Latest news

01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  2 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  1 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади News

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 2-дақиқасида Исломбек Исоқжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчакдан оширилган тўпга эса ҳеч ким етиб кела олмади.

10-дақиқада Аббос Отахоновнинг олис масофадан зарбаси, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

14-дақиқада "Металлург"да зўр имконият, аввалига Баҳодир Пардаев, сўнгра Суҳроб Нуруллоев тўпни дарвозага тўғрилай олмади.

16-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

19-дақиқада Александр Касьяннинг бош билан зарбасини Александр Лобанов қайтарди.

41-дақиқада мезбонларда жарима тўпи. Йўлланган зарбани Лобанов ушлаб олди. 

55-дақиқада Александр Касьяннинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни  тарк этди.

60-дақиқада Голбаннинг бош билан зарбаси жуда хавфли бўлди. 

61-дақиқада Баҳром Абдураҳимов жарима майдони ичида йиқилиб тушди, Эрматов ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

73-дақиқада Иброҳим Йўлдошевнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди. 

77-дақиқада Остон Ўруновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

79-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

84-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

87-дақиқада Ислом Исоқжоновнинг ўткир бурчак остида тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90+1-дақиқада Станислав Андреевнинг зарбасини Юсупов қайтарди. 

Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 



НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ 0:0
19 май 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 9132 томошабин.
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Андрей Клепиков.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв (Баҳодир Насимов, 81), Александр Касьян, Обид Жўрбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 69)
Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматханов, 5.Славко Лукич, 8.Шаҳзод Шайманов, 15.Обид Жўрабоев, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов, 90.Зафар Тўраев

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Шавкат Муллажонов, 80), Суҳроб Нуруллоев, Исломбек Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андрев, Акбар Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Сергей Тумасян, 70), Баҳодир Пардаев

Захирадагилар: 1.Зафар Сафоев, 9.Маҳмуджон Қудратуллаев, 19.Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33.Одилбек Абдумажитов,

Огоҳлантиришлар: Баҳром Абдураҳимов 27, Муҳаммад Исаев 40, Мирзоҳид Ғофуров 69, Иброҳим Йўлдошев 74, Александр Касьян 85, Акбаржон Исматуллаев 90+2, Александр Лобанов 90+3.


Navbahor

Superliga. Round 9

19/05/2019, 18:40

0
:
0
Finished

Metallurg

45'
90'
69'  Abbos Gulomov (Aziz Ibragimov)
69'  Mirzohid G’ofurov
81'  Ivan Solovyov (Bakhodir Nasimov)
85'  Aleksandr Kasian
27'  Bahrom Abdurahimov
40'  Mukhammad Isayev
70'  Mukhammad Isayev (Sergey Tumasyan)
74'  Иброхим Юлдашев
80'  Иброхим Юлдашев (Shavkat Mulladjonov)
89'  Islombek Isoqjonov (Doniyor Usmanov)
90'  Akbar Ismatullaev
90'  Aleksandr Lobanov

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика