Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди News

Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди

Суперлига 25-туридан ўрин олган илк учрашув якунланди.

Pakhtakor

Superliga. Round 25

21/11/2024, 18:00

2
:
0
Finished

OKMK

Nodir Abdurazzakov - 32', Arihiro Sentoku - 85'

45'
90'
63'  Ulugbek Khoshimov (Mukhammadali Urinbayev)
63'  Kimi Merk (Pulatxodja Xoldorxonov)
70'  Abdurauf Buriyev
76'  Otabek Juraqoziyev (Umar Adhamzoda)
76'  Doniyor Abdumannopov (Mukhammadali Usmonov)
32'  Nodir Abdurazzakov
32'  Hurshid Giyasov
55'  Mirjamol Kasimov
60'  Mirjamol Kasimov (Abror Sarimsakov)
65'  Abror Sarimsakov
72'  Klejdi Daci (Aziz Kholmurodov)
72'  Hurshid Giyasov (Ruben Sanchez)
73'  Arihiro Sentoku
85'  Arihiro Sentoku
85'  Aziz Kholmurodov
85'  Aziz Kholmurodov
89'  Arihiro Sentoku (Giorgi Papava)
89'  Nodir Abdurazzakov (Shohruh Gadoev)

Суперлига

25-тур

"Пахтакор" – ОКМК 0:2

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Александр Сидоров

Тўртинчи ҳакам:Алишер Тўхтасинов

VAR: Даврон Акмалов

AVAR: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Гол: 0:1 — 32, Нодирбек Абдураззоқов (Хуршид Ғиёсов), 0:2 — 85, Арихиро Сентоку (Азиз Холмуродов).

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Диёр Холматов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Отабек Жўрақўзиев (22.Умар Адҳамзода, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 76), 40.Кими Мерк (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 63), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 63).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 60), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (9.Рубен Санчес, 72), 11.Клейди Даци (18.Азиз Холмуродов, 72), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 89), 77.Нодирбек Абдураззоқов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 89).

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 13.Элдорбек Бегимов, 19.Михаэль Клепач, 27.Али Абдураҳмонов.

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (55), Аброр Саримсоқов (65), Абдурауф Бўриев (70), Арихиро Сентоку (73).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ОКМКда икки ўзгариш содир этилди.

85. ГОЛ! Холмуродов чап қанотдан ёриб кириб, марказга узатма амалга оширди, у ерга етиб келган Сентоку деярли 11 метрли нуқтадан "Пахтакор" дарвозасини аниқ нишонга олди!

81. "Пахтакор" футболчиларининг бурчак узатмасини Илёсов уриб юборди.

77. Хавфли вазият! Санчеснинг жаримадан йўллаган зарбаси рекошет орқали Назаров қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Зарба аниқ борганда, "Пахтакор" дарвозабони улгурмасди.

76. "Пахтакор" яна икки ўзгаришага қўл урди. 

73. Сентоку Азмиддиновни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

72. ОКМКда икки ўзгариш: Холмуродов ва Санчес ўйинга қўшилди, Даци ва Ғиёсов захирага олинди.

70. Бўриев тўп учун курашда Саримсоқовни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

65. Яқинда майдонга тушган Саримсоқов рақибнинг яққол ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

63. "Пахтакор" таркибида биратўла икки ўзгариш амалга оширилди. Ўринбоев ва Холдорхонов майдонга тушди, Ҳошимов ва Мерк захирага олинди.

61. Хавфли вазият! ОКМК бурчак узатмаси Дацининг зарбаси билан якунланди, аммо Назаров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

60. ОКМК таркибида илк ўзгариш: Аброр Саримсоқов Миржамол Қосимовни алмаштирди. 

58. Хавфли вазият! Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига яқин масофада бир неча "Пахтакор" футболчисини ортда қолдирган ҳолда чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ у тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

55. Қосимов Маҳаммаджоновга нисбатан қўпол ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди. Бу учрашувдаги илк карточка ҳисобланади.

53. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчилари томонидан йўлланган кетма-кет икки зарба рақиб дарвозасига қадар етиб бормади. Аниқроғи, ОКМК ҳимоячилари жонбозлик кўрсатди. 

52. Ахроров ОКМК дарвозабони билан яккама-якка чиқишга уринган Ҳошимовни қоида бузмаган ҳолда тўхтатиб қолди.

50. Абдураззоқов ҳужумда фол ишлатди.

48. Хавфли вазият! ОКМК жарима майдонида Жўрақўзиев рақиб дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини билдирди.

47. Ҳошимов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга уриниб, рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилаётган "Пахтакор" мухлиси.

60 дақиқа давом этган биринчи бўлим якунланди.

45+14. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми Жўрақўзиевнинг кучли бўлмаган зарбаси билан якунланди.

45+11. Абдураззоқовга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. ОКМКда стандарт вазият юзага келди.

45+10. Зарба! Рустамовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Назаров эгаллаб олди.

45+7. "Пахтакор"нинг ҳужуми охиригача етмай қолди, Илёсов чаққонлик билан ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берилди.

ВАР ОКМК рақиб дарвозасини ишғол қилган вазиятни кўриб чиқишга 13 дақиқа сарфлади ва голни инобатга олди.

ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

32. ГОЛ! Абдураззоқов ҳисобни очди! ОКМК ҳужумчиси Қосимов жарима узатмасидан сўнг Ғиёсовнинг бош билан пасини "Пахтакор" дарвозасига жойлаб қўйди!


28. Назаров тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди, унинг хатосини ҳимоячи тузатди.

27. Тўхтахўжаев рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

24. Абдуманнопов жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

21. ОКМКнинг бурчак узатмаси рақиб жарима майдонига қалар етиб бормади.

17. Жўрақўзиевнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпини Илёсов эгаллаб олди.

15. "Пахтакор" футболчисининг зарбасининг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ОКМК ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

10. Мерк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

8. Бурчак узатмасидан сўнг Азмиддиновнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Рустамов Абдуманноповни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Стандартдан сўнг Абдумажидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

5. "Пахтакор" фуболчилари тезлик эвазига рақиб жарима майдонига киришга уринмоқда, аммо ОКМК ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, ОКМК кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика