Latest news

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  197 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнади, мезбонлар ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнади, мезбонлар ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди

Суперлиганинг 6-тури доирасидан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Coca-Cola Суперлига. 6-тур

2 май, душанба

ПАХТАКОР – АГМК - 0:0  

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ришат Нугманов, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

VAR ассистенти: Акобирхўжа Шукуруллаев

Комиссар: Бекзод Арипов.

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 5. Алексей Ларин, 23. Шерзод Аъзамов, 3. Хожиакбар Алижонов, 27. Сардор Собирхўжаев, 7. Одил Ҳамробеков, 11. Сардор Рашидов (18. Хожимат Эркинов, 62), 14. Оливер Шаркич (42. Аббос Файзуллаев, 73), 8. Азиз Турғунбоев (21. Камен Хажиев, 82), 77. Миржаҳон Мираҳмадов

Захира: 33. Элдор Суюнов, 16. Руслан Розиев, 29. Жасур Ёқубов, 28. Диёр Ҳолматов, 36. Аббос Эргашбоев, 88. Шаҳзод Азмиддинов

АГМК (4-3-3) — 1.Ботирали Эргашев - 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов - 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 66), 63.Алишер Жалилов (88.Сиявуш Ҳақназарий, 73) - 22.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 66), 27.Мартин Боаке (23.Александр Касьян, 87), 10.Хуршид Ғиёсов.

Захира: 35.Валижон Раҳимов, 45.Жамолиддин Ҳикматов - 9.Зафар Полвонов, 31.Аҳмадулло Муқимжонов, 70.Мирғиёс Сулаймонов, .

Огоҳлантиришлар: Оливер Шаркич 4, Абдулла Абдуллаев 23, Сардор Собирхўжаев 33, Санжар Турсунов 60, Шерзод Аъзамов 79, Акром Комилов 82.

Четлатиш: Шерзод Аъзамов 79 (2СК).

 



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Пахтакор" - АГМК 0:0

90+2. Мираҳмадовнинг зарбасидан кейин тўп Анзур Исмоиловнинг қўлига теккандек кўринди, аммо такрорий лавҳада тўп қорин қисмига теккани кўринди

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБААААААААА! Мираҳмадов жарима майдони ичидан зарба берди, Ботирали Эргашевдан сейв! 

87. Огоҳлантириш. АГМК. Боаке ўрнига Касьян тушди

83. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Хажиев тушди

82. Огоҳлантириш. АГМК. Акром Комилов

79.  ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Пахтакор". Шерзод Аъзамов ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун бир вазиятнинг ўзида иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этди!



73. Ўзгариш. "Пахтакор". Шаркич ўрнига Файзуллаев тушди.

73. Ўзгариш. АГМК. Жалилов ўрнига Ҳақназарий тушди.

66. Ўзгариш. АГМК. Гадоев ўрнига Тошматов, Турсунов ўрнига Қосимов туширилди



65. ЗАРБААА! Мираҳмадовнинг аниқ зарбасидан кейин Эргашев тўпни қайтарди! 

62. Ўзгариш. "Пахтакор". Рашидов ўрнига Эркинов тушди

62. УХХХ! Рашидовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди!

60. Огоҳлантириш. АГМК. Санжар Турсунов

60. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиев узатган тўпни Гадоев дарвозага йўллашга уринди, Қувватов ўз ўрнида!



51. ЗАРБАА! Боакенинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни оёғи билан қайтарди

49. ЗАРБАА! Азиз Турғунбоевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди!

46. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Биринчи тайм якунланди ҳозирча, 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. Учрашув аввалидаги шиддатли ҳужумлар деярли йўқолиб қолди 



33. Бош ҳакам VAR ёрдамида қизил эмас сариқ карточка беришга қарор қилди

31. ЧЕТЛАТИШ! Сардор Собирхўжаев Жалиловга нисбатан қўполлиги учун четлатилди

23. Огоҳлантириш. АГМК. Абдулла Абдуллаев



16. ЗАРБА! Санжар Турсунов деярли майдон марказидан дарвозага зарба берди, ноаниқ

14. УХХ! Яна Сайфиевдан узатма, бу сафар тўпга Мираҳмадов ета олмади, бурчак тўпи мезбонларда

11. ЗАРБААААА! Чап қанотдан Сайфиевнинг узатган тўпини Турғунбоев тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

9. Жамоалар ҳақиқий мухлисларбоп ўйин намойиш этишмоқда, ҳужум кетидан ҳужум



6. Шиддатли бошланган ўйинни телеграм орқали томоша қилиш ҳам мумкин. ЎЙИННИ КЎРИШ

5. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Боаке дарвозага эмас шерикларига узатишга қарор қилди, шу билан ҳужум голсиз тугади

4. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Оливер Шаркич

3. УХХХ! АГМК ҳимоясида хатолик ва Мираҳмадов сал қолса бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, Ботирали Эргашев чаққонроқ ўйнади

2. ЗАРБААААА! Гадоевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди, ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика