Latest news

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  5 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  17 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашувида кучлар тенг келди News

Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашувида кучлар тенг келди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.


"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:1

21 июнь 2022 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20.00

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов

Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров

ВАР ҳаками ёрдамчиси: Алесандр Сидоров

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Голлар: Йосович, 90+1 (0:1), Эргашев, 90+5 (1:1)

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Одилжон Абдураҳмонов (34.Суҳроб Иззатов, 55), 8.Францис Нарх (14.Ҳусайн Эргашбоев, 79), 17.Фарҳод Мираҳматов, 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев (19.Билол Туплиев, 79), 49.Иброҳим Томива, 99.Умид Султонов (15.Жасур Ҳакимов, 68)

Захира: 1.Жасурбек Умрзоқов, 5.Дилшод Жўраев, 10.Расул Йўлдошев, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Мўминжон Мелиев (27.Анваржон Ҳожимирзаев, 82), 13.Сардорбек Азимов (4.Илҳомжон Ваҳобов, 90+3), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (7.Жамшид Ҳасанов, 61)

Захира: 12.Нодиржон Ашурматов, 21.Исломжон Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 18.Шаҳзодбек Нурматов, 19.Диёрбек Жалолиддинов, 22.Сардоржон Етовқўзиев

Огоҳлантиришлар: Азимов (27), Эргешв (76).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Ҳисоб ўйинга мос бўлди!

90+5. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эргашев хатосини тўғрилади! Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади.

90+3. Ўзгариш: Сардорбек Азимов ўрнига Илҳомжон Ваҳобов ўйинга қўшилди.

90+1. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Йосович пенальтидан унумли фойдаланди. Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пенальти! Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди.

85. "Қўқон-1912"да яхши имконият юзага келди, Сиддиқовнинг узатмасидан сўнг Хожимирзаев йиқилди, ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда, пенальти белгиланиши мумкин.

82. Ўзгариш: Мўминжон Мелиев ўрнини Анваржон Ҳожимирзаев тўлдирди.

81. Эргашевнинг жаримадан йўллаган зарбасига дарвоза кичиклик қилди.

79. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш: Францис Нарх ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Билол Туплиев майдонга туширилди.

76. Давронжон Эргашев мендан қочиб, ҳеч қаёққа кетолмайсан дея рақибини тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

73. "Бунёдкор" футболчисининг қўполлигидан кейин Шиховнинг "вооой" дегани бизгача эшитилди.

69. Сардор Азимов зарба беришда шошқалоқлик қилди, оқибатда яхши ҳужум ҳавога совурилди.

68. Мезбонларда ўзгариш: Жасур Ҳакимов Умид Султонов ўрнига майдонга туширилди.

66. Кучлар тенглигидан жамоалар бир-бирига вазият яратишга имкон бермаяпти.

61. Тошмирзаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасанов туширилди.

58. Мелиевнинг бош билан йўлланган зарбасига ҳам бундан аввалги таърифим лоппа-лойиқ тушади.

56. Раҳматуллаев тўпни ўнг оёғига тўғрилаб олиб, зарба йўллади... Бугунги зарбалар дарвозадан камида 2 метр юқорига йўлланмоқда.

55. "Бунёдкор"да ўзгариш: Одилжон Абдураҳмонов кетди, Суҳроб Иззатов майдонга туширилди.

52. Азимовнинг қанотдаги узатмасидан сўнг Олимжонов математик ҳисоб-китоблар қилиб ўтирмасдан осонгина тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора қолди. 

49. Рўзиевнинг жаримадан узатмасини "қалдирғочлар" посбони волейбол услубида уриб юборди.

48. Рўзиев қанотда йиқитилди. Жарима зарбаси.

46. Мираҳмадов биринчи таймда рақиб жамоа аъзоси Шиховнинг зарба нусхасини ижро этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

"Бунёдкор"нинг чинакам мухлисларидан бири, сиз қаёқдасиз?

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Бунёдкор"да стандарт вазият юзага келди. Нархнинг узатмаси бартараф этилди. Орада Нарх рақиб жарима майдонида йиқилишгаям улгурди, пенальтига асос топилмади.

40. Нарх-Томива комбинациясидан сўнг Иброҳимнинг зарбаси юқорилаб кетди.

37. Шихов чап қанотдан ўз омадини синаб кўрди, омад ҳали унинг қаршисида эмас экан. 

33. Зарба! Раҳмоналиев рақамига мос дақиқада дарвозани титратадиган зарба йўллади!

31. Нархнинг бурчак зарбасидан сўнг рақиб посбони бокс услабида тўпни қайтариб юборди.

27. Азимов рақибини "чопди" ва ҳакамдан сариқ қоғозли туҳфани қабул қилиб олди. 

24. Майдон марказига яқин нуқтада икки рақиб автомобиллар сингари қаттиқ тўқнашди. Иккала футболчи медосмотрдан ўтмоқда.

23. Султонов икки рақибини кўрдим демасдан алдаб ўтди, учинчисига келганда, "аттанг" деб қолди.

20. Азимов ҳужум чоғида ўзи билмаган ҳолда Мираҳмадов бошининг орқа қисмига "шапати" қўйиб юборди. Ваҳимага ўрин йўқ, ҳаммаси жойида.

17. Азимовнинг зарбаси ўзи кутганидан ҳам ноаниқ чиқди. Унинг оқ либосининг ярми аллақачон қора тусга беланган.

14. Рўзиевнинг жарима зарбаси регби услабида йўлланди.

13. Ўлмасалиев яқин дақиқалар ичида иккинчи бор рақибларидан узр сўрайдиган ҳаракат амалга оширди. Ў ҳарфидаги белги "л"нинг ортига беркиниб олибди.

10. Мираҳматов қанотда шеригинининг узатмасидан сўнг умри давомидаги энг баланд сакрашлардан бирини ижро этди, барибир тўпга бўйи етмади. 

8. Томива шеригидан нолиди. "Олдинга бермайсанми" деган ишорани қилди. 

6. Мелиев қанотдан марказга амалга ошириб, шундоқ қараса, рақиб посбонидан бошқа кимса кўринмади.

5. Рўзиев ҳужум чоғида йиқилди. Ҳакам унга қараб "Тур, йигитча" ишорасини қилди.

3. Султонов шериги узатган тўпга етаман дегунча майдон тугаб қолди.

2. Фозилов майдон марказида рақибини ўтказиб юборгиси келмади.

1. Учрашув бошланди.

"Бунёдкор" айни дамда 12 очко билан Суперлигада 9-ўринни эгаллаб турибди, қўқонликлар эса 10 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Бугун мезбонлар кўк, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар яшил майдонга қадам қўйишмоқда.

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Rating: +4   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика