Latest news

23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  96 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6

Суперлига. "Андижон" бу мавсум илк бор "Бобур Арена"да мағлуб бўлди. ОКМКнинг меҳмондаги мағлубиятсиз серияси давом этади News

Суперлига. "Андижон" бу мавсум илк бор "Бобур Арена"да мағлуб бўлди. ОКМКнинг меҳмондаги мағлубиятсиз серияси давом этади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 23-тур баҳслари давом эттирилади.


Coca Cola Суперлигаси. 23-тур

28 октябрь, шанба

АНДИЖОН – ОКМК 0:1 (ТУГАДИ)

Андижон. "Бобур Арена". 16:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Умиджон Раҳимжонов

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Равил Шаяхмитов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Хуршид Ғиёсов 18 

"Андижон" — 72. Игорь Литовка, 5. Абдулвоҳид Гулямов, 8. Фарходбек Бекмуратов (9. Леван Арвеладзе,34), 10. Илхомжон Абдиганиев (11. Сардор Абдунабиев, 68), 13. Сардорбек Азимов (19. Сухроб Бердиев, 68), 15. Владимир Бубанья, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов (22. Шахбоз Эркинов,86) 94. Армин Бошнияк (14. Абдураҳмон Комилов,68), 99. Рубин Хебай

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 4. Дилшоджон Комилов, 7. Бобуржон Фарходов,    21. Ильдар Маматказин, 

ОКМК (4-2-3-1) 1.Ботирали Эргашев — 29.Виталий Денисов, 3.Сардор Раҳмонов, 15.Ойбек Рустамов, 2.Aкрамжон Комилов — 4.Миржамол Қосимов, 17.Санжар Турсунов (C) — 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (24.Мурат Эрматов, 90+4) 10.Хуршид Ғиёсов (7.Дилшодбек Aҳмадалиев, 89) — 27.Мартин Боаке

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов — 23.Искандар Бусинов, 33.Aсадбек Aхмаджонов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 39.Aслбек Умирозоқов, 40.Жаҳонгир Фазилов.

Огоҳлантириш: Владимир Бубанья ("Андижон") 17, Рубин Хебай ("Андижон") 32, Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 80, Виталий Денисов (ОКМК) 89, Сардор Раҳмонов (ОКМК) 90+8

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90+9. ЗАРБА. Суҳроб Бердиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

90+8. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Сардор Раҳмонов

90+6. ЗАРБА. Бубаня юқоридан келган тўпни дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 

90+4. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Мурат Эрматов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Виталий Денисов

89. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов ўрнига Дилшодбек Аҳмадалиев тушди. 

87. "Андижон" яна бир ҳужум ташкил қилди. Вазият голсиз якунланди, 

86. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Алижонов ўрнига Шаҳбоз Эркинов тушди. 

84. "Андижон" босимни оширмоқда. "Андижон" тайм бошланди. Лекин тўп дарвозага кирмаяпти. 

83. ЗАРБА. Муҳаммадкарим Тоировнинг зарбаси ноаниқ. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов

77. Ўйин давом этади. Стадионда тартибсизлик олди олинди. 

73. Трибунадан майдон томон турли буюмлар улоқтирилмоқда. Ҳакам учрашувни тўхтатди. 

68. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Сардор Азимов, Илҳом Абдуғаниев ва Армин Бошняк ўрнига майдонга Сухроб Бердиев, Абдурахмон Комилов ва Сардор Абдунабиев тушди

63. Учрашув давом этади. Чироқлари ўчган "Бобур Арена"!

58. Стадионда яна светлар ўчиб қолди. 

57. Ўйин давом этади. 

55. "Бобур Арена"да прожекторларнинг маълум бир қисми ўчиб қолди. Техник муаммо. 

51. ЗАРБА. Илҳом Абдуғаниев ўртада яхши очилди ва тўпни қабул қилиб олди. Унинг зарбаси якунда хавфли чиқди. 

49. Виталий Денисовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус 

45+4. ЗАРБА. Бошнякнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

37. ЗАРБА. Боакенинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

35. Ўйин бироз жонланди. 

34. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Фарҳод Бекмуродов ўрнига Леван Арвеладзе тушди. 

32. ОГОҲЛАНТИРИШ. Рубин Хебайга сариқ карточка кўрсатилди. 

24. Учрашувда темп паст. Жамоалар ўйинни майдон марказида олиб бормоқда. 

18. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов пенальтини ижро этишда адашмади. "Андижон" - ОКМК 0:1

17. ПЕНАЛЬТИ. Аскер Нажафалиев ВАР мониторида ўзи вазиятни кўрди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди. 

14. Аскер Нажафалиев вазиятни ўзи кўради. Катта эҳтимол пенальти. 

13. ЗАРБА. Акрамжон Комилов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўпни Бубаня қайтарди. Тўп унинг қўлига тегди. 

10. ЗАРБА. Армин Бошняк ОКМК дарвозаси томон зарба йўллади. Сардор Раҳмонов бу вазиятда боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Эслатиб ўтамиз, Бошняк ҳисобида 2та гол мавжуд. У "Бунёдкор" ва "Олимпик" дарвозаларини ишғол қилганди. 

6. "Андижон"да қанотлар фаол. Лекин марказга тўп етказиб беришларда ноаниқликлар кўп. 

2. Илк дақиқалардан майдонда тенг кураш кўрмоқдамиз. Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазият яратилгани йўқ. 

Ўйинга старт берилди. Икки жамоа иштирокида чиройли ўйин кўрамиз, деган умиддамиз. 

- Учрашув 16:00да бошланади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика