Суперлига. Мавсумнинг илк ўйинида ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди
07 mar 21:30
News


Суперлига. Мавсумнинг илк ўйинида ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлига
1-тур
ОКМК – "Бухоро" 2:1
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:30
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Ислом Носиров
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR: Розиябону Юсупова
AVAR: Санжар Шоюсупов
Голлар: 1:0 — 11, Хуршид Ғиёсов (Дилшод Аҳмадалиев), 1:1 — 18, Анвар Жўраев (Шаҳбоз Жўрабеков), 2:1 — 90+2, Али Абдураҳмонов (Саидафзалхон Аxроров).
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (6.Авазбек Ўлмасалиев, 90+7), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аxроров, 23.Ажак Риак (27.Али Абдураҳмонов, 79), 28.Арихиро Сентоку (99.Асад Собиржонов, 68), 30.Аброр Саримсоқов (5.Гиорги Папава, 68), 77.Нодир Абдураззоқов.
Захира: 25.Дилшод Ёқубов, 13.Элдор Бегимов, 14.Акбар Ўктамов, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.
"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 8.Анвар Жўраев (25.Фране Чирьяк, 68), 10.Шоҳруз Норхонов (9.Ҳусайн Эргашбоев, 83), 17.Жавоҳир Рўзиев (6.Равшан Хайруллаев, 83), 19.Билол Туплиев (27.Муҳаммад Йўлдошев, 46), 33.Йосип Томасевич, 88.Доминик Бегич (77.Альберт Нуруллаев, 61), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 77.Асилбек Қаюмов.
Огоҳлантиришлар: Арихиро Сентоку (28), Нодир Абдураззоқов (38), Фране Икич (59).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+8. ОКМК учинчи голга яқин келди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.
90+7. ОКМК таркибида охирги ўзгариш амалга оширилди.
Гол инобатга олинди. 2:1.
Ҳакам ВАР билан суҳбатлашди ва вазиятни ВАР орқали кўрадиган бўлди. Ҳужум пайтида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган бўлиши мумкин.
90+2. ГОЛ! Ҳимоядаги шериги томонидан оширилган тўпни рақиб жарима майдонида қабул қилиб олган Абдураҳмонов дарвозанинг олис пастки бурчагини аниқ нишонга олди!
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Бухоро"да стандарт вазият юзага келди. Жаримадан йўлланган зарбаларнинг биринчиси жонли девордан қайтди, иккинчиси юқорилаб кетди.
86. ОКМК ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
83. "Бухоро" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди.
Зарбалар: 7(3)-7(5)
81. ОКМКда жарима зарбаси юзага келди. Тўхтахўжаев тепган тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
79. ОКМК навбатдаги ўзгаришга қўл урди.
Тўпга эга қилиш айни дақиқаларда (%): 62-38
77. Жўрабековнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Илёсов ўз ўрнида.
75. Ҳакам пенальти йўқ эканлигини маълум қилди. Ўйин давом эттирилади.
74. Хавфли вазият! Риакнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси "Бухоро" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Бу орада футболчилар яна тортишиб қолишди.
72. "Бухоро" тезкор қарши ҳужум натижасида яхши имкониятга эга бўлганди, бироқ охирги пасдаги ноаниқлик туфайли ҳужум барбод бўлди.
68. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.
66. Йўлдошев чап қанотда рақибидан ўтиб кетди, унинг паси шеригига боришига Илёсов йўл қўймади.
66. Аҳмадалиев ўнг қанотда бир нечта рақибини алдаб ўтишга ҳаракат қилди, аммо тўп айнан ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
61. "Бухоро" таркибида ўзгариш амалга оширилди.
60. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Абдураззоқов бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
60. Ғиёсовнинг жаримадан узатмасини Бегич бартараф этди.
59. Фране Икич Сентокуни либосидан ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.
59. Риак ва Ғиёсов ҳужум чоғи бир-бирини тушунмади, оқибатда мезбонларнинг яна бир ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
57. Йўлдошевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Илёсов эгаллаб олди.
55. ГОЛ! Жўрабековнинг жарима майдонига узатган тўпини Норхонов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
54. ОКМК ҳужумлари ноаниқ паслар туфайли кўпинча муваффақиятсиз якунланмоқда.
53. Жаримадан йўлланган зарбаси ОКМК футболчилари майдон ташқарисига чиқариб юборди.
52. "Бухоро" яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Якунда Жўраев Тўхтахўжаев томонидан йиқитилди.
49. Рустамовнинг олисдан чап оёқда тепган тўпини Абдуллаев эгаллаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
46. "Бухоро" таркибида ўзгариш: Йўлдошев Туплиевни алмаштирди.
Тайм якунланди. Танаффус.
45+3. ОКМК футболчиларининг чап қанотдан узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
45+2. Тўхтахўжаев Норхоновга нисбатан қўполлик ишлатди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Хавфли вазият! Аҳмадалиевдан рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Ғиёсов зарба беришга улгурмади, унга ҳимоячи қаршилик қилди.
44. Аҳмадалиев ўнг қанотдан рақиб жарим а майдонига кириб борди, аммо унинг пасини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.
42. "Бухоро" ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкил этди, жарима майднонига оширилган тўпга Жўраев ета олмади.
38. Икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Абдураззоқов "Бухоро" дарвозабонига бироз шикаст етказди ва огоҳлантирилди.
36. Абдураззоқовнинг бурчакдан узатмаси Раҳмоновнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
36. Сентокунинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб майдонни тарк этди.
35. Риак яна бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатма Бегич томонидан қайтарилди.
33. Риакнинг зарбаси Колаковичдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
32. Абдураззоқовнинг узатмаси "Жонли девор"дан ўтмади.
31. Колакович Риакни ушлаб олди. ОКМКда ўнг қанотда стандарт юзага келди.
30. Абдураззоқов бир рақибни алдаб ўтиб, зарба йўллади, "Бухоро" ҳимоячиси блок қўйди.
29. Ғиёсов чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, оёғининг ташқи қисми билан ичкарига пас бермоқчи эди, ҳимоячилар йўл қўймади. Қарши ҳужумда эса Илёсов яна олдинга чиқишига тўғри келди.
28. Сентоку рақиб футболчиси Икичга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
26. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбасини Илёсов эгаллаб олди.
21. Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
18. ГОЛ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Анвар Жўраев бош билан ОКМК дарвозасига жойлаб қўйиб, ҳисобни тенглаштирди! У мезбонларнинг бирорта ўйинчиси қўриқламаётганди.
13. Норхонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ Илёсов олдинга чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2024 йилдаги мавсумидаги илк гол "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов, 2023 йил "Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов, 2022 йил "Нефтчи" ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобига қайд этилганди. 2021 йил эса ОКМК футболчиси Элвин Фортес чемпионатнинг янги мавсумидаги илк голга муаллифлик қилганди.
11. ГОЛ! Аҳмадалиев томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпни Хуршид Ғиёсов "Бухоро" дарвозасига жойлаб қўйди ва Суперлиганинг 2025 йилдаги илк голи муаллифига айланди!
9. Хавфли вазият! "Бухоро" футболчиларининг ўнг қанотдан узатмасини Илёсов қийинчилик билан қайтарди.
8. Дастлабки дақиқаларда "Бухоро" нисбатан фаолроқ, улар ўнг қанотдан кўпроқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилмоқда.
5. Икки жамоанинг чап қанот ҳимоячилари майдонда сирпаниб кетиш натижасида бир мартадан оддий вазиятда тўпни ўтказиб юборди.
5. Фол. Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатилди.
3. "Бухоро" ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
2. Ҳакам ВАр билан суҳбатлашиб, ўйинни давом эттириш лозимлигини билдирди.
1. Майдон марказига яқин нуқтада "Бухоро" футболчисига нисбатан фол ишлатилди.
1. Ўйин бошланди. ОКМК оқ, "Бухоро" тўқ бинафшаранг либосларда ҳаракат қилади.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумига старт берилади.
Similar news

Comments
Бунақа футболни боридан йўғи на ўйин бор на мухлис...