Latest news

23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  1 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  64 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  6 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15

Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди News

Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Машъал" учрашуви якунланди.

Суперлига

6-тур

"Шўртан" – "Машъал" 0:1 

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00

Гол: Сардор Абдураимов 78'

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Сардор Умрзоқов

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамроқулов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR:: Аскер Нажафалиев

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев, 8.Шаҳбоз Нуриддинов (19.Нуриддин Ҳасанов, 75), 10.Темур Мамасидиқов, 11.Далер Шарипов, 15.Жўрабек Маннонов (22.Сардор Садуллаев, 75), 24.Дониёржон Нарзуллаев (21.Муродхўжа Жабборов, 75), 33.Бекжон Раҳматов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 77.Асадбек Саитхонов.

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Жавоҳир Ҳасанов, 47.Асилбек Анваров, 70.Миржалол Жумаев, 99.Комрон Сайдазимов.

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 2.Мудасиру Салифу (8.Сардор Абдураимов, 46), 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 9.Иброҳим Ғанихонов (7.Исломбек Баратов, 55), 10.Ҳумоюн Муртозаев (17.Анвар Муродов, 90+5), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев (22.Нуржаҳон Музаффаров, 73), 96.Иброҳим Нўъмонов. 

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 19.Ислом Шарипов, 30.Шоҳназар Норбеков, 34.Шаҳбоз Жўраев.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Худайбердиев (13), Азизбек Пирмуҳаммадов (21), Шерзод Файзиев (45+5), Шаҳбоз Нуриддинов (53).

Четлатиш: Муродхўжа Жабборов (90+3).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Машъал"да ўзгариш: Муртозаев ўрнига Муродов учрашувни тугатиб қўяди. 

90+3. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов VAR мониторида вазиятни кўриб чиқди ва Жабборовни четлатишга қарор қилди. 

90+1. VAR Жабборов билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқмоқда. Эҳтимол, қизил карточка бериш-бермаслик масаласи кўрилаётган бўлса керак. Жабборов Ҳасановнинг юзига оёғи билан зарба бериб юборганди. 

90. Иккинчи таймга биринчи таймдаги каби 5 дақиқа қўшилди. 

89. Бекжон Раҳматовнинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган пасидан кейин Муродхўжа Жабборов акробатик зарба илинжида ҳимоячига зарар етказди ва ҳакам айбдорни огоҳлантирди. 

86. Сардор Садуллаев ҳужумда фоль ишлатишга мажбур бўлди, у ҳакамнинг қароридан норози. 

83. "Машъал" ҳужумларни тўхтатгани йўқ ва худди ҳисобда ортда бораётгандек ўйнамоқда. Аксинча "Шўртан" эса ҳорғин кўринмоқда. 

79. Зарба! Исломбек Баратовнинг ерлатиб йўллаган зарбасидан сўнг Эшбўтаев тўпни эгаллади. 

78. ГОЛ! Муртозаевнинг бош билан берган зарбасидан қайтган тўпни Сардор Абдураимов дарвозага киритди – 0:1! 

75. "Шўртан"да 3 та ўзгариш: Маннонов ўрнига Садуллаев, Нарзуллаев ўрнига Жабборов, Нуриддинов ўрнига Нуриддин Ҳасанов майдонга тушди.  

74. Абдураимовнинг бош билан берган зарбасидан кейин яна Эшбўтаев тўпга эгалик қилди. Тўғри, бу гал зарба анча кусчиз эди. 

73. "Машъал"да ўзгариш: Файзиев ўрнига Музаффаров туширилди. 

72. Уууух! Абдураимовнинг яқин масофадан берган зарбасини Эшбўтаев қайтарди! Қандай вазият!

70. Зарба! Муртозаевнинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

67. Нарзуллаевнинг қанотдан ошириб берган тўпини мудофаа вакиллари узоқлаштиришди. 

64. Зарбааа! Мамасидиқовнинг ўнг оёқдаги хавфли зарбасини Ҳамроев бартараф этди! Техник зарба ва чиройли сэйв! 

60. Ууух! Иброҳим Нўъмонов қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишига бир бахя қолди. 

55. "Машъал"да алмаштириш: Иброҳим Ғанихонов ўрнига Исломбек Баратов ўйинга қўшилди. 

53. Шаҳбоз Нуриддинов тактик фолга қўл ургани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

52. Зарбаа! Далер Шариповнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

50. Маннонов майдон марказида Иброҳим Нўъмоновни ушлаб қолди, ҳакам жарима белгилади. 

49. Зарбааа! Асадбек Саитхоновнинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин Ҳамроев тўпни ушлаб олди, зарба сал кучсизроқ чиқиб қолди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Машъал"да ўзгариш: Салифу ўрнига Абдураимов баҳсни давом эттиради.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+5. Шерзод Файзиев майдон марказида Далер Шариповга нисбатан ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45+1. Зарбаааа! Иброҳим Нўъмоновнинг чамаси 20 метрдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Улуғбек Худайбердиев Муртозаевдан тўпни тортиб олди ва олдинга қараб тепди, тўп ҳужумчига тегиб майдондан чиқиб кетди, эркин зарба. 

39. Асадбек Саитхонов Шерзод Файзиевга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. У бу орқали эҳтимолий ҳужумни бартараф этди. 

38. Ҳимоячи Шохжаҳон Султонмуродов уддабуронлик қилиб тўпни муборакликлар ҳужумчиси орқали майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

35. "Машъал" 3 га 2 бўлган ҳолда олдинга бориб ҳатто зарба беришнинг уддасидан чиқмади. Муртозаев тўпни ўнг қанотдаги Ғанихоновга узатди, у эса чап оёқдаги зарбаси орқали ҳимоячини пойлаб қўя қолди. 

32. Шаҳбоз Нуриддиновнинг жаримадан берган зарбасидан сўнг тўп унинг шеригига тегиб қолди, шу боис ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

31. Салифу жарима майдончаси чизиғи яқинида Мамасидиқовга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси. 

29. Зарба! Муртозаевнинг бош билан берган зарбасидан кейин Эшбўтаев тўпни илиб олишга эришди. 

27. Бекжон Раҳматов ҳаводаги курашда бироз жабр чекди, ҳакам унинг ҳолидан хабар олди. 

24. Уууух! Дониёр Нарзуллаев Шохруҳжон Эшбўтаевнинг узун пасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарба берди. Тўп дарвозага кирганида, ғузорликлар посбони ассистентга айланиб кетиши мумкин эди. 

21. Пирмуҳаммадов Ғанихоновга нисбатан қоидани бузгани учун сариқ карточка олди. 

20. VAR бош ҳакамга қоида бузиш йўқлигини маълум қилди. 

19. Мамасидиқовнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида турган ҳужумчи Шарипов майдонга йиқилди, аммо ўйин давом этмоқда.

17. Темур Мамасидиқовда тиббий ёрдамга муҳтожлик сезилди. Бош ҳакам шифокорларни чақирди. Такрорий лавҳага кўра, Авазхон Маматхўжаев унинг оёғини босиб олган экан. 

15. Зарба! Салифунинг чап оёқда узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

13. Майдон марказига яқин ҳудудда Муртозаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилган Улуғбек Худайбердиев огоҳлантирилди. 

12. Ууух! Азизбек Пирмуҳаммадовнинг қанотдан ошириб берган пасидан сўнг Дониёр Нарзуллаев дарвозани пойлашга уринди, бироқ тўпга улгурмади. Сал туриб бу ҳолат офсайд сифатида баҳоланди.

9. Ҳумоюн Муртозаевга яхши узатма келаётганди, аммо ҳимоячилар сергаклик кўрсатиб, тўпни узоқлаштиришди. 

6. "Шўртан" ҳимоячиси пас бериш чоғида тўпни олдиришига бир бахя қолди, тўп дарвозабонга қадар етиб келди. 

3. Жамоалар учрашувни юқори темпда бошлади. Айниқса, мезбон "Шўртан" дастлабки сонияларданоқ устунликни қўлга олишга уринмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 18:00 да бошланади.

Rating: +3   

Comments

+1   
19 apr 19:37:30
BOBIRBEK_URINOV
МАШЪАЛ 3 очко зарур гол ургин нима килиб булса хам...!
   
19 apr 23:25:59
Farrux Nomozov
Reply to comment by Chelsea Fc
Анвар Шамел билан иккаланг Шўртан кўтинга тиқтинг Пролигага юргани яхши эди бунақа ўйинлардан кўра беш турдан бери бирорта йўтуқ йўқ Пролига кутяпти Шўртанни Анвар Сендан мураббий чиқмайди сен Лўлилигингни қилиб юравер
Бу 1000% булар гузор Халки устидан куляпди ходос
   
19 apr 22:55:20
Farrux Nomozov
Юкол лули Ман йозганда негатив йозувдинглар бу кашкадаре гузор кушандаси бундан Зур тренерлар куп.агар бу колса гузор Халки билинг булар дарди пул
   
19 apr 20:55:38
Akmal Aliyev
Menimcha shurtanga boshqa trenir keray bollar juda yaxshi uyniyabdi ko'zi yoniyabdi prosta maqsad yug bu turushga pro ligaga tushib ketadi essiz 2010 dollar stadyon to'lardi
-1   
19 apr 20:18:28
Chelsea Fc
Анвар Шамел билан иккаланг Шўртан кўтинга тиқтинг
Пролигага юргани яхши эди бунақа ўйинлардан кўра беш турдан бери бирорта йўтуқ йўқ Пролига кутяпти Шўртанни
Анвар Сендан мураббий чиқмайди сен Лўлилигингни қилиб юравер
-1   
19 apr 20:18:25
Chelsea Fc
Анвар Шамел билан иккаланг Шўртан кўтинга тиқтинг
Пролигага юргани яхши эди бунақа ўйинлардан кўра беш турдан бери бирорта йўтуқ йўқ Пролига кутяпти Шўртанни
Анвар Сендан мураббий чиқмайди сен Лўлилигингни қилиб юравер
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика