Latest news

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  53 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" билан жанговар дуранг ўйнади. Чемпионлик масаласи келгуси турларга қоладиган бўлди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" билан жанговар дуранг ўйнади. Чемпионлик масаласи келгуси турларга қоладиган бўлди

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1

Голлар:  Шерзод Насруллаев 27', Ҳожимат Эркинов 79'

"Пахтакор": 36. Павел Павлюченка, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Хамробеков (с), 8. Азизбек Турғунбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов 55'), 19. Пшемислав Банашак (10. Драган Черан 55'), 20. Хожимат Эркинов, 27. Сардор Собирхўжаев (77. Дилшод Саитов 68'), 28. Диёр Холматов, 88. Шахзод Азмиддинов.

Захира: 35. Санжар Қувватов, 4. Достонбек Турсунов, 6. Муҳаммадали Ўрунов, 23. Шерзод Аъзамов, 30. Матью Стенворден, 40. Кими Мерк.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов (10. Андрес Чавез 90+1'), 9. Жавоҳир Сидиқов (77. Ойбек Бозоров 57'), 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Матеус Лима (17. Суҳроб Нуруллоев 73'), 34. Шерзод Насруллаев (21. Дониёржон Нарзуллаев 90+1'), 88. Марко Станоевич (99. Азизбек Амонов 57'), 92. Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 32. Зафар Ҳакимов, 36. Азизжон Аҳроров.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой 36', Жавоҳир Сидиқов 56', Ғолиб Ғайбуллаев 81'


90+4. Ўйин якунланди!

90+2. Азизбек Омоновнинг зарбаси ноаниқ бўлди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Пўлатхўжанинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

86. Сўнгги дақиқалар шунчаки "ёнмоқда"! Ҳар икки жамоа ҳам тўп олиши биланоқ ҳужумга интилмоқда.

81. "Насаф" энди фаолликни оширмоқда. 

Алижоновнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Ҳожимат Эркинов дарвозага йўллаб гол урди!

79. ГОЛ! Эркинов ҳисобни тенглаштирди!

76. Ҳолматовнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

75, Тўп назорати бўйича устунлик: 65% - 35%

73. Лима Круз ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ...

70. "Пахтакор" майдоннинг рақиб дарвозаси жойлашган қисмида фаоллик кўрсатмоқда, бироқ ҳужумлар хавфли тус олмаяпти.

62. Азиз Турғунбоевнинг чап қанотдан ерлатиб берган узатмасини рақиб ҳимоячиси оёқлари учи билан майдондан чиқариб юборди.

54. Алижоновнинг зарбасини Лима Круз боши билан қайтарди.

52. Зафармуродв ва Ҳожимат ўзаро тортишиб қолди.

50. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини "Насаф" ҳимоячилари қайтариб юборди.

47. Достон Ҳамдамов рақиб жарима майдончасида йиқилди, ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини маълум қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Яна бир зарба Ҳожимат Эркиновдан! Дарвозабон ушлаб олди...

45+2. Диёр Холматовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Диёр Холматовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

35. Ҳаводан узатилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев ортга қайтариш умидида бош билан зарба берди, аммо тўп "Насаф" дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди...

34. Тўп назорати бўйича: 51% - 49%

30. Гол ўтказиб юборгач "шерлар" янада фаоллашди. Жамоанинг ҳужумлари сони ошмоқда. 

Зафармурод Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг мезбонлар жарима майдончасида палапартишлик юзага келди, тўпга эгалик қилган Насруллаев дарвозага тўпни йўллади ва гол урди!

27. ГОЛ! Шерзод Насруллаев учрашувда ҳисобни очди!

25. Баҳсда мезбонлар анча фаол. 

19. Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

17. Достон Ҳамдамов ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарди!

16. "Пахтакор"нинг қатор ҳужумлари хавфли тус олмаяпти. 

7. Ўйин кутилганидек қизғин бошланди. Икки жамоа ҳам тўпга эга чиқиши биланоқ ҳужумга ўтмоқда.

3. "Шерлар" дастлабки дақиқаларда тўп назоратини ўз қўлига олиша интилмоқда, меҳмонлар эса прессингда фаол.

1. "Йил ўйини" бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика