Latest news

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

"Суперлига мослашиш қийин кечяпти, тақвим бизга ноқулай тушиб қолди". "Турон" сафида фаоллик кўрсатаётган Билолхон Тошмирзаев билан интервью News

"Суперлига мослашиш қийин кечяпти, тақвим бизга ноқулай тушиб қолди". "Турон" сафида фаоллик кўрсатаётган Билолхон Тошмирзаев билан интервью

Куни кеча Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 3-тури доирасида "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида сайтимиз мухбири ўйиндаги ягона голга ассисентлик қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Билолхон Тошмирзаев билан интервью ташкил этди.

- Билолхон, "Турон" жорий мавсумдан Суперлигада иштирок этмоқда. Бу чемпионатга жамоанинг мослашиш жараёни қандай кечмоқда?

- Суперлигага мослашиш жараёни бизда бир оз қийин кечмоқда. Тақвимнинг биз учун ноқулай тушиб қолгани ҳам адаптация жараёнига ўз таъсирини ўтказаяпти. Дастлабки турларданоқ кучли ва номдор жамоалар билан тўқнаш келаётганимиз бизга бир оз қийинчиликни юзага келтирди.

- Суперлига ва Про-лига ўртасида фарқни қандай изохлайсиз?

- Бу икки лигалар ўртасидаги фарқ ҳозирга келиб жуда сезиларли даражада деб ўйламайман. Боиси Про-лигада ҳам бир қатор номдор жамоалар иштирок этаяпти. Шахсан ўзимга у қадар ҳам катта фарқ сезилмади.

- Ўйин давомида кўп дриблинг ишлатасиз. Жаҳон футболидаги идеал сифатида кўрадиган футболчингиз борми? Масалан кимнинг ҳаракатларидан илҳомланасиз?


- Жаҳон футболида Месси, Неймар ва Эден Азарларнинг ўйинларини кузатиб бораман. Уларнинг майдондагиҳаракатларидан илҳомланаман. Шунингдек уларнинг услубларини ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

- "Турон" мухлислари сизни жуда қадрлашади. Уларга қандай тилакларни билдирган ҳамда ваъдалар берган бўлардингиз?


- "Турон" жамоаси мухлисларини жуда яхши кўраман. Улар стадион трибуналарида жуда фаол ва тартибли мухлислик қилишади. Биз улар учун ғалабаларни тақдим этишга интиламиз. Насиб бўлса мавсумни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Бугунги ўйинда киритилган ягона голга ҳаммуаллифлик қилдингиз. Айтингчи, Жасур Хакимовни қулай вазиятда эканини қандай ҳис қилдингиз?


- Жасурни бош билан яхши ўйнашини билардим. Тўп билан ҳаракатланиб келаётган вақтимда ҳужум чизиғи томон бир лаҳза қараб олдим. Ўшанда Жасур Хакимовни қулай вазиятга чиқиб келаётганини кўрдим ва дарҳол узатмани амалга оширдим. Гувоҳи бўлганингиздек вазият гол билан якунланди.

- Жамоани олдинда кутиб турган муҳим ўйинлар, яъни "Пахтакор" ва АГМК билан бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида фикрларингиз қандай?


- "Пахтакор" ва АГМК кучли жамоалар. Бу жамоаларга қарши бўлиб ўтадиган ўйинларда муносиб ҳаракат қилиб ғалабаларга эришмоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика