Latest news

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  2 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  3 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4

Суперлига: “Бухоро” - “Насаф”. Превью News

Суперлига: “Бухоро” - “Насаф”. Превью

Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоаси олий 13-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 26 май шанба куни “Бухоро” аренада соат 19:20да бошланади.

Суперлига, 13-тур
“БУХОРО” – “НАСАФ”
26.05.2018. “Бухоро” арена. 19:20да
Бош ҳакам: 
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган)
Захира ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
Комиссар: Роман Черников.

Маълумот учун, Виктор Серазитдинов мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги, Қаршида бўлган учрашувини ҳам бошқарган эди. Унда қаршиликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 41 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 22 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 10 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида 72-39. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган. Бу ҳисоблар Бухорода қайд этилган.

Қаршида бўлиб ўтган бу йилги илк ўзаро учрашувда, "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

 
Бухородаги учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар Бухорода 20 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 10 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 58та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Бухоро” томонида 30-28.

Ўтган йилги Бухорода ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
 

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:

12.08.2017. “Бухоро” – “Насаф” 1:0
24.04.2016. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
12.04.2015. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
15.08.2014. “Бухоро” – “Насаф” 0:2
29.10.2013. “Бухоро” – “Насаф” 1:5


Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Бухоро” жамоаси ҳозиргача  12 учрашув ўтказган ва бу учрашувлар орқали 21 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб туришибди. “Насаф” ҳам жорий чемпионатда 12 учрашув ўтказди. Тўплаган очколари сони 17та ва турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. "Насаф" ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси эса, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.
 

Ўзаро учрашувлар тарихидан яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчи Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда "Насаф" сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган футболчимиз Славко Лукич бўлиб турибди. У биринчи давранинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда, "Насаф"нинг учрашувдаги учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда "Насаф"да мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 25 май жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлислар ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

Учрашувга марҳамат қилинг!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика