Latest news

17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  0 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  6 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0

Суперлига. Биринчи давра вундеркиндлари News

Суперлига. Биринчи давра вундеркиндлари

Суперлиганинг жорий мавсуми экваторидан ўтдик. Биринчи даврада клублар сафида бир қатор ёш футболчилар, иқтидорли тўп тепарлар кўзга кўринди.

Голлари, ўйинлари билан эътиборни торта олди. Қуйида уларнинг 5 нафари билан танишамиз.


Шаҳзод Неъматжонов - Сўнгги 5 йилда ўз тарбияланувчилари, ўринбосарларига эътиборни оширган "Металлург" сафида йилдан йилга янги номлар етишиб чиқмоқда. Улар турли ёшдаги терма жамоаларда муваффақиятга ҳам эришаётгани бор гап. Шаҳзод Неъматжонов гарчи бекободликлар сафида ўтган мавсумда дебют қилган бўлсада, айнан бу йилга келиб у имкониятларидан фойдалана оляпти. Дастлаб Ўзбекистон U-20 терма жамоасини нимчорак финалга олиб чиққан гол муаллифига айланган бўлса, "Металлург" сафида 5та ўйинда урган 2 голи жамоага 4 очкони тақдим қилди. Майдонда жами 375 дақиқа тўп тепди. 

Асадбек Раҳимжонов - "Турон"дан ижара асосида "Олимпик"ка ўтган Раҳимжонов Кападзенинг эътиборига тезда тушди. Суперлигада ўз имкониятини синаб кўришига мураббийлар ишонч билдиришди. 2004 йилда туғилган ярим ҳимоячи биринчи даврада 9та учрашувни тўлиқ 90 дақиқа ўтказди, яна 2та учрашувда захирадан ўйинга қўшилди. Тез қарор чиқарадиган, тўп билан ўйнашни яхши кўрадиган Раҳимжонов олимпия терма жамоасига ҳам номзод ҳисобланади. 

Асилбек Жумаев - "Сурхон" бу йилдан бошлаб ёшлар билан яхши жамоа шакллантирмоқда. Сергей Токов ўзи билган шогирдлари ва маҳаллий футболчилар билан қувноқ ўйин кўрсатмоқда. Ўйинда мазмун бор. 2005 йилда таваллуд топган Асилбек Жумаев "Сурхон"нинг кашфиёти бўла олди, дея оламиз. Мураббийлар унга 10та учрашувда имконият тақдим қилишди, у рақиблар дарвозасига 2та гол урган бўлса, 2та голга ассистентлиқ қилди. "Бунёдкор" дарвозасига урган голи "Сурхон"га муҳим 3 очкони келтирди. "Нефтчи"га урган голи эса дуранг учун етарли бўлди. 

Зафармурод Абдираҳматов - Бу футболчи "аждарлар" либосида 2022 йил дебют қилган эди. Жорий йилга келиб эса терма жамоадаги ўйинлари ҳисобига кўпроқ кўзга ташланди, дея оламиз. Рўзиқул Бердиев эса Суперлигада 3та ўйинда имконият берди. Қанотдаги тезкор рейдлари, олдинга ўтишдан қўрқмаслиги, рақибларидан тезкорлиги эвазига қочиб кетиши каби ҳислатларини таъкидлаш жоиз. Мураббийлар мунтазам ўйин амалиёти берса, кейинги йил у "Насаф"нинг муҳим фигурасига айланади. 

Асадбек Каримов - Бешликни "Сурхон" футболчиси якунлаб беради. Айтганимиздек термизликлар сафида бу мавсум кўплаб ёшлар юзага чиқаётгани рост. Улардан яна бири Асадбек Каримовдир. 20 ёшли футболчи "Сурхон" сафида бу йил дебют қилди. Битта гол урди ва битта қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Бу борада сиз ҳам ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика