Latest news

22:05"Ал Насср" 12 нафар футболчини кўрикдан ўтказади  0 21:48Америка кубогида бош ҳакам футболчининг қўлини сиқишдан бош тортди  0 21:31УEФА Грузияга жарима солди  3 21:14Манба: "Еврода Италия терма жамоасидаги муҳит яхши эмасди"  5 20:47Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаради  0 20:38Евро-2024. Руминия - Нидерландия 0:1 (матнли трансляция)  4 20:20ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди  24 19:56Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат   4 19:41"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди  0 19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  17 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  42 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  4 17:39Месси қайтди  7 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0

Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади News

Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади

Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди.

Қаршида «Қизилқум» ОКМКни қабул қилса, Жиззахда «Сўғдиёна» ва «Динамо» ўзаро баҳс олиб боради.

"Сўғдиёна" – "Динамо" 4:2 (ТУГАДИ)

28 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Қанот ҳакамлари: Амир Галеев, Даниил Ятценко

Захира ҳаками: Ерлан Нуржанов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Феруз Ғаниев

Гол: Владимир Йовович 8, 1:0, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Владимир Йовович) 18, 2:0, Ратиньо  45, 2:1, Санжар Шоаҳмедов (Жоэль Кожо) 53, 2:2, Хондамир Мустафоқулов (Олег Зотеев) 65 3:2,, Самандар Синдаров 90+5, 4:2

"Сўғдиёна" — 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Исломжон Қобилов, 8.Владимир Йовович (9.Самандаржон Мавлонқулов, 62), 10.Шохрухбек Абдурахмонов (5.Жасурбек Ёқубов,62), 11.Зоран Петрович (17.Самандар Синдаров, 89), 14.Люпче Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов (18.Миржалол Абдумуталов,89), 33.Олег Зотеев
Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Отабек Аҳадов,  6.Алишер Салимов,  42.Сардорбек Эркинов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

"Динамо" — 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (9.Хумоюнмирзо Иминов,69), 4.Одилбек Абдумажидов (29.Владимир Козак, 69), 7.Франсис Нарх (35.Эммануэль Ягр, 89), 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Рахматуллаев (22.Санжар Шоахмедов,46), 20.Юрани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 30.Абубакир Мўйдинов (8.Хислат Халилов, 69), 44.Душан Мийич.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 11.Дамир Темиров, 14.Баходир Насимов,   77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантириш: Нодиржон Сойибов ("Сўғдиёна") 48, Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") 63, Олег Зотеев ("Сўғдиёна") 77, Сардор Қулматов ("Сўғдиёна") 83, Анвар Хожимирзаев ("Динамо") 83, Зоран Петрович ("Сўғдиёна") 87

Четлатиш: Сардор Қулматов ("Сўғдиёна")


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув тугади. 

90+5. ГОЛ. "Сўғдиёна" ўйинга нуқтани қўйди. Захирадан ўйинга қўшилган Самандар Синдаров ўйиндаги тўртинчи голни урди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Францис Нарх ўрнига Эммануэль Ягр тушди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Зоран Петрович ўрнига Самандар Синдаров тушди.

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Зоран Петрович. 

85. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов ўрнига Миржалол Абдумуталов тушди. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ+ЧЕТЛАТИШ. Қулматовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва четлатилди. Анвар Хожимирзаев ҳам сариқ билан сийланди. 

82. Хожимирзаев ва Қулматов тўқнашиб кетди. Қизиқарли жараён. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Олег Зотеев. 

75. Ратиньо ҳужум бошлади, Хожимирзаев зарба йўллади. Ноаниқ. 

69. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Хумоюнмирзо Иминов, Абубакр Мўйдинов ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Одил Абдумажидов ўрнига Владимир Козак тушди. 

65. ГОЛ. Мушук ва сичқон ўйини давом этади. Энди "Сўғдиёна" гол урди ва ҳисобда олдинга ўтиб олди. Олег Зотеевнинг чап қанотдан берган узатмасини Хондамир Мустафоқулов боши билан голга айлантирди. 

63. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Сардор Қулматов

62. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Жасур Ёқубов, Владимир Йовович ўрнига Самандар Мавлонқулов тушди. 

60. "Динамо" голдан сўнг жонланди. 

58. Ҳакам голни ҳисобга олди. 

55. ВАР голни текширмоқда. 

53. ГОЛ. "Динамо" ҳали мағлубиятни тан олгани йўқ ва ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллади. Кожо унга тўпни қулай қилиб узатиб берганди, 2:2

52. ЗАРБА. Йововичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

48. ОГОҲЛАНТИРИШ ."Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОЛ. Супер гол, чиройли гол. Айтдима "Динамо" голга яқин деб. Самарқандликларнинг бразилиялик легионери Ратиньо узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади. 

41. ЗАРБА. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда "Динамо"ни жазолаши мумкин эди. Петровичнинг зарбасини Ягудин қайтарди, қайтган тўпни Дориев дарвозага йўллади. Ноаниқ. 

37. ЗАРБА.  ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Анваржон Хожимирзаевнинг зарбасини Митрович қийинчилик билан бартараф этди. "Динамо" голга яқин келмоқда.

32. ЗАРБА. Жоэл Кожо жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Митрович тўпни қайтарди. 

30. ЗАРБА. "Динамо"дан кам сонли ҳужум. Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. 

24. Дориевдан жуда яхши узатма. Петрович тўпга улгурмади. 

20. Ратиньо "Сўғдиёна" футболчиси Андреевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

18. ГОЛ. Йовович тезкор ҳаракатлар билан Шоҳруҳ Абдураҳмоновни яхши вазиятга олиб чиқди. Абдураҳмонов кучли зарба билан "Динамо" дарвозасига йўл топди. 

10. Устунлик тўлиқ майдон эгаларида. Петровичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўсиқ бўла олди. 

8. ГОЛ. "Сўғдиёна" учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Владимир Йовович "Динамо"нинг бир нечта футболчисини кўрдим демай алдаб ўтиб Ягудин дарвозасини аниқ зарба билан ишғол қилди. 

1. "Динамо" ўзининг биринчи ҳужумини уюштирди. Нархнинг узатмасидан сўнг Хожимирзаев қулай позицияга чиқиб борди. Лекин ҳужум самарасиз якунланди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Rating: +10   

Comments

+4   
28 jun 19:31:46
Жураев6566
Сугдиёнага омад, факат галаба.
+3   
28 jun 22:29:07
Mamadiyorov Mahmud
Ўтган йили Сўғдиёна бутун мавсумда 7та ғалабага эришган эди, бу йил биринчи даврани 7 ғалаба билан учинчи ўрин билан якунламоқда. Иккинчи даврада жамоа кучайиши керак.
+3   
28 jun 22:25:31
Зокиржон Фарғона
Суғдиёна яшавор бопладинг. Ўзимизча чемпион бўламиз, чемпион бўламиз деб кўп гапирдик, Суғдиёна индамай юриб чемпион бўпкетсами....
+3   
28 jun 19:34:03
Sadulla8087
Sug'diyona omad faqat g'alaba
+2   
28 jun 22:12:15
Fan_BARCA
Bir kishi ko'p bo'lib ham gol o'tkazadi bu lattalar
+2   
28 jun 21:56:05
International
90. Ikkinchi bo'limga 90 daqiqa qo'shib berildi. (matnli translatsiyadan)
+1   
29 jun 01:14:47
Ойбек
Reply to comment by Shuxrat Nabiyev
Тугрида касалхонага 90.минут хам Кам эркакдек уйнанглар Судиёни олдин Бустон Звезда Жиззах буларди эх
Емон таьсир килдими? Узингизни жамоангиздан кейин роса Сугдиенага карши мухлислик килишни УЗИ Бир катта жасорат! Тугри кийин сизларга хам
+1   
28 jun 23:25:52
Жураев6566
Reply to comment by Fi Fa
Rostanam Babayan tugri etgan ekan))) Sugdiyonani oldida arablayam xijolat bup qopti rostanam))) Neytral muhlis!
Бир киши куб булиб уйнибди яна нима килиб берсин, уша баба айтган гап шунчаки мухлисларни чалгитиш булган, узидан сохит килиш булувди, мана бугун курдек, бабани кетганини.
+1   
28 jun 22:41:27
Mamadiyorov Mahmud
Бабаян кетди, навбат Абрамянга бу кетишда.
+1   
28 jun 22:39:31
Muzaffar
Бабаяндан кутилдик шукр.
+1   
28 jun 22:05:55
Боря Красавчик
Ягудин маладес. Абрамов. Гап. Йук. Чичиб. Юбордиларинг. Пазорники. ,
+1   
28 jun 22:05:13
Боря Красавчик
Ягудин маладес. Абрамов. Гап. Йук. Чичиб. Юбордиларинг. Пазорники. ,
+1   
28 jun 21:55:51
Samar O'ralov
90. Иккинчи бўлимга 90 дақиқа қўшиб берилди

Yoppiray ikkinchi bo'limga 90 daqiqa qo'shib beripti sudya
+1   
28 jun 21:41:39
Shuxrat Nabiyev
Reply to comment by Азик Asian
Кизик холат,футбол шархловчиларини ким танларкин а,шу даражада саводсиз ва пахтакаш шархловчи булармикин? Кани профессионализм? Хозир Динамо 10:0 да ютказаетган булса хам шархловчи бетараф булиши керак. Бу эса юз фоиз Сугдиена тарафга турволган. Ман Сугдиена емон демаяпман у ютукка хаклидир чунки уз майдонида уйнаяпии.Лекин бунака бачкана тарафкашлик шархловчига уят.
Илдонги замонда янги подшолар биринчи булиб Сарой шоирлари(ЖУРНАЛИСТЛАР)ни осиб улдиришган экан нега деганда квйси подшо хокимиятга келса шеърлар ёзишган
+1   
28 jun 21:30:53
Asqarov Tursunboy
Бизда вар ку́ришни чичворишадида шунчалигам узок ку́радими
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика