Latest news

19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  0 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  3 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  19 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   19 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3

Суперлига. "Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувида ғолиб аниқланмади News

Суперлига. "Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувида ғолиб аниқланмади

Бугун Суперлиганинг 19-тур баҳсларига старт берилди.

Турнинг илк учрашуви Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" ва "Қизилқум" ўзаро баҳс олиб боради.


Суперлига. 19-тур
"Нефтчи" – "Қизилқум" 2:2 (ТУГАДИ)
19 сентябрь. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19:30
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR: Даврон Акмалов
AVAR: Максим Нечохин
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Билол Тошмирзаев (пенальти) 10 1:0, Жавоҳир Қаҳрамонов (Нсунгуси Эффионг) 21, 2:0, Самандар Шукруллаев (Асрор Ғофуров) 27, 2:1, Элгужа Лобжанидзе 70, 2:2

"Нефтчи" — 45.Акбар Тўраев (1.Ботирали Эргашев, 72), 4.Боян Цигер, 8.Сардор Абдураимов (20.Анваржон Ғофуров, 72), 10.Шохруз Норхонов (55.Манучеҳр Сафаров, 56), 11.Жавоҳир Қахрамонов (22.Азизбек Амонов, 56), 21.Мухсинжон Убайдуллаев, 24.Ғуом-Ҳайдар Ғуломов, 30.Қувондиқ Рўзиев, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев, 99.Нсунгуси Эффионг.
Захира:  14.Хуршидбек Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Мирзохид Ғофуров,  23.Диёржон Туропов, 28.Бехрузбек Облақулов, 

"Қизилқум" — 12.Роберт Озолс, 4.Илҳомжон Вахобов, 6.Асрор Ғофуров, 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов ( 7.Даврон Анваров, 90+7), 18.Бахтиёржон Қосимов (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 22.Шахзодбек Раҳматуллаев (14. Файзулла Қамбаров,87), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (2.Фаррух Жўраев, 46), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.
Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 24.Абдухолиқ Турсунов, 71.Жамолиддин Убайдуллоев, 79.Диёр Рахматиллоев.

Огоҳлантириш: Самандар Шукуруллаев ("Қизилқум") 41


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90+10. "Нефтчи" босимни оширди. Лекин бу самара бермади.

90+7. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Муҳаммадали Ғиёсов ўрнига Даврон Анваров тушди. 

90+6. "Нефтчи" футболчиси Билолхон Тошмирзаев қулай имкониятни қўлдан бой берди. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Шаҳзод Раҳматуллаев ўрнига Файзулла Қамбаров тушди. 

85. "Нефтчи"да гол уриш учун яхши имконият бўлганди. Билол Тошмирзаев бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. 

72. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Акбар Тўраев ўрнига Ботирали Эргашев, Сардор Абдураимов ўрнига Анвар Ғофуров тушди. 

70. ГОЛ. Элгужа Лобжанидзе пенальтини хатосиз амалга оширди. 

70. ПЕНАЛЬТИ. "Нефтчи" дарвозаси томон 11 метрлик нуқта белгиланди. 

57. ЎЗГАРИШ. Шоҳруз Норхонов ўрнига Манучеҳр Сафаров, Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Азизбек Амонов тушди. 

50. Навоийликлар тўпни яхши назорат қилмоқда. "Нефтчи" қарши ҳужумда имкониятини кутяпти. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Азизбек Усмонов ўрнига Фарруҳ Жўраев, Бахтиёржон Қосимов ўрнига Гиорги Кухианидзе тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 


45. Биринчи бўлим якунланди. 

41. САРИҚ КАРТОЧКА. "Қизилқум" футболчиси Самандар Шукуруллаев огоҳлантирилди. 

34. ЗАРБА. Чиройли ҳужум Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг зарбаси билан якунланди. Зарба ноаниқ. 

27. ГОЛ. "Қизилқум"дан жавоб голи. Самандар Шукруллаев жамоадошининг юқорилатиб берган узатмасини боши билан голга айлантирди. 

21. ГОЛ. Жавохир Қаҳрамонов Эффионгнинг узатмасига етиб келиб гол урди. Эфионгдан яхши пас ва Қаҳрамоновдан ажойиб якун. 

17. Яна навоийликлар рақиб жарима майдончаси ичида имконият яратишди. Лобжанидзе ва Ғиёсов бу вазиятда фаоллик кўрсатишди. 

15. "Қизилқум"дан кескин юриш. Ғулом Ҳайдар Ғуломов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди. Жамоадошлари унинг хатосини бартараф этди.

10. ГОЛ. "Нефтчи" футболчиси Билол Тошмирзаев 11 метрлик нуқтадан ҳисобни очди. 

7. ПЕНАЛЬТИ. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланди. Аббос Ғуломов жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишганди. Ўйинда ВАР тизими ишламоқда. 

2. ЗАРБА. "Нефтчи"нинг ўйиндаги илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аббос Ғуломовнинг жарима майдончаси ичида боши билан йўллаган зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди. Ғуломов ҳужумчи позициясида пайдо бўлган эди.

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:30да бошланади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика