 46), 23.Абдул Азиз Юсупов (6.Жаҳонгир Аҳмадов, 46), 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов

Захира: 7.Ислом Тошпўлатов, 11.Луис Мигель Кезада, 26.Улуғбек Абдуллаев, 55.Шарофиддин Шобиров

"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев (с) (44.Шаҳзод Тоиров, 65), 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 80), 9.Темур Мамасидиқов (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 10.Фаррухбек Мухторов (37.Алишер Одилов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев, 19.Достонбек Турсунов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 68), 23.Абдурауф Бўриев

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 4.Жасурбек Холдоров, 28.Сунатуллоҳ Ҳамиджонов, 70.Абубакрризо Турдиалиев

Огоҳлантириш: Мухторов (28)

Четлатишлар: Мерганов (3), Саидазимов (43, иккинчи огоҳлантириш)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Йўқ, пенальти бекор қилинди. Ҳакамнинг фикрига кўра, "Сурхон" футболчиси шунчаки чиройли йиқилишни истаган экан.

90+1. Пенальти! Энди "Олимпик" дарвозасига! 

90. Ҳамролиев дарвозадан кўра унинг ёнидаги баннерни нишонга олишни афзал кўрди.

88. Бугун испан мураббийининг тики-такаси унинг ўзига қарши қўлланилмоқда.

85. "Сурхон" футболчиларига Сурхондарё ҳавоси етишмаяпти, чамамда. Албатта, "қизил"лар ҳам ўйин натижасига катта таъсир кўрсатди.

80. "Олимпик"да ўзгариш: захирага олинаётган Жияновнинг кучи тушдан бери тиним билмаётган ноутбугимнинг заряди сингари қувват олмаса бўлмайдиган даражага етди. Ғиёсов  ҳам ўз ҳисобига гол ёздиришга уриниб кўради буёғига.

Бугун учрашув бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг қулоқлари дазмол мисоли ҳароратга эга бўлса, ажабмас.

78. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Одилов кучли зарба билан жамоасининг бешинчи голини урди.

73. "Олимпик"да яна бир стандарт вазият юзага келди, бироқ клуб футболчисига омад етишмади.

71. Холдорхоновга дурбин совға қилишса, эҳтимол, голлари кўпайиб қолармиди, унинг жаримадан йўллаган зарбаси идеолавҳа тайёрлашга арзирли бўлмади.

Бугун Лопеснинг аптекачиларга иши тушадиган кўринади.

68. "Сурхон" футболчиси Бобожоновнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

65. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мирсаидов ҳисобни 0:4 га етказди.

64. Ўзгариш: Алишер Одилов мухторовни алмаштирди.

64. Пенальти! "Сурхон" дарвозаси томон иккинчи бор жарима зарбаси белгиланди.

61. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жўрақўзевдан чиройли "хато"! Узатма амалга оширишни мўлжаллаган Отабек билмасдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

59. "Сурхон" футболчилари иккинчи бўлимда биз кутгандан яхшироқ ҳаракат қилмоқда.

55. ЗАРБА! Мухторовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг "пешонаси"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

52. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қойил, "Сурхон" футболчиларига! Ҳозир ҳам жиллақурса ҳисоб қисқариши мумкин эди, Назаров сўнгги лаҳзаларда бунга йўл қўймади.

49. "Сурхон" футболчилари қўпол ўйнаш яхши оқибатларга олиб келмаслигини тушунишмаган кўринади. Натижа ўз йўлига, лекин кимгадир жароҳат йўлиқтириш учун ўйнаш футболчига ярашмайди.

48. "Сурхон" икки киши кам бўлишига қарамай, ҳужумга ташланди. Стандарт вазиятдан сўнг бош билан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

46. Икки жамоа сафида ўзгариш: Иқбол Маликжонов ўрнига Иброҳим Ғанихонов, меҳмонларда эса Темур Мамасидиқов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ҳозирча юзлаб километр масофа босиб келган мана бу мухлисларгагина ачинса арзийди.

Биринчи бўлим якунланди.

47. "Сурхон" футболчилари қўполлик ишлатиш бўйича рекорд қайд этишмоқчи кўринади. Майдонни мухлислар тарк эта бошлади, қайси тараф ишқибозлари эканлигини тахмин қилаверинг.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. "Сурхон" учун бу жуда кўп.

45. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиянов юқоридан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.


42. Саидазимов ҳам кийиниш хонасида зерикиб ўтирган Мергановнинг ёнига йўл оладиган бўлди, ҳакам уни ҳам майдондан четлатди.

42. "Сурхон" посбонларини жин чалган кўринади, иккинчи посбон ҳам мураббийидан испан тилидаги ёқимли бўлмаган сўзларни эшитиши табиий.

39. "Сурхон" футболчисининг йўллаган зарбаси ишдан аста-секин квартираси томон қайтаётган қуёш томонга равона бўлди.

38. Мухторов финт орқали икки рақибидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдонига ёриб кираётганди, бироқ уни ўз жамоадоши билиб-билмасдан тўхтатиб қолди.

37. Жўрақўзев тўпга етолмагани ортидан рақиб посбонининг ҳам тўпга етишини истамади.

35. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиянов 11 метрли нуқтада янглишмади!

33. Пенальти! "Сурхон"нинг иккинчи посбони ҳам четлатилмаса бўлгани эди. Ўнг қанотдан Иброҳимовнинг узатмасига Мамасидиқов улгурди, аммо рақиб посбони улгурмади.

31. Саидазимов карточка олган футболчилар сафидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилди ва рақибининг ўйиндан сўнг "Цинепарь гель" ишлатадиган даражада қўполлик ишлатди.

28. Мухторовни огоҳлантирмоқчи бўлган ҳакамнинг карточкаси дастлаб қўлидан тушиб кетди. "Олимпик" футболчиси эҳтимол, ўйинга кетар чоғи оила аъзоларининг "Қайтишингда сариқ картошка олиб кел" деган гапини нотўғри англаб етган кўринади.

25. Санчеснинг узатмаси Назаровнинг қўлларига кийган "қопқон"ига бориб илинди.

23. Мамасидиқовга оширилган тўпни рақиб футболчиси рухсат сўрамасдан олиб қўйди. Темур бундан ранжиди албатта.

20. "Олимпик" футболчилари офсайдда қолиб кетди. Одатда, рақиб жарима майдонига тўп оширилшганда, "Сурхон" футболчилари кўпчиликни ташкил қилиш керак эди, бу вазиятда эса тескари ҳолат кузатилди.

16. "Олимпик" футболчисининг чап қанотдан узатган тўпига Аҳмедов боксчиникига ўхшаб кетадиган қўлқопи билан мушт туширди. Тарсаки еган тўпган анча узоққа қочиб кетди.

14. Жўрақўзиев икки рақиби ўртасидан айланиб олиб, хотиржам зарба йўллади. "Сурхон" посбони тўпни эсон-омон дарвоза ортига кузатиб қўйди.

13. "Олимпик" ҳужумчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ "Сурхон"нинг иккинчи посбони бу сафар қаерда жойлашганини унутиб қўймади. 

12. "Сурхон" бир киши кам бўлим қолганига қарамай, фаолликни давом эттирмоқда. "Олимпик" эса рақибнинг хурсандчилик қилишига изн бермаяпти.

7. Жарима зарбасини мезбонлар икки амаллаб бартараф этишди. 

6. Мажбурий ўзгариш. Мартинеснинг дебюти мана шундай бошланди, у захирага олинди. Захира посбони Азамат Аҳмедов майдонга туширилди.

3. "Сурхон" дарвозабони четлатилмоқда. нафасингизни ростлаб олинг, бир бошдан айтаман. Мезбонлар посбони жарима майдонидан ташқарига чиқди ва тўпни елкаси билан тўхтатиб олди ҳамда тепаман деганда "полиз экини"ни тушириб қўйди ҳамда қаердалигини унутиб қўйди шекилли, ётиб олганча тўпни эгаллаб олди. Ҳакам эса бу финтини буёғига майдондан ташқари кўрсатиши кераклигини таъкидлади.

1. "Сурхон" футболчиларининг дастлабки ҳужумига Владимир Нойер илдам чиқиб, бош билан қайтариб юборди. Термизликлар аъзоси тўп узатаётган болакайга қарата, "Тўпни бер, қаттиқроқ бер" дея эътироз билдирди.

1. Учрашувни сурхондарёликлар бошлаб беришди.


Ҳакам соатига қараб олди, чиройли буюм, батарейкаси жойида, демак, ўйинни бошласа бўлади.


Жамоаларга майдонга чиқиб келишди, расмга тушишга ҳам улгурди.


Бугун "Сурхон" клубнинг илк ҳарфидан бошланувчи сариқ, "Олимпик" ҳам шунга монанд оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Мазкур учрашув олдидан кишида икки савол юзага келмоқда. Биринчиси, "Олимпик" дўстлик ғалаба қозонадиган сериясини давом эттирадими? Иккинчиси, ВПН иловасини мобил қурилмамиздан ўчириб ташлайверсак бўладими?


Ассалому алайкум, ашаддий футбол ишқибозлари! Ёзги командировкадан қайтган клуб иккинчи давра ўйинларини бошлаш арафасида турибди. Футбол ҳам таътилга чиққач, уни соғиниб қолдик. Август келиши билан шуни ҳис қилаяпманки, футбол майдони нафақат саломатлик, балки олийгоҳлар сари илк қадам қўядиган маскан саналади.



"Сурхон" — "Олимпик"

Эгаллаб турган ўрни: 11-8

Қаршининг "Насаф" клубига сафарда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган сурхондарёликлар 3 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясади ҳамда чемпионатдаги ғалабаси серияни 2 тага етказди. "Олимпик" кетма-кет 3 дуранг қайд этди ва "Навбаҳор" билан ўз уйидаги қарама-қаршиликдан сўнг мағлубиятсиз сериясини 4 ўйинга етказди. "Сурхон" лидер жамоаларни ҳисобга олмаганда, ўз майдонида деярли ютқазмайди. "Олимпик" эса дурангсевар жамоа ҳисобланади, хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда, ўзини ҳам, рақибини ҳам хафа қилишни истамайди. Термизликлар ғалаба қозониш орқали хавфли зонадан узоқлашиши, қолаверса, "Олимпик"дан ўзиб кетиш имкониятига эга. Тимур Кападзе шогирдлари ҳам хавфсиз зонага тушиб кетмаслиги ҳамда олдинда бораётган "Бунёдкор"ни узоқлаштириб юбормаслиги учун очко қўлга киритиши муҳим аҳамиятга эга.

"Сурхон" ўз майдонида ўтказган охирги 6 учрашувда 7 очко жамғарган бўлса, "Олимпик" эса меҳмондаги сўнгги 6 баҳсда шунча очко жамғарган. 

"Сурхон" охирги 5 ўйинда 7 очко жамғарган бўлса, "Олимпик"да бу кўрсаткич 6 очкони ташкил этади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро тўқнашувида ҳисоб очилмаган.

Қизиқ томони, "Сурхон" ўзи мезбонлик қилган барча учрашувларда гол уриб келмоқда. "Олимпик" эса сафарда ўтказган охирги 5 ўйинда ютқазмаган.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика