Latest news

15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  6 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  13 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  13 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  14 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  10 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   44 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  9 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси

16-тур

"Насаф" – "Бухоро" 1:0 

Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR ҳаками: Обид Жумаев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Алибек Давронов (Марко Станоевич) 74

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 50) 7.Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 10. Андрес Элисео Чавес (9. Жавоҳир Сидиқов, 90) 17.Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (19. Матеус Лима Круз, 50)

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев,  25. Бекжон Раҳматов,  25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 70. Жамбули Жигаури, 88. Марко Станоевич

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов,  2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев (8.Аслиддин Турсунпўлатов, 64) (c), 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев (9. Жасур Холтўраев, 25), 70.Александар Станисавлевич ( 88. Всеволод Нихаев, 64), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 94.Фране Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Захира: 50. Лука Кукич, 4.Миржалол Жумаев, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 22. Маҳмуд Жўрабоев, 77. Асилбек Қаюмов, 91. Асилжон Бегимқулов

Огоҳлантириш: Фране Икич ("Бухоро") 70, Жасур Холтўраев 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Жасур Холтўраев 

90. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Андрес Чавез ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Ўйин темпи тенглашди. Жамоалар вазиятлар кам яратишяпти. 

81. Марконинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бормади. 

78. Голдан сўнг "Насаф" яна босимни оширмоқда. Вазиятлар кўп. 


74. ГОООООООООООООООООЛ. "Насаф"да хужумчилар бўлмаса, ҳимоячилар бор гол урадиган. Алибек Давронов "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Яна бош билан гол урилди. 

72. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жаба Жигаури тушди. Ойбек Бозоров ўрнига Марко Станоевич тушди. 

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Фране Икич.

69. Яна Лима зарба берди. Лима бугун гол урмаса мухлислар кечирмайди. 

64. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Дилшод Жўраев ўрнига Аслиддин Турсунпўлатов, Александар Станисавлевич ўрнига Всеволод Нихаев тушди. 

62. ЗАРБАААААААА. Лима сенга яна нима керак? Ҳаммаси тўғри қилинди. Абдираҳматов ҳужумда фаол қатнашди. Зарба йўллади. Лима зарба берди. Мен ҳам бу вазиятда гол урардим. 

61. ЗАРБААААА. Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг Чавез боши билан зарба йўллади. Хавфли чиқди. 

58. ЗАРБАААААААА. Лиманинг зарбаси йўлига яна Қобулжонов чиқиб келиб хавфни бартараф этди. 

55. ЗАРБАААААААА. Жасур Холтўраевнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироз аниқлик етишма

53. ЗАРБАААААААА. Лиманинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

50. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев, Азизбек Амонов ўрнига Лима Круз тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБАААА.  Муҳаммаджон Раҳимов гол уриш учун ўзига ўзи қулай имконият яратди. Якуний зарба ноаниқ кетди. Раҳимов ҳисобни очиши мумкин эдияяя 

41. "Насаф" рақибини жарима майдончаси ичига қамади. Зарбалар голга айланмаяпти. 

37. Майдонда тенг кураш кетмоқда. 

32. "Насаф" олдинга ўтди. Самрасиз. 

28. ЗАРБАААА. Ғайбуллаевнинг зарбасини Қобулжонов ушлаб олди. 

25. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Жамолиддин Убайдуллаев ўрнига Жасур Холтўраев тушди. 

22. Жамоалар бир неча кун олдин Ўзбекистон кубоги доирасида тўқнаш келган бўлиб, унда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

20. Абдираҳматовда яхши вазият бўлганди. Ўхшамади. 

13. ЗАРБААААА. Акмал Мозговой қанотдан тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди. Тўп йўлига Қобулжонов тўсиқ бўла олди. Акмал эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

11. "Бухоро"да жарима зарбаси. Станиславлевичнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни ташқарисига йўл олди. 

10. Бугун икки жамоа мураббийлари ҳам таркибда ўзига яраша ротатцияларга қўл уришган. "Бухоро"да дарвозабон Кукич ўрнига Сардор Қобулжонов тушган. "Насаф"да эса Насруллаев қайдномада йўқ. Абдираҳматов ва Чавез асосий таркибда. 

5. ЗАРБАААААААА. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ноаниқ кетди. Хавфли. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 20:00да старт олади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика