Latest news

02:00Ла Лига. "Барселона"нинг ғалабали серияси 8-ўйинга келиб якунланди, "Осасуна" Каталония жамоасига 4та гол урди  91 01:25Давид Сильва: "Футбол роботлашиб қолди, иқтидорларда эркинлик кам. Бугун тики-такани кўриш қийин"  0 00:10Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида "Зоб Ахан"дан устун келди  1 00:00РПЛ. "Акрон" меҳмонда "Ростов"дан устун келди, Шерзод Эсанов эса...  1 23:40Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" ўртасидаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди  3 23:30АПЛ. Салоҳнинг голи "Ливерпуль" меҳмонда "Вулверхэмптон" устидан ғалабани тақдим этди  4 23:03Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда мағлубиятга учради, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 22:57А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди  3 22:33Карло Анчелотти: "Атлетико" кучлироқ бўлди, улар "Реал" ва "Барселона" билан чемпионлик учун курашишади"  0 22:00Лига 1. "Ланс" ўз майдонида "Ницца" билан дуранг қайд этди, Ҳусанов доимгидек ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди  15 21:34Илёс Зейтуллаев: “Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас”  6 21:26Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  13 21:14АПЛ. "Арсенал" "Лестер"га қарши ўйинда 90+2 ва 90+9 дақиқаларда урган голлари эвазига ғалабага эришди  7 19:59Палмер рекорд ўрнатди  12 19:39"Реал" собиқ ҳужумчиси: "Ямаль келажакда буюк футболчилардан бирига айланиши мумкин"  7

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди News

Суперлига. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинда кучлар тенг келди

Суперлига 11-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0

16 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов 

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Тимур Гайнуллин 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Пахтакор": 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳрузбек Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Драган Черан (с), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода (7. Хожиакбар Алижонов, 90+5), 27. Сардор Собирхўжаев (18. Саидумархон Саиднуруллаев, 85), 31. Муҳаммадали Усмонов (8. Диёр Холматов, 76), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12. Владимир Назаров, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 19. Суннатилла Пойонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 33. Дониёр Абдуманнопов, 80. Беҳруз Ўктамов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (8. Сияваш Ҳақназари, 85), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 56), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 69), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 69).

Захира: 12. Александр Лобанов, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулхаев, 27. Озодбек Ўктамов, 71. Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (33), Умар Адҳамзода (58), Жамшид Болтабоев (64), Фарруҳ Сайфиев (76), Шодиёр Шодибоев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Ҳожиакбар Алижонов жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтди.

90+4. Азмиддиновнинг оёғига шикаст етказгани учун ҳакам Шодибоевга дорилар рецепти ёзилган сариқ қоғозни кўрсатди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Мезбонларнинг узатмалари пойтахтда тирбандликда қолган машиналар сингари ўз вақтида манзилига етиб бора олмаяпти.

85. Иккала жамоада биттадан ўзгариш содир бўлди.

81. Навбатдаги тўқнашув содир бўлди. Бугун яшил автобусларда учраётган сингари тўқнашувларга тез-тез гувоҳи бўляпмиз. 

78. Собирхўжаев тепган тўп баландликка йўналиш олиш бўйича Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

76. Сайфиев рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Гол кўрадиган вақтимиз чўзилмоқда. Футболчилар ҳам худди шаҳримиздаги қурилиш ишчлари сингари жараён қачон тугашини билишмайди.

72. Ҳозирги вазиятда футболчилар бир ерга жамланиб олишди. Йўқ, бу ерда текин музқаймоқ тарқатишаётгани йўқ, балки ўйин қоидаси бузилиши борасида баҳслашишмоқда.

69. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

Танаффусда "Пахтакор" футболчиси Ҳожиакбар Алижонов ва "Навбаҳор" ўйинчиси Фарруҳ Сайфиев суҳбатидан:

— Бугунги айёмда не атайсан менга?

— Гол урмайман, шудир ҳайитлик сенга!

66. Хавфли вазият! Мезбонларнинг яна бир ҳужуми голга айланмади.

64. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

63. Хавфли вазият! Чераннинг зарбаси "Навбаҳор" дарвозасининг пешонасини ғурра қилди.

58. Адҳамзода рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

56. "Навбаҳор"да ўзгариш: Собиржонов ўрнига Жиянов майдонга туширилди.

54. Чераннинг зарбаси голга айланиши учун бутун бошли физика қоидаларини ўзгартиришга тўғри келади.

49. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, бироқ Адҳамзода радарга тушадиган тезлик намойиш эта олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Чераннинг олисдан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди, қайтган тўпни мезбонлар вакили ўзига бўйсиндира олмади. 

38. "Навбаҳор"нинг ҳужуми ён ҳакамнинг байроғини ЙПХ ходими сингари ҳаракатлантириши натижасида тўхтаб қолди.

33. Собирхўжаев марказий учрашувга Ван Дамм иштирокидаги фильмни томоша қилган ҳолда тайёрланган кўринади. Оёқлари билан рақиб кўрагини ерга тегишига мажбур қилган "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг бу ҳаракатларини ҳакам беэътибор қолдирмади.

31. Хавфли вазият! Жокичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Павлюченко моҳирлик билан қайтарди. "Пахтакор" дарвозабони мен таҳсил олган институт қоровулини эсалтиб юбормоқда. Унинг рухсатисиз пашша ҳам дарвозадан нарига ўта олмасди.

30. Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Собирхўжаев Рюдигернинг Европа чемпионатидаги голини айнан такрорлашига бир баҳя қолди.

26. Сўнгги 5-10 дақиқада ўйин сурати стадиондаги интернет тезлиги билан бир хил кўринишда деб бемалол айтишим мумкин.

24. Футболчилар томоқларини ғарғара қилиб олишмоқда.

19. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга рақиб жарима майдонидаги Искандеров зарба йўллади, бироз ноаниқ кўриниш олди.

Матнли трансляцияни ўқиб бораётганлар Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийларининг дастхатлари туширилган тўпни ютиб олиши мумкин. Батафсил маълумот БУ ЕРДА

15. Бугунги ўйин нафақат тур, балки чемпионатнинг марказий учрашувларидан бири бўлишига қарамасдан, трибуналар тўлмаган. Эҳтимол, томошабинлар коммунал тўловлар сингари ошган чипта нархи туфайли стадионга ташриф буюра олишмагандир.

10. Ҳаётда рақиблардан бир қадам олдинда бўлган яхши, бироқ футболда бу яхшиликка олиб келмайди. Ҳамдамовнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи инобатга олинмади. 

8. Чераннинг зарбасига меҳмонлар қўшалоқ зарба билан жавоб қайтарди.

5. Искандеров учрашувдаги дастлабки зарбага муаллифлик қилди. "Навбаҳор" ҳимоячиси учрашувга кечикаётган мухлисларни гол томоша қилишдан бебаҳра қолдирмасликка қарор қилди.

1. Учрашув бошланди. Кўрамиз, бугунги Ҳайит айёми муносабати билан қайси жамоанинг ғалаба учун асраб қўйган қўчқори ўзининг сўнгги кунини ўтказар экан.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" футболчилари тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика