Latest news

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  5 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

Суперлига. "Қизилқум" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Қизилқум" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Бу вазиятда "Навбаҳор"нинг 11-рақамли футболчиси Александр Касьян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Биринчи бўлимнинг 7-дақиқасига келиб, учрашувда ҳисоб очилди. Меҳмонларнинг Грузиялик легионери Мате Ватсадзе кучли зарба билан Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этди 0:1. 

Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Александр Касьяннинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасини дарвозабон Евгений Черемисин ушлаб олиб, вазиятни бартараф этди.
33-дақиқада мезбонларнинг 23-рақамли футболчиси Шерали Жўраевнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов ушлаб олди. 38-дақиқага келиб футбол мухлисларини соғинтириб майдонга қайтган Азизбек Турғунбоевнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

45-дақиқада яна ўша Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни "Қизилқум" ҳимоячилари қайтаришди.

Биринчи бўлим меҳмонларнинг кичик 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлим "Навбаҳор" жамоаси вакилларининг фаол ҳужумлари билан бошланди.

58-дақиқада Александр Касьян рақиб жарима майдони ичига ёриб киришга уринди, меҳмонлар ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди. Учрашувнинг 79-дақиқасида мезбонлар сардори Жаҳонгир Меҳмонов тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда хатоликка йўл қўйди, бу вазиятда тўпни Ўткир Юсупов чаққонлик билан эгаллаб олди, акс холда ҳисоб ўзгариши мумкин эди. 83-дақиқада Азизбек Турғунбоев яқин масофадан "Қизилқум" дарвозаси томон зарба йўллади, тўпни меҳмонлар посбони эгаллаб олди. Ўйин охиригача мезбонлар томонидан ташкил этилган кетма-кет ҳужумлар самара келтирмади.Бутун учрашув давомида қарши ҳужум ва рақиб ҳужумидан ҳимояланишни мукаммал тарзда ижро этган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар.


Бекзод Толибов Намангандан махсус





НАВБАҲОР — ҚИЗИЛҚУМ 0:1
26 июль 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 10880 томошабин.
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, О. Тўйчибоев
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Рамиль Илясов

Гол: Мате Ватсадзе 7, - 0:1.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Славко Лукич ( 15.Обид Жўрабаев, 16), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Александр Касьян, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 32. Жаҳонгир Меҳмонов (с), 66.Илҳомжон Алижонов, 70.Аббосжон Ғуломов (99.Амирбек Жўрабоев, 68), 77.Аюбхон Номанов (91.Шерзод Ҳакимов, 46), 95.Нодир Мавлонов.
Захирадагилар: 23. Дилшод Ҳамроев, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Шаҳзод Шайманов, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 34.Тожиддин Комилов, 55.Ғиёсжон Комилов, .

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, 10.Алишер Саноев, 13.Лаша Тотадзе, 15.Стевен Петер Лустика, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 77. Руслан Марғиев, 78.Саиджамол Давлатжонов (71. Нодирхон Камолов, 58), 88.Мате Ватсадзе (86.Воҳид Шодиев, 85), 89.Достон Ибрагимов (28.Сардор Жаҳонов, 74).
Захирадагилар: 22.Артём Макосин, 8.Акмал Рустамов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 19.Миржалол Қосимов, 97.Суҳробжон Ярашов.

Огоҳлантиришлар: Саиджамол Давлатжонов 11, Лаша Тотадзе 90+1.


Navbahor

Superliga. Round 14

26/07/2019, 19:30

1
:
0
Finished

Qizilqum

Mate Vatsadze - 7'

45'
90'
16'  Славко Лукич (Obid Jurabaev)
46'  Ayubkhon Nomanov (Sherzod Khakimov)
68'  Abbos Gulomov (Amirbek Jurabaev)
7'  Mate Vatsadze
11'  Saidjamol Davlatjanov
58'  Saidjamol Davlatjanov (Nodir Kamolov)
74'  Doston Ibragimov (Sardor Jahonov)
85'  Mate Vatsadze (Vohid Shodiev)
90'  Lasha Totadze





Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика