Latest news

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  0 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  4 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олди News

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олди

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

21-тур

"Насаф" – "Нефтчи" 2:0

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов

VAR: Абдурашид Худойберганов

АVAR: Жасур Рустамов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 — 38, Жамбули Жигаури, 2:0 — 90+6, Андрес Чавес.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев (21.Дониёр Нарзуллаев, 84), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (9.Жавоҳир Сидиқов, 67), 77.Ойбек Бозоров (25.Бекжон Раҳматов, 90+3), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 67), 92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 84).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров, 41.Фирузбек Зойиров.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Томислав Мрчела, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (28.Фозил Мусаев, 78), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 61), 20.Анваржон Ғофуров, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (23.Диёржон Туропов, 61), 40.Бачана Арабули (77.Билолхон Тошмирзаев, 61).

Захира: 1.Асрорбек Кенжаев, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 15.Муҳсин Базаров, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантириш: Мирзоҳид Ғофуров (10), Абдувоҳид Неъматов (58), Билолхон Тошмирзаев (86), Андрес Чавес (90+3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+6. Четлатиш. Андрес Чавес гол нишонлашда футболкасини ечгани учун иккинчи бор сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. 

90+6. ГОЛ! Андрес Чавес Суперлигадаги ўзининг илк голини урди -2:0.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. "Насаф" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

81. Ғуломовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

78. Мезбонлар яхши ҳужум ташкиллаштирди, сўнгги паллада "Нефтчи" ҳимоячиси жамоаси жонига оро кирди.

74. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди, бироқ ҳужум самарасиз якунланди.

67. "Насаф" таркибида биратўла икки ўзгариш содир бўлди.

65. Омоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

61. Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси "Насаф" ҳимоячиларига тегиб қайтди. Бу орада фарғоналиклар мураббийи биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

58. Неъматов вақтни чўзишга урингани учун огоҳлантирилди.

55. Станоевичдан яна бир зарба! Яна ноаниқ.

54. Станоевичнинг жаримадан ерлатиб тепган зарбаси кучли чиқди, бироқ яна мўлжалга аниқ бормади.

51. Жигаури майдонда ётибди. Меҳмонлар эса уни вақт чўзишда айблаб, эътироз билдирмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Илк вазиятдаёқ Ғайбуллаев тиббий ходимлар ёрдамига муҳтож бўлди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Қанотдан узатилган тўпга Никабадзе бош билан зарба йўллади, бироқ бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Гол инобатга олинди! "Насаф! ҳисобда олдинга чиқиб олди!

38. ГОЛ! Станоевичнинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан сўнг Эшмуродов Жигаурига пас берди. Грузиялик футболчи эса бўш дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди. ВАР ишга тушди.

34. Меҳмонларнинг ҳужуми зарба билан якунланди, аммо тўп "Насаф" ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпни эса Неъматов қайтарди.

30. "Нефтчи" футболчилари стандарт амалга оширишда бир-бирини тушунмаслиги оқибатида тўпни осонгина йўқотди. 

28. Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбаси яна ноаниқ кўриниш олди.

26. Мезбонларда стандарт юзага келди. Жигаурининг узатмаси эса ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.

23. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг 25-30 метрлардан йўллаган жарима зарбасини Неъматов қайтарди.

20. Станоевичнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

18. Мезбонларнинг хатосидан сўнг тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтган "Нефтчи" футболчиларига нисбатан қоида бузилди. Стандарт вазият эса хавфли кўриниш олди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмасдан, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

15. Мезбонлар чап қанотдан тезкор ҳужум бошлади, бироқ якуний узатмага Насруллаев етиб кела олмади.

10. ЗАРБА! Адҳамзодага нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг жабрланувчининг ўзи амалга оширган жарима зарбасини Неъматов қайтарди.

8. "Нефтчи" футболчисининг зарбаси кучсиз бўлишига қарамай, рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартиргани учун Неъматовга қийинчилик туғдирди.

7. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Станоевичнинг узатмасидан сўнг тўп тўғри "Нефтчи" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

2. "Насаф" футболчилари Мозговойга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида юзага келган стандартдан унумли фойдалана олмади. 

1. Учрашув бошланди.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика