Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди News

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди

Бунга яқин кунларда Самарқандда ўтказиладиган тадбир сабаб бўлди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини Самарқанддаги тадбирлар сабаб бошқа кунга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини 5 апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳридаги тадбирлар сабаб қолдирилди. 

3-5 апрель кунлари Самарқанд Марказий Осиё — Европа иттифоқи расмий саммити ҳамда “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига жамоаларининг шаҳарга кириши, ҳаракатланиши ва футбол учрашувини ташкил этишда муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага Суперлига ўйинини кўчириш таклифи билан чиқди.

Табиийки, бундай ҳолат ҳар икки жамоа футбол мухлисларининг ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишида ҳам айрим чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифини қабул қилади. 

Эндиликда Суперлига 4-туридан ўрин олган Қизилқум — Хоразм ўйини апрель-май ойларидаги тақвим, шунингдек, ҳар икки жамоа таркибида миллий терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар камсонли эканлигидан келиб чиқиб, ФИФА кунлар вақтида — 6-июн куни ташкил этилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика