Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Суперлига: “Насаф” - “Бухоро”. Превью News

Суперлига: “Насаф” - “Бухоро”. Превью

“Насаф” 9 март жума куни ўз майдонида Суперлиганинг 2-тур учрашувини “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур учрашув икки қўшни вилоят футболида дерби мақомига эга. Яъни, футбол ишқибозлари бу сафар қўшнилар дербиси гувоҳи бўлишади.


Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 2-тур
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)
09.03.2018. “Марказий” стадион. 18:00да
Бош ҳакам: 
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).    
Учрашув комиссари: Роман Черников.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 40 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 21 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 69-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. Бу учрашув 2001 йили 30 май куни Бухорода бўлиб ўтган. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу учрашув ҳам 1999 йили 20 июнда Бухорода бўлган.


Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 20 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 14тасида жамоа ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида “Насаф”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган, тўплар нисбати 49-9 ташкил этмоқда. Устунлик "Насаф" томонида.

"Насаф" Қаршида ўтказилган учрашувларда “Бухоро”ни етти марта 3:0 ҳисобида ва бир марта 4:2, 3:1 ҳисобларида мағлубиятга учратган. Мазкур жамоалар Қаршидаги учрашувларда уч март майдонни голсиз тарк этишган.

Қаршида бўлиб ўтган  сўнгги беш учрашув  

09.03.2017. “Насаф” – “Бухоро” 2:1
09.09.2016. “Насаф” – “Бухоро” 3:0
22.08.2015. “Насаф” – “Бухоро” 0:0
29.03.2014. “Насаф” – “Бухоро” 3:0
16.03.2013. “Насаф” – “Бухоро” 3:1

Учрашувларнинг бошланиш вақти

“Насаф” – “Бухоро” учрашуви 9 март жума куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 8 март куни “Геолог” стадионида соат 16:00да бошланади. Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.



Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика