Latest news

16:36"Нефтчи" сардори сариқ олиши, Бобир Абдихолиқов эса тўғридан-тўғри қизил олиши керак эди. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  0 16:30Нарзулла Сайдуллаев тахмини: Катанец сентябрь ойида терма жамоага кимларни чақиради?  1 16:05Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёрмизми?  4 15:50Кутганлар учун ЕЧЛ расмий тўпи тақдим этилди  1 15:19Николай Ширшов хотира кубогида қайси жамоалар қатнашади?  0 14:55Кузда бизни кутаётган мусобақалар  3 14:34Тўхташни истамаётган АПЛ ўртамиёна жамоасидан навбатдаги трансфер. Улар ёзда "Челси"дан ташқари барча Топ клублардан кўп пул сарфлашди  1 13:54Роналду рекордларни эмас, рекордлар Роналдуни қувлаб юради  9 13:22Собиқ клубини жазолаган ҳимоячи ГАЛЕРЕЯ  0 13:13Афсуски, 4 кун олдин майдонда хушини йўқотган 27 ёшли футболчи вафот этди  1 12:34Ким чемпион? "Ман Сити" ёки "Арсенал"? "Ливерпуль" тўртталикка ҳам кирмайди?  2 12:11Ҳайдаров: "Хоразм"га гол уриш осон эмас"  0 11:47"Мағлубият учун айбни ўз зиммамга оламан"  3 11:17Мексикани ўзига қаратган Аббосбек Махсталиев ва Бобур Давлатов ҳозир қаерда?   12 11:08Европанинг бир қатор топ клублари қизиққан Аргентина олимпия терма жамоаси аъзоси фаолиятини Россияда давом эттиради  1

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, АГМК эса серияни давом эттирмоқда News

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, АГМК эса серияни давом эттирмоқда

Coca Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 12-тур
АГМК — НАВБАҲОР 1:1

Голлар: Турғунбоев 21, Жокич 90+2.

25 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00 ("Спорт ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 3.Сардор Раҳмонов (21.Мате Ватсадзе 72), 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев 46), 17.Санжар Турсунов - 77.Арслонмират Аманов (18.Баҳром Абдураҳимов 46), 10.Шаҳзод Нурматов, 7.Элгужа Григалашвили (8.Ҳожимат Эркинов 72).
Захира: 12.Роман Абдулов, 2.Акмал Шораҳмедов, 9.Зафар Полвонов, 30.Жасур Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов.

"Навбаҳор:
1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Азим Аҳмедов, 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков (77.Ҳусайн Эргашбоев 60, 50.Шерзод Ғуломжонов 83), 22.Игорь Голбан, 25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (9.Иван Соловьёв 53), 28.Хуршид Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамсуддинов, 72.Павел Голишев, 88.Руслан Болов.
Захира: 13.Ислом Абдуллахонов, 17.Абдулҳай Исмоилов, 21.Комилжон Тожиддинов, 38.Достон Абдулхаев, 53.Акрам Баҳритдинов, 58.Илҳом Алибоев,


OKMK

Йован Жокич - 90'

Superliga. Round 12

25/08/2020, 19:00

1
:
1
Finished

Navbahor

Azizbek Turgunbaev - 21'

Referee: Temur To'htasinov

45'
90'
46'  Mirjamol Kasimov (Dilshod Juraev)
46'  Arslanmirat Amanov (Bahrom Abdurahimov)
68'  Йован Жокич
72'  Элгужа Григалашвили (Khojimat Erkinov)
72'  Sardor Rakhmanov (Mate Vatsadze)
90'  Йован Жокич
21'  Azizbek Turgunbaev
53'  Shokhrukh Mahmudkhojiyev (Ivan Solovyov)
60'  Sardor Telyakov (Husayin Ergashboyev)
83'  Husayin Ergashboyev (Sherzod Gulomjonov)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ГООЛ! Жокич ҳисобни тенглаштирмоқда! АГМК футболчисининг берган зарбаси ҳам рикошет бўлди ва Юсупов дарвозасидан жой олди - 1:1!

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. АГМК футболчилари жудаям гол киритишни исташмоқда ва оқибатда бир-бирларига ҳалал бериб қолишмоқда. 

86. АГМК кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда. Лекин дарвозабон Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда!

83. Яқинда майдонга тушган Эргашбоев ўрнига Ғуломжонов ўйинни давом эттиради.  

80. Зарбааа! Нурматов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади!!!

79. Турғунбоевнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

78. Тошматов рақиб дарвозаси томон рейд амалга оширганди. Аммо унинг берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

72. АГМК сафида иккита ўзгариш. Григалашвили ва Раҳмонов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Ватцадзе ва Эркинов майдонга тушди. 

69. Зарбаааа! "Навбаҳор" футболчисининг берган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

68. Раҳмонов Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Лекин бу вазиятда Жокич ҳакамга эътироз билдирди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

63. Яна бир ҳужуммм! АГМК футболчилари ҳужумни кучайтиришди. Дилшод Жўраевнинг зарбасини Тоҳир Шамсиддинов қайтарди. Ҳимоячи ушбу вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!

60. Хавфли вазиятттт!!! АГМКда ажойиб имконият юзага келганди. Аммо олмалиқликлардан ушбу вазиятда омад юз ўгирди.

60. Сардор Теляков ўрнига Ҳусайн Эргашбоев майдонга тушди. 

56. "Навбаҳор" футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ ҳужум самарасиз якунланди. 

53. "Навбаҳор" сафида Маҳмудхожиев ўрнига Соловёв ўйинни давом эттиради. 

46. АГМКнинг ҳужуми Тошматовнинг ўйиндан ташқари ҳолати билан якунланди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

АГМКда иккита ўзгариш: Қосимов ўрнига Жўраев, Аманов ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди. 

44. Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

42. Голишевдан кучли зарба.  

38. Хавфли вазияттт! Қосимовнинг бурчакдан берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегди. 

34. Шаҳзод Нурматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

33. АГМК ўнг қанот орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. 

27. Наманганликларнинг яна бир ҳужуми. Лекин бу сафар Султонов тўпга олдинроқ югуриб чиқди ва ҳужумни бартараф этди. 

24. Азим Аҳмедовнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. 

21. ГООЛ! Азиз Турғунбоевнинг узоқдан берган зарбаси рикошет орқали АГМК дарвозасига йўл олмоқда. Ушбу вазиятда Султонов олдинга чиқиб кетгани панд берди - 0:1!

15. Айнан 15-дақиқага келиб АГМК футболчилари томонидан рақиб дарвозасига зарба берилди. Аммо ноаниқ. Зарба муаллифи Мурод Тошматов эди.

9. Бугун "Навбаҳор" футболчилари анча фаол. Жамоа бир неча кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.



5. Хавфли вазиятттт! Болов жаримадан етказиб берилган тўпга боши билан зарба берганди. Аммо, у Султонов қўриқлаётган дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

1. Дастлабки ҳужум "Навбаҳор" томонидан уюштирилди. Олмалиқликлар дарҳол ушбу ҳужумни бартараф этишди. 

-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Суперлига 12-тури доирасида "Локомотив" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин гувоҳига айланамиз. 


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика