Latest news

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  4 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  17 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади? News

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади?

Келгуси мавсум чемпионатда жамоалар сони оширилади.

Янги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида иштирокчи жамоалар сони 16 тага оширилади. Маълумот учун, жорий мавсум 14 клуб юқори дивизионда иштирок этмоқда. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашди. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа — "Локомотив" мусобақа билан хайрлашди. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси — "Машъал" ва "Бухоро" Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. 

Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Про лиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади.

Ўтиш ўйинида Про Лигани 3-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" ўз майдонида Суперлигада 13-ўринни эгаллаган "Металлург"ни қабул қилади. 

Про Лига 4-ўрин соҳиби "Шўртан" эса Суперлигада 12-ўринни қўлга киритган "Олимпик" билан баҳс олиб боради. Беллашувлар 4 декабрь, чоршанба куни ўтказилади. Мазкур ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар эса охирги йўлланма учун яна ўз омадини синаб кўради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика