Latest news

20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  0 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  2 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5

Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 29-тур
"Шўртан" – "Бухоро" 1:1
19 ноябрь 2025 йил. Ғузор, "Шўртан" стадиони.  
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Александр Сидоров, Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Амал Султонов
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Голлар: Фране Икич 58, - 0:1 (Фране Чиряк). Пўлатхўжа Холдорхонов 65, - 1:1.
"Шўртан": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Улуғбек Худайбердиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 11.Жасур Ҳакимов (79.Маҳмуд Жўрабоев, 76), 14.Аброр Тошқўзиев (24.Дониёр Нарзуллаев, 76), 17.Фарруҳ Мухторов (9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (19.Нуриддин Ҳасанов, 60), 22.Сардор Садуллаев, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 70.Миржалол Жумаев, 88.Диёрбек Асомиддинов.
Захира: 35.Шерзод Абдураимов, 7.Бекзод Сувонов, 15.Жўрабек Маннонов, 45.Ғанишер Қодиров, 99.Сардорбек Саидов.

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 10.Азизбек Амонов (19.Билол Туплиев, 84), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 25.Фране Чирьяк (8.Анваржон Жўраев, 84), 27.Муҳаммад Йўлдошев (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 90+1), 33.Йосип Томашевич (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 81), 88.Доминик Бегич, 94.Фране Икич.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев, 92.Никита Карпенко, 95.Нодир Аҳмаджонов.

Огоҳлантиришлар: Фране Икич 39, Жасур Ҳакимов 51, Азизбек Амонов 69, Маҳмуд Жўрабоев 87, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 

90+5. Ўйин тугади. "Шўртан" - "Бухоро" 1:1

90+4. ЗАРБАААААА! Туплиевнинг рейдидан кейин Икич яқин масофадан гол ура олмади! 

90+1. Ўзгариш. "Бухоро". Йўлдошев ўрнига Ўтамуродов тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБАА! Жўрабековнинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади 

88. ЗАРБА! Икичнинг зарбаси ноаниқ кетди 

87. Огоҳлантириш. "Шўртан". Жўрабоев 

84. Ўзгаришлар. "Бухоро". Чиряк ва Амонов ўрнига Жўраев ва Туплиев

82. Пўлатов ҳозир Ҳасановни алдаб олдинга ўтди, лекин тўп узатишд хато қилди, тўғрироғи Жумаев тўпни қайтарди

81. Ўзгариш. "Бухоро". Томашевич ўрнига Жўрабеков тушди 

76. Ўзгаришлар. "Шўртан". Тошқўзиев ва Ҳакимов ўрнига Нарзуллаев ва Жўрабоев тушди 

72. ЗАРБААААА! Диёрбек Асомиддинов бурчак тўпидан тўғри дарвозани нишонга олди, устун "Бухоро"ни қутқарди! 

69. Огоҳлантириш. "Бухоро". Азизбек Амонов 

65. ГОЛ! Садуллаев ўнг қанотдан тўпни олдинга узатди, Пўлатхўжа икки рақибни алдаб жарима майдони марказига яқинлашиб чап оёқда гол урди - 1:1. ГОЛНИ КЎРИШ60. Ўзгариш. "Шўртан". Иброҳимов ўрнига Ҳасанов тушди 

58. ГОЛ! Бурчакдан Чиряк узатган тўпни Икич боши билан дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ55. ЗАРБААА! Рўзиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

53. ЗАРБАААААА! Амоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Бегич боши билан дарвозага йўллади, Эшбўтаевдан яна бир суперсейв!

51. Огоҳлантириш. "Шўртан". Жасур Ҳакимов

49. ЗАРБАААА! Чирякнинг ҳаводан узатган тўпини Табатадзе боши билан дарвозага йўллади, Эшбўтаевдан суперсейв! Қанот ҳаками бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди 

48. ЗАРБАА! Бегичнинг тўп узатишидан кейин Амонов 17 метрлардан кучли зарба берди, бироз ноаниқ! Тўп ҳимоячига ҳам теккан экан 

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Шўртан". Мухторов ўрнига Холдорхонов тушди 


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 

44. Хавфли вазият. Чиряк жарима тўпини амалга оширди, Амонов тўпни эгаллаб дарвоза ёнига узатди, Жумаев боши билан тўпни қайтариб юборди, унинг ортида Бегич турганди 

41. ЗАРБА! Рўзиевнинг ўнг томондан узатган тўпи Табатадзега борди, Томанинг зарбаси ноаниқ кетди 

40. Иброҳимов жарима тўпини амалга оширди, Қулматов тўпни боши билан қайтарди 

39. Огоҳлантириш. "Бухоро". Фране Икич 

39. Хавфли вазият! Яна Турдиалиевдан хато, Бегич тўпни эгаллаб Табатадзега оширди, Томанинг ўнг томондан узатган тўпига Бегич ета олмади! 

38. ЗАРБА! Амонов-Йўлдошев-Пўлатов комбинацияси Иззатиллонинг чап оёқдаги ноаниқ зарбаси билан тугади. 

36. ЗАРБАА! Жуда хавфли вазият! Чирьяк майдон марказида Турдиалиевдан тўпни олиб қўйиб олдинга Амоновга тўп узатди, Азиз бирга бир вазиятга чиқиб ўнг оёқда зарба берди, ноаниқ! 

34. "Бухоро"нинг ҳужуми, Жавоҳир Рўзиевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди 

26. Зарба! Бурчак тўпидан кейин Томашевич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, анча ноаниқ 

22. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми Амоновнинг зарбаси билан тугади, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. 

16. Зарба! Турдиалиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди 

15. Зарба! Садуллаев ҳимоядан тўпни ҳужумга узатди, Жасур Ҳакимовнинг жарима майдони ичидан тепган тўпи ноаниқ кетди 

10. "Бухоро"да аут, Пўлатовнинг жарима майдонига узатган тўпини Қулматов боши билан шеригига оширди, тўп Тома Табатадзенинг қўлига тегиб кетди ва ҳужум тўхтади  

5. "Бухоро"да бурчак тўпи, Амоновнинг узатган тўпини Эшбўтаев ушлаб олди 

4. Зарба! Пўлатов Бегичнинг тўп узатишидан кейин дарвозага аниқ зарба берди, Эшбўтаев ўз ўрнида! 

3. Зарба! Тошқўзиевнинг ўнг қанотдан чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади. 

Rating:    

Comments

   
19 nov 20:38:52
Туйгун
Reply to comment by Azimovv
Olga shortan provakatorlarni pro ligaga tortib ket
Каланга сани
   
19 nov 17:46:59
barselona7
Шўртан ҳар бир очко учун шунча жон куйдирар экан олдинроқ қаерда эди?
-1   
19 nov 17:45:57
Saidjahon
Хомяковни севимли сунгги дакикалари бошланяпти
-1   
19 nov 17:32:53
Azimovv
Olga shortan provakatorlarni pro ligaga tortib ket
-1   
19 nov 16:26:32
Фарход
Бу учрашувда ОЧКО БУХОРО клубига зарур, Шуртан келаси мавсум про-лига голиби булиб кайтишини кутамиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика