Latest news

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  56 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига

19-тур

"Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:0

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Кристина Середа

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Голлар: 1:0 – 14, Иброҳим Ибрагимов (пенальти), 2:0 – 73, Ҳожиакбар Алижонов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (17.Достонбек Ҳамдамов, 82), 9.Иброҳим Ибрагимов, 18.Бобир Абдихолиқов (11.Игорь Сергеев, 46), 21.Башар Ресан (15.Ҳожимат Эркинов, 46), 50.Фламарион (10.Азиз Турғунбоев, 71), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос (23.Абдурауф Бўриев, 71)

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов (7.Хондамир Мустафоқулов, 62), 4.Отабек Аҳадов, 8.Суҳроб Иззатов, 10.Шохруҳбек Абдураҳмонов (9.Самандар Мавлонқулов, 62), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 70.Жасур Жалолиддинов (99.Умид Султонов, 88), 98.Рубин Хебай (18.Ойбек Нурматов, 74)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов, 33.Сардор Раҳмонов

Огоҳлантириш: Муҳаммадрасул Абдумажидов (43), Суҳроб Иззатов (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Ҳамдамовнинг зарбаси дарвоза устунидан қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

88. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

82. Жалолиддиновнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

80. Турғунбоев тепган тўпни Митрович ушлаб олди.

78. Бурчак узатмасидан сўнг Иванович бош билан ноаниқ зарба йўллади.

74. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

73. ГОЛ! Алижонов чап оёқда "Сўғдиёна" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди! 


71. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

70. Жалолиддиновнинг зарбасини Назаров ушлаб олди.

66. "Сўғдина" бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Назаров ўз ўрнида.

62. "Сўғдиёна"да икки ўзгариш.

59. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмаси ноаниқ зарба билан якунланди. 

55. Жалолиддиновнинг зарбаси ноаниқ.

50. Абдураҳмонов ўта қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

48. Хебайнинг зарбасини Назаров қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

43. Абдумажидов Хебайни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

39. Жўраобевнинг узатмасини Хебай бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

38. Абдихолиқов марказда Ивановичга нисбатан фол ишлатди.

33. Дориевнинг чап оёқдаги зарбасига аниқлик етишмади.

29. Фламарион бурчакдан узатган тўпни Таҳсин бош билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

26. Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ.

25. Дориевнинг жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ.

20. Алижонов рақиб дарвозабони олдинроққа чиққанини пайқади ва қанотдан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, Митрович тўпни қайтарди.

20. Холматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ.

19. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмасидан сўнг Ивановичдан бош билан ноаниқ зарба. 

16. Қобиловга нисбатан фол ишлатилди.

14. ГОЛ! Ибрагимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Митрович тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.


12. "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. Қобилов жарима майдонида Ресанни йиқитди.

11. Ресаннинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

8. Яна бурчак узатмаси, бу сафар Риаскосдан бош билан ноаниқ зарба.

6. Фламарионнинг бурчакдан узатган тўпига Таҳсин бош билан ноаниқ зарба йўллади.

3. Митровичдан навбатдаги сейв! Бу гал Риаскоснинг узатмасидан сўнг Фламарион томонидан йўлланган яқин масофадан зарбани "Сўғдиёна" посбони қайтарди.

2. Зарба! Алижоновнинг узатмасини Абдихолиқов дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, Митрович қийинчилик билан тўпни қайтарди.

1. Ўйин бошланди. 

Rating: +5   

Comments

+10   
15 aug 19:45:54
@# #@
Penalti 100 foiz boridi (navbaxor muxlisi)
+7   
15 aug 20:41:23
Xojakbar Xaitov
Алижонов дан жахон даражасидиги гол
+7   
15 aug 20:34:06
Xojakbar Xaitov
Алижонов дан супппппппер гол Ямал хайрон
+6   
15 aug 20:19:17
Мирхан
СУГДИЕНА БИРОНТА ХАВФЛИ ХУЖУМ КИЛМАДИ
+6   
15 aug 19:34:22
Fazliddin Usmonov
Reply to comment by ®
Пахтакор манфаатига пенальти белгиланса ВАР хам аралаша олмайди. Пенальти йук эди
Bu yerda penalte yoʻq deyish uchun kamida koʻr boʻlish kerakda
+5   
15 aug 20:28:12
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by Неф69
Ха бошланди,агар Жиззах гол урса яна пенальти беради. Норсафаров ишини йукотгиси келмайди!
Баттар бул санга ухшаганлар иссикгаям совукгаям кунмисанлар факат фитна таркатиб утирасанлар
+5   
15 aug 19:37:15
BXZ BXZ
Reply to comment by ®
Пахтакор манфаатига пенальти белгиланса ВАР хам аралаша олмайди. Пенальти йук эди
100 да 100 пенальти бор эди ва хакам ту́гри карор килди агар карор ту́гри бу́лса Вар хам аралашмайди .
+4   
16 aug 02:03:32
db_076
Насап, Непчи, ОКМЛКА ва Динажонлар 1-2 марта кокилишса, карабсизки ПАХТАКОРИМ ЧЕМПИОНДА!!!
+4   
15 aug 23:50:49
SUFXON RAXIMOV
Пенальти бор Эди эркак булилар
+4   
15 aug 23:16:13
Б Х
Шернинг улиги хам Шер.Олга чемпионлик сари!!!!!!!!
+4   
15 aug 21:05:04
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by JAFAR FC QIZILQUM
SIRK DAVOM ETADI
Ҳа Жафаржон цирк кўргийиз келди?
+3   
16 aug 00:08:13
Supper Liga
Paxtakor eng yomon mavsumida xam baribir sekin chempionlik poygasiga qo'shilib oladigan jamoda
+3   
15 aug 21:07:07
Tilla
Баттар бу́лларинг ичи коралар. Гаримдори кирдими оркаларингга
+3   
15 aug 21:04:39
Маматов Муҳаммад
Алыжоновни супер голидан кн шархловчи энди тўхтайды десам Сўғдиёна 2 та гол уради 3 та уради деб ташаса борми шархловчи ўйинни толка шархлади шекилли кўрмади ўйинни Пахтакорга омад ғалабалар бардавом бўлсин
+3   
15 aug 20:54:41
Xojakbar Xaitov
Тургунбоев эди жойида уйнавотти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика