Latest news

23:39Бруну Фернандеш: "Бу қизил карточка эмас"  0 22:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 0:3, Бруно Фернандеш ғалати вазиятда қизил карточка олди  6 22:47"Атлетико" — "Реал". Мадрид дербиси учун таркиблар маълум  5 22:40Футзал бўйича ЖЧ 1/4 финал. Бразилия қийинчилик билан ғалаба қозонди, Украина Венесуэлага 9 та гол урди  0 22:27АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да шарманда қилинди  68 22:24Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейҳа" ўз уйида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:28"Атлетико" собиқ ҳимоячиси: "Симеоне ўйинчиларга ўз мухлислари олдида "Реал"ни ейишга мотивация беради"  4 21:00Футзал бўйича ЖЧ. 13 та гол урилган ўйинда Украина Венесуэлани мағлуб этиб, ярим финал иштирокчисига айланди  1 19:54А Серия. "Рома" ўз уйида камбэк орқали "Венеция"ни мағлуб этди, Шомуродов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  43 19:13Футзал бўйича ЖЧ. Бразилия 4та гол урилган ўйинда Марокашни мағлуб этиб, илк ярим финал иштирокчисига айланди  7 18:51Шенсни "Барселона"да қачон дебют қилиши маълум  6 18:13Анчелотти "Реал" ўйинчиларига "Атлетико" билан ўйинда ҳакамлар билан баҳслашишни таъқиқлади  7 16:35Френки де Йонг: "Барса"да йилига 37 млн евро олаётганим ёлғон. Маошим ушбу суммадан жуда йироқ"  5 15:50"Манчестер Юнайтед" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 15:12Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми?  16

Суперлига. "Насаф" "Олимпик" майдонида ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади News

Суперлига. "Насаф" "Олимпик" майдонида ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" ва "Насаф" ўртасидаги қолдирилган учрашув якунланди.

"Олимпик" — "Насаф" 0:2
20.08.2024. 20:00
"ЖАР" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Феруз Достонов, Маҳмуд Турдиев
Захира ҳаками: Достон Мирзарайимов
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Ришат Нугманов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Фарруҳ Худоёров

Гол: 0:1 — 66, Бобир Абдихолиқов (Жавоҳир Сиддиқов), 0:2 — Жамбули Жигаури (Куач Юель).

"Олимпик": 99.Эдем Неъманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Анвар Алижонов (64.Самандар Қодиров, 75), 16.Риан Исламов (5.Мақсуд Аълохўжаев, 56), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 44.Шерзод Комилов (19.Аҳмад Анваров, 70), 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов (29.Улуғбек Шарипов, 56), 77.Суннатилла Абдуллажонов (15.Муҳсин Бозоров, 46).
Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 2.Миркомил Абдураззоқов, 28.Рустам Жаҳонов, 81.Абдулазиз Абдусаломов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 6.Муродбек Раҳматов (21.Дониёржон Назруллаев, 85), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавохир Сидиқов (88.Марко Станоевич, 85), 10.Бобир Абдихолиқов, 22.Игорь Голбан, 28.Шухрат Муҳаммадиев (70.Жамбули Жигаури, 65), 32.Зоран Марушич (8.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (23.Куач Юель, 79).
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 44.Шахзод Акромов.

Огоҳлантириш: Муҳсин Бозоров (73), Игорь Голбан (88).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+9. Майдон марказида Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатилди.

90+5. ГОЛ! Жигаури чап қанотдан узатилган тўпни деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди ва ўйин тақдирини ҳал қилди!

90+2. Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90. Иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! Абдухолиқов ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади, "Олимпик" дарвозабони унга халал бериб қолди.

88. Голбан рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

85. "Насаф"да охирги икки ўзгариш амалга оширилди.

79. "Насаф" ўзгаришга қўл урди.

78. Анваровнинг узорқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

75. "Олимпик"да ўзгариш.

74. Хавфли вазият! Бозоров рақиб жарима майдони ичида хавфли зарба йўллади, Неъманов сейв амалга оширди.

73. Бозоров Раҳматовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

70. "Олимпик" таркибида ўзгариш рўй берди.

Гол инобатга олинди.


66. ГОЛ! Абдихолиқов Сиддиқовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини бош билан "Олимпик" дарвозасига жойлаб қўйди! Бироқ ҳакам ВАРни тингламоқда, ҳужумда қоидабузарлик амалга оширилган бўлиши мумкин.

65. "Насаф" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

64. Бозоров ҳужум бошланиш пайтида қўл билан ўйнаган бўлиб чиқди. Пенальти белгиланмади.

59. Абдухолиқов рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам пенальти йўқлигини билдирди. У ВАР ҳакамлари билан суҳбатга киришди.

57. Мозговойнинг зарбаси ўзи ўйлагандек хавфли чиқмади, шу боис Неъманов қийинчиликсиз тўпни эгаллади.

56. "Олимпик"да икки ўзгариш содир этилди.

54. Хавфли вазият! Марушич рақиб жарима майдонида бош билан хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди.

51. Хавфли вазият! Абдухолиқов кетма-кет иккинчи маротаба зарба йўллади, бу сафар аниқлик етишмади.

50. Абдухолиқов узоқ масофадан "Насаф" дарвозасини мўлжалга олиб кўрди. Неъматов ўз ўрнида.

47. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Мухторовнинг узатмасини дастлаб ҳимоячи, кейинги ҳужумни Неъматов қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Олимпик"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Марушич офсайдда қолиб кетди.

41. Хавфли вазият! "Олимпик"нинг ҳужуми зарба билан якунланди. Иброҳимовнинг пастлатиб йўллаган зарбасини Неъматов тутиб олди.

39. Насруллаевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Неъманов ўз ўрнида. Бир ёқда Неъматов, иккичи тарафда Неъматов дарвозани қўриқламоқда.

36. Стандарт вазиятдан оширилган тўп учун "Насаф" жарима майдонида кураш кечди, аммо Неъматов якунда тўпни эгаллаб олди.

35. Насруллаев ўз жарима майдонига яқин нуқтада рақиб футболчисини тўхтатиб қолди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

34. Хавфли вазият! Марушичнинг зарбаси йўлига "Олимпик" ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

32. Энди Насруллаев рақиб жарима майдонига яқин масофада йиқилди, аммо ҳакам яна фоль қайд этилмаганини маълум қилди.

29. Бозоров катта тезликда олдинга бораётган паллада йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

22. Насруллаев бир футболчини ортда қолдириб, Абдухолиқовга пас берди. У эса қулай вазиятдан турган Марушични тўп билан таъминлади. Бироқ "Насаф" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда турганди.

18. Хавфли вазият! Абдухолиқов чап қанотда бир ҳимоячини ортда қолдириб, рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади. Аммо Тоиров ўз вақтида ёрдамга етиб келиб, тўпни қайтарди.

16. Хавфли вазият! Марушич чап қанотдан узатилган тўпга "қайчи" услубида зарба йўллади, бироқ зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

13. Насруллаев рақиб жарима майдонида ўзи томон келаётган тўпни оёғига тўғрилаб олгунга қадар Мўйдинов эпчиллик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Марушич рақиб жарима майдонида тўпни Абдухолиқовга узатишга ҳаракат қилди, аммо "Олимпик" ҳимоячилари вазиятни англашди, кейинги ҳужумда эса Тоиров чаққонлик кўрсатди.

8. Насруллаевнинг чан қанотдан жарима майдонига узатган тўпига жамоадоши етиб кела олмади.

6. Хавфли вазият! Бу гал Абдуллажонов рақиб жарима майдонига яқин нуқтадан зарба йўллади, аммо унинг уриниши мувафаққиятсиз якунланди.

4. Хавфли вазият! Мухторов "Насаф" жарима майдонидан қайтган тўпга кучли зарба йўллади, аммо йўналиш бироз ноаниқ кўриниш олди.

3. Бозоров Абдухолиқовни қулай вазиятга олиб чиқиши мумкин эди, "Олимпик" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

1. Учрашув бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ Тоиров Бозоровга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Олимпик" қизил, "Насаф" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 20:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

+10   
20 aug 22:19:45
Kola Liga
Reply to comment by fayzullo turg'unov
Alipikni roza sindirdi fol boridi sudya qancha olganikin halol óyin yoq yeti dunyodayam alipikdami John chepiyonadigami osiyo qubig'igami ikki dunyoda erisholmimiz sudyalar toza foldi inobatka olmadi boldi inobatka oldi nitiral muhlisman lekin bo'lardi ruhiyatini sindirdi hakam
Нимаси фол эди???? Сал туртсаям фол дейсилар ундан кура футболи йигиштириб шахмат уйнаглар.насрулаевни оркасидан келиб оегини босиб тухтатганда нимага жим эдингла??? Раз виждонларинг бор экан уша вазиятгаям бахо берларингчи. Олдинги уйинда Насаф леганири Колович ракиб оегини босгани учун кизил олиб чикиб кетди.нимага Насрулаевни оегни босиб тухтаганига судия дажи уйиниям тухтатмади?Рахматовни хам оегини босиб олишди судия жарима билан чекланди хато сарик хам курсатмади.оег босишга кизил бериш кераклиги факат Насаф учун езилганми?гапирса гап куп.сал туртса голи бекор килиш кк дейсила бунака вазиятларга куз юмасила.судия олимпик ешлар га истаганича эркинлик бериб уйнатдию.буни кузларинг курмайдида а?
+8   
20 aug 22:05:49
Kola Liga
Уйин Насафни тулик устинлигида утди.олимпикни болларида тез йугиришдан бошка хеч нарса йук экан.бу жамоани любой жамоа шошмасдан каласини ишлатиб уцнаса осонлик билан ютиб кетади. Насаф бу болачаларни йерикро хисобда хам бемалол ютса буларди майли 2-0 хам емон натижа эмас.галаба муборак азиз вилоятдошлар.галабалар бардавом булсин!
+8   
20 aug 21:43:46
Шухрат Эргашев
Хар йилгидек Насаф мавсумни 2 ярмида уйинга кушиб борса, худо хохласа илк чемпионликга эришади. Олга Насаф....
+8   
20 aug 21:41:04
Sodiq Nazarov
Бобур Мексикага хам худди шундай гол урганди
+6   
20 aug 21:30:30
Joхa 202
Va nihoyat goooooool!!!!
+5   
20 aug 21:30:26
Xusan Qobilov
Гооооооооол ванихоят гооооооол Насаф олдинга дустлар
+4   
20 aug 22:29:48
Real.M & Chelsi
Nasafga g'alaba muborak...Chempionlik uchun eng zo'r shans xozir,R.Berdiyev bosish kerak gazini endi,ilk chempionlik nasib qilsin Nasafga...Vodiylik muhlislar nomidan omad
+4   
20 aug 22:19:37
Soccerland777
Nasafga oʻxshashi yoʻq!
+4   
20 aug 21:59:19
Azamat Turgunov
Manimcha gol toza boldi bu qoidabuzarlik xisoblanmasa kere (Paxtakorchi)
+4   
20 aug 21:58:46
Kola Liga
Негрни танкид килаетгандек буни паслари дахшат чикиябдику.еки олимпик кучсиз учун уйини шундай яхши чикябдимикан
+4   
20 aug 21:11:34
Lochin Ziyadullayev
Reply to comment by MTJ, PAXTAKOR
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
зурсанку ука алохида республиками тошкент уйнаб ёзсанг хам уйлаб ёз
+4   
20 aug 21:06:44
Xusan Qobilov
Reply to comment by Ravshan Nabiyev
Aka kesatmasdan erkiyga oʻxshab gapurovuring .Pahtakar muhlislariyam bor nasafga muhlislik qilayotgan.Ja bir provakatsiya chiqarishga oʻrinasiz sal erkiy boʻlish kere.
Ман сразу тушундим кесатганини так асабимни бузгим кемади Мани супперлигага икта жамоам бор биринчиси Пахтакор кейин Насафни ашадий мухлисиман хаммаси оддий Ман бу йили Насафни чемпион булишини хохлиман нима мумкунмасми икта жамоага мухлислик клиш
+3   
21 aug 00:07:48
Fast TV
Нима бўлди? Насаф судяни сотиб олдими яна? Агар голлар пеналтидан ўрилганида точно шу гапни айтардинглар а ичи қорайиб кетган инсонлар? Насаф молодец, гап йўқ шаҳримнинг ажойиб клуби!
+3   
20 aug 22:24:00
HY
Насафнинг чемпион бўлишини жуда жуда истайман. Навбаҳор мухлиси
+3   
20 aug 20:53:56
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by MTJ, PAXTAKOR
Paxtakori chilonzordegi muhlisimasmisiz
Aka kesatmasdan erkiyga oʻxshab gapurovuring .Pahtakar muhlislariyam bor nasafga muhlislik qilayotgan.Ja bir provakatsiya chiqarishga oʻrinasiz sal erkiy boʻlish kere.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика