Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" қўполликларга бой ўйинда ОКМК билан дуранг ўйнаб, чемпионатда 2-ўринни қўлга киритди! News

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" қўполликларга бой ўйинда ОКМК билан дуранг ўйнаб, чемпионатда 2-ўринни қўлга киритди!

Coca Cola Суперлигаси охирги, 26-туридан ўрин олган беллашув якунига етди.

Coca Cola Суперлигаси

26-тур

OKMK

Muhammadanas Hasanov - 60'

Superliga. Round 26

01/12/2023, 17:15

1
:
1
Finished

Nasaf

Акмал Мозговой - 53'

45'
90'
50'  Mirjamol Kasimov
60'  Muhammadanas Hasanov
60'  Sardor Rakhmanov
83'  Islom Tukhtakhodjaev
83'  Sanjar Tursunov
33'  Шерзод Насруллаев
47'  Alibek Davronov
53'  Акмал Мозговой

ОКМК – "Насаф" 1:1 (ТУГАДИ)

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 17:15

Гол: Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Раҳмонов) 60' – Акмал Мозговой (Суҳроб Нуруллоев) 53'

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

VAR: Раҳимбек Каримов

АVAR: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (24.Мурат Ерматов, 90), 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 19.Муҳаммаданас Ҳасанов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 78), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (23.Искандар Бўсинов, 90), 29.Виталий Денисов, 88.Сиаваш Ҳақназарий. 

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 39.Асилбек Умирзоқов, 40.Жаҳонгир Фозилов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 66), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (36.Азизжон Ахроров, 88), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (9.Жавоҳир Сидиқов, 66), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 99.Азизбек Амонов (19.Матеус Лима Круз, 66).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 10.Андрес Чавес, 21.Дониёр Нарзуллаев, 32.Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (33), Алибек Давронов (47), Миржамол Қосимов (50), Мартин Боакье (76), Жавоҳир Сидиқов (90+4), Зафармурод Абдираҳматов (90+5).

Четлатишлар: Ислом Тўхтахўжаев (82), Санжар Турсунов (83).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ВА МАВСУМ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" 2, ОКМК 4-ўринни қўлга киритди. 

90+5. Зафармурод Абдираҳматов қоидани бузгани учун сариқ олди. 

90+4. Жавоҳир Сидиқов қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОКМКда 2 та ўзгариш: Боакье ўрнига Бўсинов, Қосимов ўрнига Эрматов туширилди.

88. "Насаф"да алмаштириш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Азизжон Ахроров майдонга тушди. 

83. Санжар Турсунов тўп йўқ жойда Акмал Мозговойни ургани учун майдондан четлатилди! 

82. Ислом Тўхтахўжаевнинг қўполлиги VAR'да текширилд ва сариқ қизилга алмаштирилди.  

79. Ислом Тўхтахўжаев Матеус Лимани йиқитгани учун огоҳлантирилди.  

78. ОКМКда алмаштириш: Ҳасанов ўрнига Мираҳмадов туширилди. 

76. Мартин Боакье тўп учун курашда Ғайбуллаевни туртиб юборди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

72. Зарбааа! Қандай вазият! Ҳақназарий алдамчи ҳаракатлар қилиб, зарба йўллашни ҳам уддалади, аммо Неъматов сергаклигини кўрсатди.

70. Зарбааа! Хуршид Ғиёсовнинг олисдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кўриниш касб этди. 

66. "Насаф"да 4 та ўзгариш: Нуруллоев ўрнига Абдираҳматов, Амонов ўрнига Лима, Станоевич ўрнига Абдураҳимов, Жигаури ўрнига Сидиқов ўйинга қўшилди. 

64. Ўйин қизигандан қизиди. Ҳар ҳолда ўртага Суперлига медаллари қўйилган-да.

60. ГОЛ! Сардор Раҳмоновнинг пасидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов "Насаф" жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ҳисобни тенглаштирувчи голни урди – 1:1!

55. Зарбааа! Шерзод Насруллаев чап қанотдан ёриб кириб, ўнг оёқда зарба берди, сал ноаниқ.

53. ГОЛ! Суҳроб Нуруллоевнинг жарима зарбасидан ошириб берган пасидан сўнг Акмал Мозговой бош билан дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

50. Миржамол Қосимов огоҳлантирилди. 

48. Зарба! Суҳроб Нуруллоевнинг пасидан кейин Жигаури қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

47. Алибек Давронов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Ойбек Бозоровнинг ақлли пасидан сўнг Сардор Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. Жамбули Жигаурининг олисдан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

33. Шерзод Насруллаев Муҳаммаданас Ҳасановга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

31. Ууух! Мартин Боакьенинг бош билан берган зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни дарвозага киришига йўл қўймади. Кейинроқ ҳакамлар офсайд қайд этишди, бироқ Мартин офсайдда эмасди...

29. Зарбаааа! Миржамол Қосимовнинг ўнг оёқда берган зарбаси дарвоза устунини "гумбурлатди"! 

23. Зарбааа! Марко Станоевичнинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

21. Зарба! Шерзод Насруллаевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Шуҳрат Муҳаммадиев бош билан ноаниқ зарба берди. 

18. Насруллаевнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлашди. 

15. Зарбааа! ОКМК қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтаришга эришди.  

10. Зарбааа! Азизбек Амоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

5. Ҳозирча жамоалар эҳтиёткорона ўйин намойиш этишмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Учрашув 17:15 да бошланади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика