Latest news

17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  0 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  0 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   6 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  1 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  14 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  17 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  15

"Локомотив" ўз уйида "Сурхон"ни тор-мор этди News

"Локомотив" ўз уйида "Сурхон"ни тор-мор этди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 4-дақиқасида Жамшид Искандаров зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага киритди лекин ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол инобатга олинмади.

10-дақиқада Шавкат Саломовнинг эркин жарима зарбасидан кейин йўллаган тўпи жуда хавфли чиқди. 15-дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Асилбек Амонов қайтаришга эришди.

16-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 1:0. 

25-дақиқада Арсланмурат Амановнинг 25 метрлардан берган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

27-дақиқада Йован Жокич деярли 30 метрлардан гол урди - 2:0.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади. 

67-дақиқада Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Арсланмират Аманов гол урди - 3:0.

73-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдони ичидан гол урди - 4:0.  

79-дақиқада Аббосбек Махсталиев яқин масофадан гол уриб ҳисобни қисқартирди - 4:1.

88-дақиқада Азизбек Омонов ўз акаси қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 5:1. 

Учрашув 5:1 ҳисобида "Локомотив"нинг ғалабаси билан тугади.


Lokomotiv

Islom Tukhtakhodjaev - 16', Йован Жокич - 27', Arslanmirat Amanov - 67', Temurkhuja Abdukhalikov - 73', Azizbek Amonov - 88'

Superliga. Round 11

15/06/2019, 19:30

1
:
5
Finished

Surkhon

Abbosbek Makhsataliev - 79'

45'
90'
16'  Islom Tukhtakhodjaev
27'  Йован Жокич
67'  Arslanmirat Amanov
73'  Temurkhuja Abdukhalikov
88'  Azizbek Amonov
79'  Abbosbek Makhsataliev


ЛОКОМОТИВ – СУРХОН 5:1
15 июнь 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 3158 томошабин.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Жасур Мухторов
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Ислом Тўхтахўжаев 16, - 1:0. Йован Жокич 27, - 2:0. Арсланмират Аманов 67, - 3:0. Темурхўжа Абдухолиқов 73, - 4:0. Аббосбек Махсталиев 79, - 4:1. Азизбек Омонов 88, - 5:1.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Игорь Йелич, Азизбек Ҳайдаров (Азизбек Амонов, 46), Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов (Диёр Туропов, 72), Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Алижонов, 80).
Захира: Маъмур Икромв, Ҳусниддин Ғофуров, Жалолиддин Жумабоев, Умар Адҳамзода, Владислав Фомин, Бобур Эргашев.

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аббосбек Махсталиев, 66), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов (Азамат Алланиязов, 69), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
Захира: Азамат Аҳмедов, Нажмиддин Нормуродов, Равшанбек Хурсанов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Неъматов, Шерзод Ҳакимов.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика