Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди
01 aug 21:58
News


Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди
Суперлига
16-тур
"Машъал" – "Пахтакор" 0:1
Ғузор. "Марказий" стадиони. 20:00
Гол: Достонбек Ҳамдамов (Брайан Риаскос) 74'
Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Юлдошев, Сардор Умрзоқов
Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Акмал Гиясов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
"Машъал": 35.Достон Тўхтабоев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Ислом Баратов, 9.Иброҳим Ғанихонов (28.Эргаш Исмоилов, 78), 11.Асадбек Самариддинов (23.Элнурбек Саитмуратов, 86), 13.Нуриддин Нуриддинов (8.Сардор Абдураимов, 68), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 19.Ислом Шарипов (18.Дилшод Раҳматуллаев, 66), 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин.
Захира: 1.Умид Ҳамроев, 3.Асан Ваниев, 4.Абдул Латиф Мага, 24.Авазхон Маматхўжаев, 55.Фарруҳ Тошпўлатов.
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Азиз Турғунбоев (94.Брайан Риаскос, 46), 11.Игорь Сергеев (18.Бобир Абдихолиқов, 86), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ҳожимат Эркинов, 77), 23.Абдурауф Бўриев (9.Иброҳим Ибрагимов, 77), 27.Сардор Собирхўжаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.
Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 8.Диёр Холматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 50.Фламарион.
Огоҳлантиришлар: Игорь Сергеев (15), Ислом Баратов (64), Ислом Шарипов (66), Иброҳим Ғанихонов (70), Дилшод Саитов (83).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Ууух! Ҳожимат Эркинов чамаси 14 метрдан осмонга қараб зарба йўллади...
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Пахтакор"да ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Холматов баҳсга қўшилди.
88. Исмоилов Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатди.
86. "Пахтакор"да алмаштириш: Сергеев ўрнига Абдихолиқов тушди.
86. "Машъал"да ўзгариш: Самариддинов ўрнига Саитмуратов туширилди.
83. Саитов Раҳматуллаевни йиқитди ва огоҳлантирилди.
82. Алижонов Абдуалимовга нисбатан қўполлик ишлатиб, потенциал ҳужумни бузиб қўйди.
78. "Машъал"да алмаштириш: Ғанихонов ўрнига Исмоилов туширилди.
77. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Ҳамдамов ўрнига Эркинов, Бўриев ўрнига Ибрагимов баҳсни давом эттиради.
74. ГОЛ! Брайан Риаскоснинг узатмасидан сўнг Ҳамдамов бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди – 0:1!
73. "Cooling break" вақти: футболчилар сув ичиб олмоқда.
70. Ғанихонов Риаскосни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.
68. "Машъал"да 2 та ўзгариш: Нуриддинов ўрнига Абдураимов, Шарипов ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди.
66. Ислом Шарипов қўпол ҳаракат қилгани боис огоҳлантирилди.
64. Ислом Баратов тактик фоль ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
62. Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Тўхтабоев тўпни эгаллаб олди.
60. Заид Таҳсин чапдан ҳужум ташкил этаётган "Машъал"га тўсқинлик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
56. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 39% – 61%
52. Риасос ҳужум чоғида Ғанихоновга нисбатан қоидани бузди.
51. Риаскоснинг ерлатиб берган пасидан кейин "Машъал" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
49. Ҳамдамовнинг ичкарига ошириб берган тўпини Тўхтабоев қийинчиликсиз илиб олди.
46.Жамоадошлар Абдуалимов ва Ғанихонов жиддий тўқнашиб кетиши оқибатида Жавоҳирга тиббий ёрдам кўрсатилди.
46. "Пахтакор"да ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Риаскос туширилди.
Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45+3. Уууух! Таҳсиннинг бош билан берган пасидан сўнг Игорь Сергеевни тўпни ўнг оёқда дарвозага йўналтира олмади. Зўр вазият эди.
45. Биринчи бўлимга 4 даиқа қўшиб берилди.
41. Сергеевдан навбатдаги қўполлик. Тажрибали ҳужумчи билиб-билмай қоидани бузиб қўймоқда.
38. Зарба! Дарвозабон олдинга чиқиб кетганини пайқаган Самариддинов кучли, аммо анча ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.
35. Турғунбоев ҳимоячилар томонидан йиқитилган ва майдонда ётган Очиловга эътирох билдирди.
32. Бўриев майдон марказида Очиловни йиқитди.
29. Зарба! Азиз Турғунбоевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси кучсиз чиқиб қолди.
26. Футболчиларга сув ичиб олиш учун имкон яратилди.
24. "Пахтакор"да ҳар икки қанот ишга солинмоқда. Ҳозирча муборакликлар ҳимояси мустаҳкам.
19. Меҳмонлар тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужумда омадини қидирмоқда. Чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олинди, аммо ундан самара чиқмади.
15. Игорь Сергеев Файзиевга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
14. Зарбааа! Алижоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, Собирхўжаев хавфли зарба берди, тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтди.
13. Заид Таҳсин майдон марказида устамонлик билан тўпни Нуриддин Нуриддиновдан тортиб олди.
11. Зарбааа! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Сергеев бош билан зарба йўллади, Тўхтабоевга тасанно, тўпни илиб олишга эришди.
8. Баратовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси ироқлик ҳимоячи Заид томонидан бартараф этилди.
8. Бу дақиқага келиб "шерлар" мухлисларининг овози ҳам эшитила бошлади.
7. Ғузорга йиғилган "Машъал" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватламоқда.
5. Ҳамдамов Нўъмоновга нисбатан ортдан ўйнаб, фоль ишлатди.
4. Таҳсин узун пас орқали Турғунбоевни пас билан таъминламоқчи бўлди, бироқ Азиз офсайдда қолиб кетди.
1. Учрашув бошланди!
- Учрашув 20:00 да старт олади.
Similar news

Comments
Таркиб зўр бўлипти, лекин ўйин сифати ва тактика ўйланган комбинатсиялар умуман йўқ.
...