Latest news

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Металлург"ни минимал ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Металлург"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган баҳси якунланди.

Coca Cola Суперлигаси  17-тур

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

"Пахтакор" – "Металлург" 1:0

Голлар: Пшемислав Банашак (Фарруҳ Сайфиев) 45'

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Достон Мирзараимов

VAR: Ильгиз Танташев 

АVAR: Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Баҳтиёр Тоғаев

Комиссар: Жамшид Имамов

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (20.Ҳожимат Эркинов 74'), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холхорхонов 81'), 27.Сардор Собирхўжаев (28.Диёр Холматов 74'), 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов (2.Беҳрузбек Асқаров 85'). 

Захира: 36.Павел Павлюченко, 4.Достонбек Турсунов, 30.Мэтью Стинворден, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини (10.Бектемир Абдуманнонов 62'), 4.Керим Палич, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Искандар Шайкулов (11.Дамир Темиров 62'), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов (77.Шаҳзод Убайдуллаев 80'), 17.Ризо Яздандўст (6.Худойшукур Сатторов 70'), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33.Иван Йосович.

Захира: 12.Александр Лобанов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Беҳруз Шодмонов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев 63'


90+5. Ўйин якунланди!

90+4. Азиз Турғунбоевнинг жарима майдончаси ичидан дарвоза томон йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90+2. Ҳусниддин Ғофуров жароҳат олди. Бекободликлар ўйинни 10 киши бўлиб тугатишади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Темировнинг узатмаси ўхшамади.

89. Темировга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача чамаси 22 метр масофа.

87. Меҳмонлар ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ улар хавфли тус ола билмаяпти.

80. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 10 дақиқа вақт қолди. Темп юқори эмас. 

74. "Металлург"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олмади.

72. Ўринбоевнинг дарвоза томон бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

67. "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

57. Достон Ҳамдамовнинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди, Турғунбоевнинг зарбаси эса бироз ноаниқ бўлди.

55. Достон Ҳамдамов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, дарвоза томон тепилган тўп эса ноаниқ кетди...

54. Ўринбоев ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ зарба кучсиз бўлди.

51. Ўйиннинг иккинчи қисми анчагина фаол бошланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+1. Ҳусниддин Ғофуровнинг хавфли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпини Банашак дарвозага йўллади ва гол урди!

45. ГОЛ! Банашак учрашувда ҳисобни очди!

43. Иккинчи бўлимнинг охирларида ўйин анча "жонланди".

39. Чераннинг дарвоза томон йўллаган супер зарбасини Ортиқов ажойиб тарзда қайтариб юборди!

36. Алижоновнинг дарвоза томон тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди.

32. Турғунбоевнинг жарима майдончаси томон узатмасига Банашак зарба беролмади, тўп дарвозага борди, Ортиқов хавфни аранг бартараф этди.

28. Азиз Турғунбоевнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

28. Тўп назорати бўйича устунлик: 60% - 40%

26. Сардор Абдураимов ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ зарба кучсиз чиқди.

Мазкур учрашувни стадиондан туриб бевосита Равшан Ҳайдаров ҳамда Сречко Катанец кузатиб бормоқда.

24. Биринчи бўлимнинг ярмидан кўпроғи ўтиб бўлди, бироқ ҳозирча хавфли вазият кузатилмади.

17. Ўринбоев олдинроқдаги Ғофурбековга ажойиб пас берди, аммо Шаҳзодбек вазиятдан унумли фойдалана олмади.

12. Черан ҳаволатиб тўпни Сайфиевга узатди, Фарруҳнинг узатмаси эса ноаниқ бўлди.

5. "Пахтакор" стадионида мухлис кўп эмас. Икки жамоанинг ҳам кам сонли "фан-клуб"и ва маҳаллий аҳоли ташриф буюрган.

3. Дастлабки жарима зарбасини меҳмонлар ишлади. Бироқ вазият муваффақиятсиз якунланди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика