Latest news

16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  0 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  10 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этди

Суперлига 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" – "Шўртан" 2:0 (ТУГАДИ)

Наманган. "Марказий" стадиони. 20:15

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Aъзамов, Aбдулҳамид Aбдураимов

Захира ҳаками: Aлишер Тўхтасинов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Aҳрол Рисқуллаев

AVAR: Зиёдулло Aбдураҳмонов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Игорь Габриэл (Аббос Ғуломов) 45+2, 1:0, Аббос Ғуломов (Алишер Одилов) 90+7, 2:0

Фойдаланилмаган пенальти: Азим Аҳмедов ("Навбаҳор") 60

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (21.Риан Исломов,69) 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев ( 37.Алишер Одилов,69), 12.Саидазамат Мирсаидов, 17.Русланбек Жиянов, 29.Педро Аугусто (9.Забиҳилло Ўринбоев,80), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэл.

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Таиров,  11.Пўлатхўжа Холдорхонов,  24.Достонбек Абдулхаев,  55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 6.Сирожиддин Қўзиев (17.Жавоҳир Ҳасанов, 80), 10.Темур Мамасидиқов, 11.Далер Шарипов (88.Аббос Эргашбоев,88), 14.Аброрбек Тошқўзиев (4.Улуғбек Худайбердиев,80), 15.Жўрабек Маннонов, 19.Нуриддин Ҳасанов ( 99.Комрон Сайдазимов,71) 24.Дониёржон Нарзуллаев ( 21.Муродхўжа Жабборов,46), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 77.Асадбек Саитхонов.

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов,   22.Сардор Садуллаев, 32.Фазлиддин Кароматов, 70.Маржалол Жумаев, 

Огоҳлантириш: Шоҳжахон Султонмуродов ("Шўртан") 90+8

ЯНГИЛАШ


90+8. Учрашув якунланди. 

90+8. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шўртан", Шоҳжахон Султонмуродов

90+7. ГОЛ. "Навбаҳор"дан қарши ҳужум, Одилов Ғуломовни қулай позицияга чиқиб бораётганида тўп билан таъминлади. У эса вазиятни кўкка совурмади. 

90+6. ЗАРБА. Алишер Одилов очиқ худудда вазиятдан фойдалана олмади.

90+4. ЗАРБА. Аббос Ғуломовнинг зарбаси хавфли аммо ноаниқ чиқди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Далер Шарипов ўрнига Аббос Эргашбоев тушди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Аброр Тошқўзиев ўрнига Улуғбек Худойбердиев, Сирожиддин Қўзиев ўрнига Жавоҳир Ҳасанов тушди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Педро ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди. 

79. Шукрон Йўлдошев яна бир хавфни бартараф этди. 

77. Учрашувни томоша қилиш учун 25 250 нафар томошабин ташриф буюрди. 

71. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Нуриддин Ҳасанов ўрнига Камрон Саидазимов тушди. 

69. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Азим Аҳмедов ўрнига Риан Исламов, Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Алишер Одилов тушди. 

67. Шукрон Йўлдошевдан яна бир сейв. 

60. СЕЙВ. Эшбўтаев Азим Аҳмедов тепган пенальтини қайтарди. Кучли зарба лекин "Шўртан" посбони тўп йўналишини топди. 

55. ПЕНАЛЬТИ. Убайдуллаев тўпни тепиш пайтида тўп "Шўртан" ҳимоячиси Шоҳжахон Султонмуродовнинг қўлига тегди. Ҳакам ВАРда ўзи вазиятни кўрди. 

49. ЗАРБА. Нуриддин Ҳасановнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. "Шўртан"да кетма-кет 2 та имконият.

47. "Шўртан" жамоаси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Далер Шарипов рақиб ҳимоячисининг совғасини голга айлантиришига Шукрон Йўлдошев йўл қўймади. 

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Дониёр Нарзуллаев ўрнига Муродхўжа Жабборов тушди. 

Иккинчи бўлим

Танаффус!

45+4. ЗАРБА. "Навбаҳор" қарши ҳужумда қочди, Убайдуллаев дарвозага аниқ зарба берди. Эшбўтаев хавфни бартараф этди.

45+2. ГОЛ. Аббос Ғуломовнинг бурчакдан узатиб берган тўпиданс сўнг Игорь Габриэл "Шўртан" дарвозасини ишғол қилди. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди. 

40. Ғузорликлар рақиб жарима майдончасига дадил кириб боришмоқда. Далер Шариповни Шоҳмалик Комилов жарима майдончаси ичида йиқитди. Ўйинда ВАР бор. 

37. "Шўртан" қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Нуриддин Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан фойдалана олишмади. 

33. Тўп назорати мезбонларда. Карповичнинг узатмаси самарасиз якунланди. 

26. ЗАРБА. Мамасидиқовнинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

20. ЗАРБА. Сирожиддин Қўзиевнинг кучли зарбаси жуда хавфли чиқди. "Навбаҳор" посбони зарбани қийинчилик билан қайтарди. 

17. "Шўртан" футболчиси Асадбек Саитхоновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

15. Ҳозирча дарвозаларга аниқ зарба берилмади. 

6. Бурчакдан узатилган тўпга Педро етиб кела олмади. 

2. Руслан Жияновга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика