Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  2 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Суперлига. Учта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлубиятга учратди News

Суперлига. Учта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлубиятга учратди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

Суперлига

13-тур

"Олимпик" – "Сурхон" 2:0

25 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

VAR: Эдита Миробидова

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 29, Шаҳзод Тоиров (Саидазамат Мирсаидов), 2:0 — 90, Риан Исломов (Саидазамат Мирсаидов).

"Олимпик": 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 19.Аҳмадилло Муқумжонов,  22.Шаҳзод Тоиров, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.

Захира: 99.Эдем Неманов, 15.Муҳсин Бозоров, 16.Риан Исламов, 18.Акбар Абдирасулов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Александр Зевадинов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 77.Темур Мамасидиқов.

"Сурхон": 16. Дилшод Йўлдошев, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитрий Плетнев, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66.Беҳрўз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов.

Захира: 86.Давронбек Мерганов, 6.Беҳзод Шамсиев,11.Абдуғафур Ҳайдаров, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 15.Диёр Рамазонов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев, 99.Комрон Саидазимов. 

Огоҳлантириш: Саидазамат Мирсаидов (45+6), Беҳрўз Шайдулов (62), Шаҳзод Тоиров (78).

Четлатиш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (38), Нодирхон Неъматхонов (72), Абдурауф Бўриев (90+5).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+7. Сариқ бекор қилинди. Бўриев ҳам майдондан четлатилди.

90+5. Бўриев огоҳлантирилди. Аммо ҳакам яна ВАР монитори қаршисига борди. "Олимпик" ярим ҳимоячиси четлатилиши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Риан Исломов Мирсаидовнинг узатмасини бўш дарвозага жойлаб, учрашувга нуқта қўйди!

86. Исламовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

84. Иккала жамоада ўзгариш рўй берди.

78. Тоиров огоҳлантирилди.

74. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди.

72. Нодирхон Неъматхонов ҳам майдондан четлатилди. "Сурхон" майдонда 9 киши бўлиб қолди.

70. Футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди. Тоировнинг майдонда ётгани рақибларга ёқмади. Бироқ ҳакам ВАР монитори ёнига кетди. "Сурхон" майдонда 9 киши бўлиб қолиши мумкин. Неъматхонов спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган кўринади.

67. Хавфли вазият! Абдусаломовнинг рақиб жарима майдони ичидаги зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Шайдулов майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

61. Ҳайдаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

57. "Сурхон"да ўзгариш юз берди.

48. Хавфли вазият! Ибрагимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Йўлдошев жамоасини голдан қутқариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+6. Каримовни қанотда қўполлик билан тўхтатиб қолган Мирсаидов огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ҳакам қарори қабул қилинди: сариқ карточка бекор қилинди ва Ҳамиджоновга қизил карточка кўрсатилди.

41. Ҳакам ВАР монитори ёнига чақирилди, Ҳамиджонов майдондан четлатилиши мумкин.

38. Мухторовга нисбатан қўпол ўйнаган Ҳамиджонов огоҳлантирилди.

34. "Сурхон" дарвозабони хатога йўл қўйди, Мухторов бундан фойдалана олмади.

29. ГОЛ! Мирсаидовнинг бурчакдан узатмасини Тоиров ўнг оёқда тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!


25. Хавфли вазият! Ибрагимов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ва жарима майдонига пас берди, Неъматхонов қийинчилик билан тўпни қатарди.

23. "Сурхон" футболчиларининг бурчакдан йўллаган зарбаси тўғри Абдунабиевнинг қўлларига бориб тушди.

19. Турсунов томонидан йўлланган зарбани Абдунабиев ушлаб олди.

16. Учрашув давом этади. Жўрақўзиевга узатма амалга оширган Ибрагимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Офсайд тасдиқланди.

13. ГОЛ! Жўрақўзиев бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

8. Хавфли вазият! Муқимжоновнинг зарбаси хавфли тус олиши мумкин эди, аммо аниқлик етишмади.

5. Мезбонлар стандарт вазият ишлаб олишди. Абдухалиловнинг зарбасини эса Йўлдошев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

1. Учрашув бошланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика