Latest news

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол News

Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви якунланди.

"Қизилқум" - "Насаф" 0:1

Гол: 87 - Ойбек Бозоров

"Марказий" стадион, Қарши

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Алишер Раҳимқулов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Амир Галеев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Қизилқум": 12. Роберт Озолц, 4. Илҳомжон Ваҳобов (2. Фаррух Жўраев,90), 6. Асрор Ғафуров, 7. Даврон Анваров ( 8. Гиорги Кухианидзе, 61 ), 11. Акаки Шулая, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов ( 77. Файзуллоҳбек Жуманқўзиев, 90), 22. Шаҳзод Раҳматуллаев ( 10. Элгужа Лобжанизде, 61), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азизбек Усмонов (с), 71. Жамолиддин Убайдуллаев (14. Файзулло Қамбаров,76).

Захира: 21. Жаҳонгир Маматқулов,  9. Хумоюн Абдуалимов,79. Диёр Рахматиллоев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов ( 6. Муродбек Раҳматов, 46), 9. Жавоҳир Сидиқов (88. Марко Станоeвич.63) , 19. Стефан Чолович, 22. Игор Голбан, 32. Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 63), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (4. Дилшод Комилов, 46), 77. Ойбек Бозоров (3. Шохжаҳон Султонмуродов, 90)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 23. Валентино Юэл , 44. Шаҳзод Акрамов,

Огоҳлантириш: 45 - Ойбек Бозоров, 45+2 - Азизбек Усмонов


Четлатиш: 24 - Стефан Чолович


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

Қанотдан узатилган тўпни Қамбаров қайтарди, қайтган тўпни эса Ойбек тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол қаршиликлар учун жуда муҳим эди

87. ГОООЛ. Ойбек Бозоровдан супер гол

78. Бахтиёр Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

77. Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

76. Убайдуллаевнинг ўрнига Қамбаров тушди

68. Бобир рақиб майдончасига ажойиб тарзда кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди

66. Ҳозирча бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган "Насаф" ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда, бироқ деярли 50 дақиқадан бери бир киши кўп ҳаракат қилаётган "Қизилқум" деярли ҳужум қилмаяпти

63. Ўзгариш: Станоэвич ва Абдихолиқов майдонга тушди. Сидиқов ва Марушич майдони тарк этди

61. Ўзгариш: Кухианидзе ва Лобжанизде майдонга тушди. Улар Раҳматуллаев ва Анваровни алиштиришди

52. Роберт Озолцдан севй. Мозговойнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

50. Насруллаев қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ "аждарлар" ҳужумчиси тўпга етиб кела олмади

46. Ўзгариш: Жамбули ва Абдираҳматов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Раҳматов ва Комилов тушди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

45. Огоҳлантириш: Ойбек Бозоров ҳакам томонидан огоҳлантарилди

37. Муҳаммадалининг чалқанча йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

35. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг ҳужумлар сонини оширди, "Қизилқум" эса ҳимояланмоқда

24. Четлатиш: Ҳакам сариқни бекор қилди ва Стефан Чоловичга қизил кўрсатилди

23. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. "Насаф" футболчиси қизил карточка олиши мумкин

15. Ҳозирча жамоалар кескин ҳужумлар ташкил этишга шошишмаяпти, учрашув тенг курашлар остида ўтмоқда

6. Ғиёсов рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўпни Неъматов ушлаб олди

5. "Меҳмонлар"дан илк хавфли ҳужум. Коловичдан супер узатма, бироқ Насруллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади!


Учрашув бошланди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика