Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Суперлига. АГМК "Бухоро"ни Про-лигага равона қилди. Тугади! News

Суперлига. АГМК "Бухоро"ни Про-лигага равона қилди. Тугади!

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Бухоро" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Coca Cola Суперлига. 26-тур
АГМК – БУХОРО 3:1

Гол: Ибрагимов 14 (пен.), Ғофуров 47,56, Григалашвили 88.
3 декабрь 2020 йил. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 14:00 ("Ёшлар ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Артём Калинин, Шоҳруҳ Аъзамов, Найим Қосимов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Александр Давиденко

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов, 17.Санжар Турсунов, 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе, 7.Элгужа Григалашвили.
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 30.Жасур Умаров, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.
"Бухоро": 91.Зафар Сафаев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов,7.Суҳроб Неъматов, 10.Азиз Ибрагимов, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Беҳруз Садиллоев, 24.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов, 71.Файзулло Жуманқўзиев, 93.Максимилиан Фомин.

Огоҳлантиришлар: Ҳасанов 66.


OKMK

Husniddin Gofurov - 45', Husniddin Gofurov - 56', Элгужа Григалашвили - 88'

Superliga. Round 26

03/12/2020, 14:00

1
:
3
Finished

Bukhara

Aziz Ibragimov - 14'

45'
90'
45'  Husniddin Gofurov
56'  Husniddin Gofurov
88'  Элгужа Григалашвили
14'  Aziz Ibragimov
66'  Jasur Hasanov



Ўйин ушбу саҳифа орқали матнли трансляция қилинди.




ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК ғалаба қозонди. "Бухоро" эса Про-лигага равона бўлди. 

90. АГМК сафида Йўлдошев ўрнига Нурматов ўйинни тугатиб қўяди. 


88. ГОООЛ! Элгужа Григалашвили Сафаевнинг оёқлари остидан тўпни ўтказиб гол киритди - 3:1!

86. Полвонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

80. Зарбааа! Зафар Полвоновнинг зарбасини Зафар Сафаев бартараф этди. 

79. "Бухоро" олдинга ўтмоқда. Аммо бу фойда бермаяпти.

76. Меҳмонлар сафида Музаффаров ўрнига Алижонов, Жумақузиев ўрнига Ғиёсов ўйинни давом эттиради. 

74. АГМКда яна ўзгариш. Ғофуров ўрнига Аманов, Турсунов ўрнига Умаров майдонга тушди.

66. Жасур Ҳасанов Мурод Тошматовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

62. АГМКда ўзгариш. Қосимов ўрнига Абдураҳимов, Ватсадзе ўрнига Полвонов майдонга тушди. 

60. "Бухоро"да ўзгариш. Неъматов ўрнига Абдуллаев тушди.



56. ГООООЛ! АГМК тезкор қарши ҳужум уюштирди. Григалашвилининг етказиб берган тўпини Ҳусниддин Ғофуров "Бухоро" дарвозасига йўллади - 2:1!

50. Мезбонлар иккинчи бўлимда бироз фаолдек кўринмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!


45+2. ГОООЛ! Ҳусниддин Ғофуров! Мезбонларнинг ҳужумлари ниҳоят самара берди. Григалашвилининг берган зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтаришди. Ушбу вазиятда қайтган тўпга Ҳусниддин Ғофуров тезроқ етиб келди ва кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди!

45. Биринчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди. 

42. Ватсадзенинг ўнг оёқда берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

36. Зарбааа! Григалашвилининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

32. Тошматовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 



26. Ғофуровнинг қанотдан узатмасини Ватсадзе зарба билан якунлашга уринди. Зарба ноаниқ бўлди.

22. Ватсадзениннг бош билан берган зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни эгаллаб олди.

18. Меҳмонлар киритилган голдан сўнг ҳам олдинга ўтишмоқда.



14. ГОООЛ! Азиз Ибрагимов ҳисобни очди!

14. Ҳакам кутилмаганда АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Назаримизда ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганди. 

12. АГМК футболчилари олдинга ўтишди. Лекин ушбу вазиятда Зафар Сафаев тўпни эгаллаб олди ва ҳужумни бартараф этди. Ушбу вазиятда Григалашвили ҳисобни очишга яқин келганди. 

9. Садиллоевнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ.  

8. "Бухоро" футболчилари фаол. Фаол бўлишмаса ҳам бўлмайди-да :)

4. Бухоролик футболчининг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Суперлиганинг сўнгги тури доирасида АГМК ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатамиз. 

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика