Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди! News

Суперлига. "Локомотив" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди!

Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлаини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ 

 

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси хавфли бироқ ноаниқ чиқди. 8-дақиқада Безерра олдинга бораётганида Анзур Исмоилов уни ортдан атайин чалгани учун огоҳлантирилди ва жарима тўпи белгиланди. Драган Чераннинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

12-дақиқада Марат Бикмаевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 14-дақиқада Тиаго Безерранинг боши билан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.

16-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан ноаниқ зарба берди. 19-дақиқада Игорь Йелич 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

27-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди. 31-дақиқада Тиаго Безерра 3 метрдан гол ура олмади.

35-дақиқада Машарипов тўпни жарима майдони ичида тўпни эгаллаб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

37-дақиқада бош ҳакам Шораҳмедов Зотеевни йиқитгани учун пенальти белгилади. 38-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан гол урди - 2:0. 

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди. 

51-дақиқада Сайфиевнинг узатиб берган тўпини Черан дарвозага йўллади - 2:1. Кейинги дақиқада Машариповнинг зарбаси ноаниқ кетди.

60-дақиқада Тиаго Безерранинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

65-дақиқада Безерра жарима тўпини амалга оширди, Нестеров ўз ўрнида.

70-дақиқада Шоаҳмедовнинг тўп узатишдан кейин Бикмаев жарима майдони ичига кириб бориб дублга эришди - 3:1. 

86-дақиқада ўнг қанотдан Шораҳмедовнинг оширган тўпини Безерра боши билан дарвозага йўллади - 3:2. 

90+2-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Суюнов қайтарди. 

Ўйин тугади. "Локомотив" кетма-кет учинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди!


Суперлига / 31-тур
26 ноябрь, душанба
18:00 - “ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР” 3:2
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Ниғмонов, Дониёр Сайлавов, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.  
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Игорь Йелич 19, - 1:0. Марат Бикмаев 38 пенальти, - 2:0. Драган Черан 51, - 2:1 (Фаррух Сайфиев). Марат Бикмаев 70, - 3:1 (Санжар Шоаҳмедов). Тиаго Безерра 86, - 3:2 (Акмал Шораҳмедов).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 75), Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Темурхўжа Абдухолиқов, 80), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич (Диёржон Туропов, 67)
Захира: Маъмур Икромов, Садриддин Абдуллаев, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Жасур Яхшибоев, 36), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 77), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак,

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 8, Ислом Тўхтахўжаев 62, Игнатий Нестеров 72, Фаррух Сайфиев 73, Ҳусниддин Ғофуров 73.


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика