Latest news

16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 20-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлишди. Бобир Давлатов чамаси 3-4 метрлар масофадан тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.  21-дақиқада Смитнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатган тўпини Элгужа Григалашвили бош билан дарвозага ноаниқ йўналтирди. 

32-дақиқада Саитовнинг ҳаводан узатга тўпини Ҳумоюн Муртозаев дарвозага йўллади, ноаниқ. 39-дақиқада Азизжон Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

42-дақиқада Мурод Бобожонов чап қанотдан бир ўзи жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Григалашвилига узатди. Элгужанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

Биринчи тайм тугади.

47-дақиқада Элгужа Григалашвилининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

49-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Мурод Бобожонов боши билан дарвзага аниқ йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб тўрга йўл олди - 0:1.

Орадан 2 дақиқа ўтгач майдон эгалари ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

64-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев ўзига хос "финт" ишлатиб уч ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

71-дақиқада Медина Смитнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ бўлди.

74-дақиқада "Насаф" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди ва тезкор ҳужум уюштиришди. Бобир Давлатовнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган зарбаси ноани чиқди.

85-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Ҳумоюн Муртазоев боши билан дарвозага йўналтирди, ноаниқ.

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Суперлига, 8-тур
НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ 1:1
10 май 2019 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 20:00
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жамшид Имомов

Голлар: Мурод Бобожонов 49, - 0:1. Ҳумоюн Муртозаев 51, - 1:1.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Хумоюн Муртозаев, 17. Дониёржон Нарзуллаев (77. Ойбек Бозоров, 46), 18. Бобир Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 80), 19. Сардор Абдураимов, 20. Ислом Кенжабоев (14. Шароф Мухитдинов, 70), 28. Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 2. Сардор Садуллаев, 4. Хусниддин Алиқулов, 16. Алишер Юсупов, 22. Акмал Мозговой, 30. Худоёрхон Сагдуллаев,

“Қизилқум”: 22. Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов (10. Алишер Саноев, 62), 17. Салим Мустафоев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили (19. Миржалол Қосимов, 82), 36. Хуршиджон Олимов (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 85), 44. Мақсуд Каримов, 99. Ариагнер Смит Медина
Захира: 8. Акмал Рустамов, 25. Азизбек Усмонов, 28. Сардор Жаҳонов, 97. Суҳробжон Ярашов

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев 38, Ҳумоюн Абдуалимов 89, Азизжон Ғаниев 90+3, Медина Смит 90+4.


Nasaf

Humoyun Murtozaev - 51'

Superliga. Round 8

10/05/2019, 20:00

1
:
1
Finished

Qizilqum

Murod Bobojonov - 49'

45'
90'
46'  Doniyor Narzullaev (Ойбек Бозоров)
51'  Humoyun Murtozaev
70'  Islom Kenjaboyev (Sharof Muhitdinov)
80'  Boburbek Davlatov (Islom Rashidkhanov)
90'  Aziz Ganiyev
38'  Muhsin Ubaydullaev
49'  Murod Bobojonov
62'  Murod Bobojonov (Alisher Sanaev)
82'  Элгужа Григалашвили (Mirjalol Kasimov)
85'  Xurshid Olimov (Humoyun Abdualiev)
90'  Medina Smith


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика