Latest news

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  5 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  10 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  9 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди News

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди

Ой бошида Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари, сардорлари ҳамда футбол мухлислари овоз бериш орқали аниқлаб борадиган “Ойнинг энг яхшилари” танловининг апрель ойи ғолибларини эълон қилган эдик.

Кечаги тур доираларида ғолиблар ўз совғаларини қабул қилиб олишди.

Энг чиройли гол муаллифи — Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).

12-тур доирасида “Локомотив” – “Қизилқум” жамоаларининг учрашуви чоғида Григалашвили махсус соврин билан тақдирланди. Унинг жамоадошлари эса етакчи клубга қарши сафарда тўп суришларига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани бой берсаларда, дуранг натижани қайд этиб, Элгужанинг совринини “ювишди”.



Энг яхши дарвозабон — Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”).

Кеча Қўқонда “Бухоро”га қарши ўйин олдидан клуб раҳбарияти Ўткирни махсус соврин билан тантанали равишда тақдирлади. Ўткир учрашувда ҳам рақибларнинг бир неча хавфли вазиятларини бартараф этишга эришди, бироқ омад шу куни бухороликларга кулиб боққанди.


Энг яхши мураббий — Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)

Қўқондаги ўйин Улуғбек учун икки карра қувончли келди. Учрашув бошида ўзига атлаган Ой лаураети совринини қабул қилиб олди, учрашув сўнггида эса шогирдларининг умумий совғасига сазовор бўлди. Омад бир келса келаверар экан.


Энг яхши футболчи — Арслонмурод Омонов (“Бухоро”)

Юқоридаги сўзларимиз Арслонмуродга ҳам тегишли. Ойнинг энг яхшиларига аталган совринни қўлга қабул қилсанг, сафарда рақиблар устидан зафар қучсанг, камига иккита голдан бирига муаллифлик қилиб, жамоадошларинг муваффақиятига ҳисса қўшсанг. Футболчига бундан ортиқ яна нима керак.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика