Latest news

11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  4 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  6 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  5

Суперлига клубларида ҳар ойда маърифат ва маънавият дарслари бўлиб ўтмоқда News

Суперлига клубларида ҳар ойда маърифат ва маънавият дарслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизда иштирок этаётган футболчи ва мураббийларнинг нафақат жисмоний жиҳатдан етук, балки маънавий жиҳатдан ҳам баркамол бўлиши учун бир қатор чора-тадбирларни йўлга қўйган.

Жумладан, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра ҳар ойнинг душанба кунлари Суперлига клубларида маънавият ва маърифат дарслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу дарсларда мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган қарорлар мазмуни футболчи ва мураббийларга етказилмоқда.

Шунингдек, футболчи ва мураббийларда Ватанга садоқат, элу юртга бўлган ҳурматни янада ошириш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида муқаддас тарихимиз, улуғ бобокалонларимиз, юртимиздан чиққан алломалар ва уларнинг асарлари, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимиз ҳақида маърузалар ўқилмоқда.

Шунингдек, клублардаги ёш футболчилар билан биргаликда футбол фахрийлари, ёши улуғ инсонлар зиёрат қилинмоқда. Уларнинг ўтмиш хотиралари, босиб ўтган йўллари, бой тажрибалари ёш футболчиларга ибрат сифатида кўрсатилмоқда.

Бу каби маънавият ва маърифат дарслари миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчиларга халқаро майдонларда Ватан шаъни учун майдонга тушаётганда қўшимча руҳий озуқа тақдим қилиши аниқ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика